Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 22.05.2015 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Ҳужжат 01.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси нормаларини амалга ошириш, шунингдек республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларидан ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Марказий банкига ва Молия вазирлиги томонидан вақтинча бўш маблағлар уларнинг депозитларига жойлаштириладиган тижорат банкларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вақтинча бўш маблағларни аниқлаш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш учун вақтинча бўш маблағларнинг чекланган миқдори молия йили бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очилган Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғининг қабул қилинган юридик мажбуриятлар чиқариб ташланган ҳолда жорий молия йилида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети учун тасдиқланган айланма касса маблағи миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкининг устав капиталида камида 25 фоиз миқдорида давлат улуши мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобига илгари жойлаштирилган банк депозитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ёки тижорат банкларидан тижорат банкларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танловда танлаб олиш Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи тижорат банкларига танлаб олишда қатнашиш учун таклифнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозит суммасига даромаднинг энг юқори фоизини ва танлов шартларида кўрсатилган муддатларни таклиф этган тижорат банки танловнинг ғолиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танлов қатнашчилари томонидан бир хилдаги фоиз ставкалари ва шартлар таклиф этилган тақдирда устав капиталида давлат улуши энг кўп бўлган тижорат банки танлов қатнашчилари орасида ғолиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банкларининг депозитларига Молия вазирлиги билан тегишли тижорат банки ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) асосида бир молия йили мобайнида тўққиз ойгача муддатга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банки томонидан шартнома шартлари бажарилган тақдирда Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилиши, бироқ жорий молия йили тамом бўлишидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларини қайтариш ва улар бўйича фоизлар тўлаш қатъий равишда Шартномада белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда, Молия вазирлиги тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин. Муддатидан олдин қайтариш шартлари Шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Депозитларга жойлаштирилган маблағлар, шу жумладан фоизлар шартномага мувофиқ ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг исталган ҳисоб рақамларига инкасса топшириқлари қўйиш йўли билан улардан қарздорликни сўзсиз тартибда ундиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пенядан тушган сумма Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва тақсимлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади, юридик шахс мақомисиз республика ва ҳудудий даражаларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини (шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган кредитлар ва қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУК субҳисоб рақамидан қайтарилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорлари бўйича тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар йўл қўйган қонун бузилишлари Давлат рақобат қўмитаси ва бошқа ваколатли органлар томонидан аниқланган тақдирда илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов суммалари, шунингдек давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма маблағларини тақсимлаш (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 6-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача миллий валютада қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоизи — ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 фоизи — маблағларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2,5 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандга мувофиқ маблағларни тақсимлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини сотишдан тушган (шу жумладан пенялар ва жарималар, шунингдек баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари), ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган давлат активлари сотилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган кредитлар ва қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар (шу жумладан пенялар ва жарималар) тарзида қайтарилган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга қарз олувчилар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича йўналтирилади. Қарз олувчилар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга тугатилаётган хўжалик жамияти жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган хўжалик жамиятлари тугатилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУК субҳисоб рақамидан қайтарилган, шунингдек Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов тарзида, давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари тарзида, шунингдек суд қарорларига асосан давлат активлари бўйича етказилган зарар ва бой берилган фойда тарзида тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Давлат активи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг еттинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа манбалар бўйича тушган, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғармага хорижий валютада тушадиган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улар тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий тартибда сотилади. Миллий валютадаги тушумларни тақсимлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусийлаштиришдан валютада тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар, сотиб олиш тўловлари (шу жумладан ҳисобланган тақдирда — пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин мажбурий тартибда сотилади ва кўрсатиб ўтилган мақсадларга миллий валютада йўналтирилади, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида маблағларни хорижий валютада йўналтириш назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ер участкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда резидентларга хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришда мақсадли фойдаланиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Жамғарма маблағларининг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилиши назарда тутилган тақдирда, ушбу Низом уларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аниқ давлат активларини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, сотиб олиш тўловлари (шу жумладан ҳисобланган тақдирда — пенялар) тўлиқ тўлангандан кейин (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлардан ташқари) кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган қисми — ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари олди-сотди шартномаси бекор қилинганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шартнома бўйича тўланган маблағларни қайтариш, агар суднинг қарорида ёки шартнома томонларининг алоҳида битимида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўланган маблағлардан пенялар ёки жарималар суммасини ушлаб қолган ҳолда шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенялар ва жарималар суммасини тақсимлаш мазкур шартнома бўйича илгари тўланган маблағлар Жамғармада мавжуд бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилганда (ундирилганда) ушбу бандга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобланган пенялар ва жарималар суммасининг етишмаётган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда ушбу бандга мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активлари олди-сотди шартномалари хорижий валютада тузилган ва улар бўйича тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши белгиланган шартномалар белгиланган тартибда бекор қилинганда давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарима шартномани бекор қилиш юзасидан суднинг қарори кучга кирган кундаги, бошқа ҳолларда эса шартнома белгиланган тартибда бекор қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маблағларни ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан бир йўла тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан харидорларга қайтариладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан битишувлар тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тусга эга бўлган, давлат активларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага банк, тўловчилар томонидан нотўғри ва ортиқча ўтказилган, шунингдек аниқлаштирилгунгача тушган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини чиқариш, сақлаш ва сотиш, шунингдек бошқа давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари буюртмаларига асосан давлат активларини хусусийлаштириш мақсадида, давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига ўзгартиришда, давлат активларини хўжалик жамиятларига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ва хўжалик жамиятлари устав фондига беришда ва давлат манфаатларини кўзлаб бошқа ҳолларда баҳолаш ишларини амалга ошириш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматлари учун тўлов билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган шартлар ва мезонларга асосан жалб қилинганда, амалий тадқиқотларни бажариш, норматив-методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот, аудиторлик, молия, консалтинг, бошқа хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, мустақил экспертлар хизматлари учун тўлов билан боғлик харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш бўйича харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорларига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда бекор қилинган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бўйича тўлов хорижий валютада амалга оширилган бўлса, маблағларни қайтариш харидорнинг розилигига кўра, Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағ қайтарилган кундаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органлари) томонидан харажатларни амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама воситаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактаби томонидан корпоратив бошқарувни ривожлантириш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ишончли вакиллари малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Приватинформсистем» технологик ахборотлар Маркази» давлат унитар корхонаси томонидан замонавий ахборот-технологик компьютер дастурларини, локал компьютер ва интернет тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат тендер комиссияси қарорлари асосида маҳаллий ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар хизматлари учун тўлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аниқ давлат активини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга аниқ суммасини кўрсатмасдан ўтказилиши керак бўлган маблағлар, мазкур давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарималар суммаси, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатлар (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматлари учун тўлов харажатлари) чегирилган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат активининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар Жамғармага қайтарилиши (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат бошқарув органлари ва/ёки бюджет ташкилотилари ҳисоб рақамларига йўналтирилган маблағлардан ташқари) ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга маблағлар хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда сотиш ҳисобига миллий валютада ўтказилган бўлса, давлат активларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, агар суд қарори билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, маблағ олувчилар томонидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағни қайтариш кунидаги курси бўйича миллий валютада қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар ҳар ҳафтада Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамига Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларига тушган ва тақсимланадиган маблағлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳар ойда Давлат рақобат қўмитасига тақдим этиладиган ҳисоботда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғармага