Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФАТИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига асосан, аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, Фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан иловага* мувофиқ иқтидорли қизларга Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилсин.
* Илова берилмайди.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 Март хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 6 марта,
80-сон