Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2019 10.12.2014 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 — 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида
2014 йил 10 декабрь, Тошкент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар, стратегик шериклар ҳисобланиб, шу жумладан иқтисодий соҳада,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июнда имзоланган Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчиликни чуқурлаштириш тўғрисида 2012 йил 4 июнда имзоланган Декларацияга амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон иқтисодиётидаги замонавий талаб ва тенденцияларни ҳисобга олиб, иккала давлат ўртасида кенг қамровли ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама иқтисодий муносабатларни узоқ муддатли асосда ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш, уларни сифат жиҳатидан янги поғонага олиб чиқиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро савдо ҳажмларининг барқарор ўсишини таъминлашга, иқтисодий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимнинг асосий мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қуйидаги мақсадларда ишлаб чиқилди ва қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ҳамкорликнинг барқарор ривожланишини, иқтисодий соҳада узоқ муддатли икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича келишилган чоралар мажмуини Томонлар давлатлари тарафидан амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг юқори суратларда барқарор ўсишига ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга эришиш мақсадида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар айланмаси ҳажмини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, Томонлар давлатларининг корхона ва компаниялари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашиш ва уларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, иккала давлатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилишга қаратилган, энг аввало, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида, инновация ва юқори технология соҳаларида хамда хизмат кўрсатиш соҳасининг замонавий тармоқларидаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли асосда транспорт ва юкларни транзит ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-банк соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим мақсадларига эришиш учун Томонлар куйидаги вазифаларни ҳал этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий соҳада олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқлилик асосида кенгайтириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Томонлар давлатлари ўртасида амалда бўлган халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар айланмаси ўсиши ва тузилмасини такомиллаштириш, инвестициявий ҳамкорлик ҳажмини кенгайтириш ва йўналишларини диверсификация қилиш учун қулай шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор тажриба ва технологияларни жорий қилиш асосида замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуида, шу жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг корхона ва компаниялари ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек қўшма корхоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-коммуникация соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, юклар ташиш ҳажмини ошириш, минтақавий транспорт йўлаклари ва инфратузилмаларидан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва банк соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Савдо соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки томонлама савдо муносабатларини янада ривожлантиришда, товар айланмаси номенклатурасини диверсификация қилишда, унинг барқарор ўсишини таъминлаш ва мувозанат ҳолатига эришишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала давлатнинг иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Томонлар товар айланмаси ҳажмини ошириш ва унинг тузилмасини такомиллаштириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш, шу жумладан ўзаро қизиқиш уйғотадиган тайёр маҳсулот ва юқори даражада қўшимча қийматга эга бўлган товарларни бир-бирига етказиб беришни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобига амалга ошириш бўйича чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мунтазам равишда савдо-саноат палаталарига ва ўзбек-рус тадбиркорларининг бошқа бирлашмаларига мустаҳкам шериклик муносабатларини ўрнатишда ҳамда иккала давлат корхона ва компаниялари ўртасида узоқ муддатли ташқи савдо битимларини тузишда, ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишда, қўшма кўргазмалар, бизнес форумлар, «давра суҳбатлари», презентациялар, музокара ва учрашувлар ҳамда бошқа тадбирлар ўтказишда ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки давлат корхона ва компанияларини, шу жумладан, кичик бизнес корхоналарини Томонлар давлатлари ҳудудларида ўтказиладиган халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларига жалб қилишга ва фаол иштирок этишларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ташқи иқтисодий фаолият соҳасида, шунингдек савдо, божхона бошқаруви ва солиққа тортиш соҳаларида ахборот алмашиш амалиётини давом эттиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестиция соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар инвестиция, энг аввало, хом ашё бўлмаган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар, ўзаро инвестицияларни диверсификация қилиш ва уларнинг ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида 2013 йил 15 апрелда имзоланган Битим қоидаларига мувофиқ, Томонлардан бири давлатининг инвесторлари бошқа Томон давлати ҳудудида инвестициявий фаолиятини амалга оширишлари учун қулай шароитларни яратишга бўлган интилишларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашадилар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть ва газ мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинасозлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электротехника соҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил ва озиқ-овқат саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли бошқа йўналишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар инновация ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергияни тежаш технологияларини жорий этиш, биотехнологиялар ва муқобил энергетикани ривожлантириш соҳаларида ҳамжиҳатлик қилишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар узоқ муддат давомида ишловда бўлган нефть ва газ қазилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан илғор ишлов беришни жорий этишнинг қўшма дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2013 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Дастури ва унинг Режаси қоидаларини амалга оширишда кўмаклашадилар. Мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, янги дастур ва режа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар инвестициявий муҳит, амалдаги имтиёз ва преференциялар, ушбу соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар алмашинувига ва ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккала давлат корхона ва компанияларининг инвестиция форумлари ва презентацияларида иштирок этишига, қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича ўзаро ташрифлар, музокара ва учрашувлар ташкил этишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Транспорт ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар транспорт ва коммуникация соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик устувор характерга эга эканлигини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар автомобиль, темир йўл ва ҳаво қатнови соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар, миллий ташувчилар фаолияти, мавжуд транзит салоҳиятидан ҳамда амалдаги инфратузилмадан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар амалдаги ва истиқболдаги халқаро ҳамда минтақавий транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва ошириш соҳасида, шу жумладан юкларни ташиш учун қулай тариф шартларини шакллантириш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ташқи савдо юкларини, энг аввало, тез бузиладиган юкларни транспортда ташиш ва транзит ташувларда уларни сақлаш ва ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккала давлат транспорт идоралари, транспорт-экспедиторлик ассоциациялари ва корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилишига, уларнинг Томонлар давлатлари ҳудудларида ўтказиладиган халқаро транспорт конференцияларида, форумларида ва бошқа тадбирларида иштирок этишларига кўмаклашадилар ҳамда транспорт ва юклар транзити соҳасида ахборот ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан алмашинувини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар транспорт соҳасидаги халқаро ва минтақавий ихтисослашган ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар коммуникация ва алоқа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар, ушбу йўналишдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим ижроси Томонлар давлати органлари тарафидан ушбу Битимнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ белгиланган муайян хатти-ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ўз йиғилишларида мазкур Битимнинг ижро этилишини мунтазам тарзда кўриб чиқишига ҳамда ушбу Битим доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўз вақтида бажарилишининг назоратини ва мувофиқлаштирувини олиб боришига келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликларини тасдиқловчи ёзма равишдаги икки хабарномадан охиргисини дипломатик каналлар орқали олган санадан кучга киради ва 2019 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири мазкур Битим амал қилишини унинг муддати тугашидан олдин ёзма тарзда бошқа Томонга хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу Битимнинг амал қилиши шундай хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтганидан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши унинг амалда бўлган даврида ушбу Битим доирасида тузилган контракт ва келишувлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга нисбатан дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2014 йил 10 декабрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2015 й., 1-сон)