барча турдаги манбалар бўйича тушган маблағлар солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг тушишини, ҳаракатини ва тақсимланишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғармага маблағларни ўтказиш тўловчининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) топшириқномасига асосан тегишли тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкда ҳисоб рақамига эга бўлмаган жисмоний шахслар нақд пул маблағларини банк орқали топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинаётган давлат активлари учун тўланган маблағлар биринчи навбатда асосий қарз тўловига ҳисобланади, тўлов муддатлари кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялар тўлови сотиб олиш тўловлари бўйича асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ҳисобга олинади, суд тартибида ёки томонлар ўртасида алоҳида келишувга асосан пеня ундириладиган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат активлари харидорлари тўлов ҳужжатларида қуйидагиларни кўрсатишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг банк (ғазначилик) реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тўловнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни ўтказишнинг асоси (олди-сотди шартномасининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активининг номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор томонидан тўлов топшириқномасини тўлдириш учун зарур бўлган ҳисоб рақами ва бошқа банк реквизитлари давлат активи олди-сотди шартномасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари тармоқлар ва тушум манбаларидан ҳар бир хусусийлаштириш объекти бўйича маблағларнинг тушиши, ҳаракати ва тақсимланиши ҳисобини юритадилар, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган тартиб ва шаклларда ҳисоботлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги йиғма жадваллар ҳудудий органлар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасидаги ҳолатига кўра ойнинг бешинчи санасигача Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Биржа савдоларида сотилган давлат активлари учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилинганлиги юзасидан назоратни ҳисоб-китоб-клиринг хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ савдо ташкилотчиси, биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича эса қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат активларини хусусийлаштириш бўйича белгиланган муддатларда тўланмаган маблағлар суммаси харидорлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган олувчилар томонидан маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиш ҳар ойда Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун (25 фоиз) маблағлар уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги йўналишлар бўйича сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маблағларнинг 50 фоизи — 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маблағларнинг камида 25 фоизи — аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифалари учун уй-жой қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маблағларнинг қолган қисми қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари, сув қувурлари, канализация тизимлари ва иншоотлар, газ ва электр таъминоти тармоқлари, йўллар қурилиши, шунингдек ижтимоий инфратузилмани — таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ҳужжатларини, шу жумладан, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маблағларнинг йўналишлар бўйича ўз вақтида ўтишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмалари ва банк муассасалари таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу Низомга 2-иловадаги шакл бўйича маблағлардан фойдаланишнинг йўналишлари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак бўлган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат рақобат қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан маблағлар қайтарилганда Жамғарма ҳисоботининг даромад ва харажат қисмидан қуйидагилар чегириб қолинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва тўловчилар томонидан нотўғри ва ортиқча ўтказилган маблағлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан битишувлар тузиш учун депонентланган, лекин улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши лозим бўлган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага тушган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга илгари ўтказилган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарма маблағларининг тушумлари ва тақсимланиши бўйича бирламчи ҳужжатларни текширишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботлар тузиш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ҲИСОБОТ

‎_________________________________ молия бошқармасининг

(номи)‎

‎‎Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларининг бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига ишлатилиш йўналишлари тўғрисида

‎‎‎‎___________________________________
‎ ‎(ҳудуд номи)

‎‎20__йил _____________________даги ҳолатига кўра

‎(ой)‎ ‎

Т/р‎ Кўрсаткичлар номи‎ Жами йил бошидан ‎ Ҳисобот ойи даврида ‎

1.‎

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети (__________вилоятининг вилоят бюджети, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети) тегишли ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг давр бошидаги қолдиғи
‎Жами‎

2.‎

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасидан тушди,
‎Жами‎

3.‎

ХАРАЖАТЛАР
‎Жами
‎шу жумладан йўналишлар бўйича: ‎

а) кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;‎

б) аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифалари учун уй-жой қурилиши;‎

в) қурилиш:
‎муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари;
‎сув қувурлари, канализация тизимлари ва иншоотлар, газ ва электр таъминоти тармоқлари;
‎йўллар, ҳудудларни ободонлаштириш;
‎таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари;‎

г) лойиҳалаш ҳужжатларини, шу жумладан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;‎

д) бошқа харажатлар (очиб берилади)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 65-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 269-модда, 43-сон, 549-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда)