15.04.2015 йилдаги 243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, транспорт воситаларининг 2015 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 14 апрелдан — 30 июнга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 14 апрелдан — 31 августга қадар ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси (Б. Имомназаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ички ишлар бўлими (Ш. Қурбонов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги 73-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Нуруллаев зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким П. МАХАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фориш т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 15 апрелдаги 243-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Б. Имомназаров

туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, катта сержант, комиссия раиси

А. Хайдаров

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи в/б, комиссия раиси ўринбосари

аъзолари:

А. Ризаев

туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи

К. Мусаев

«Ўзагросуғурта» ДАСК туман бўлими раиси

К. Икромов

ДТ «Халқ банки» туман бўлими бошқарувчиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 15 апрелдаги 243-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т

Корхона, ташкилот, идора, хўжалик, кичик ва хусусий корхоналар номи

Кўрикдан ўтиш санаси

Кўрикдан ўтиш жойи

1.

Туман ҳокимлиги

17.04.2015 йил

ЙҲХГ маскани

2.

Туман молия бўлими

20.04.2015 йил

ЙҲХГ маскани

3.

Туман қишлоқ ва сув хўжалик бўлими

22.04.2015 йил

ЙҲХГ маскани

4.

«Омонкелди» ширкат хўжалиги

24.04.2015 йил

Хўжалик автогаражи

5.

«А. Еримбетов» ширкат хўжалиги

27.04.2015 йил

Хўжалик автогаражи

6.

«Дарбоза» ширкат хўжалиги

29.04.2015 йил

Хўжалик автогаражи

7.

Туман электр таъминоти корхонаси

01.05.2015 йил

Корхона автогаражи

8.

Санитария Эпидемиология назорати маркази

01.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

9.

Туман тиббиёт бирлашмаси

04.05.2015 йил

ТТБ маскани

10.

Фориш туман ЙХТФПК

06.05.2015 йил

Корхона автогаражи

11.

«Фориштумангаз» филиали

08.05.2015 йил

Ташкилот автогаражи

12.

«Нурота» давлат қўриқхонаси

11.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

13.

Ободонлаштириш бошқармаси

13.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

14.

«Коммунал фойдаланиш» МЧЖ

15.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

15.

Тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари

18.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

16.

Ўрмон хўжалиги

20.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

17.

«Фориш» ширкат хўжалиги

22.05.2015 йил

Хўжалик автогаражи

18.

«Фориш-Қўлба» хусусий фирмаси

25.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

19.

11-МКК МЧЖ

27.05.2015 йил

Хўжалик автогаражи

20.

«Карбонат» ҲЖ

29.05.2015 йил

Жамият автогаражи

21.

Маиший хизмат ҚХК

29.05.2015 йил

ЙҲХГ маскани

22.

1-Автокорхона Учқулоч кони

29.05.2015 йил

Корхона автогаражи

23.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари

14.04-31 08.2015

1 йилга қадар

ЙҲХГ маскани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари мажбурий техник кўригини ўтказишда 10 кун олдин транспорт воситаларининг умумий рўйхатини ЙҲХГга беришлари, ҳисобдан чиқарилган ва сотилган транспорт воситаларини Вилоят ИИБ ЙХҲБ РИБ дан ҳисобдан чиқаришлари ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишини таъминлашлари шарт. Бундан ташқари, ҳар бир транспорт воситаси учун тўланадиган тўлов пуллари тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий транспорт воситалари эгалари ҳар куни соат 9-00 дан 18-00 гача транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун Фориш туман ИИБ ЙҲХГ биносига келишлари мумкин.