24.05.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тарихан таркиб топган дўстона муносабатларини ва ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли асосларда ҳар икки давлат ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг миллий қонунлари ва халқаро ҳуқуқ асосида иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашишни кўзлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама савдо, иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича 1992 йил 29 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган ўзаро англашув Меморандуми қоидаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар амалдаги ўз қонун-қоидаларига мувофиқ узоқ муддатли ва барқарор асосда икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлар импорт ва экспорт қилиш ҳуқуқларига, божхона солиқларига ва товарларни импорт, экспорт ёки транзит қилишда олинадиган барча бошқа йиғим ва солиқларга нисбатан бир-бирларига мумкин қадар кўп қулайлик тартиботини яратиб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлар башарти ўз қонун-қоидаларида кўзда тутилган бўлса, бир-бирларини қулайлик жиҳатдан ҳар қандай бошқа мамлакат учун яратиладиган шароитлардан кам бўлмаган шартларга мувофиқ лицензия ёки рухсатномалар билан таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг учинчи давлат ҳудудида ишлаб чиқилган ёки қайта юбориладиган бирон-бир товар учун берадиган ҳар қандай имтиёзлари, енгилликлари ва қулай шартлари ёки дахлсизлиги бошқа Томон ҳудудида ишлаб чиқилган ёки у ерга юборилган ҳудди шу йўсиндаги товарларга нисбатан ҳам тўлиқ ҳажмда жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда 2 ва 3-моддаларнинг қоидалари амал қилмайди, қачонки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чегара яқинида савдо-сотиққа кўмаклашиш мақсадида Томонлардан бири чегара яқинидаги мамлакатларга имтиёзлар берса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Томонлардан бири бошқа ҳар қандай давлатга яратиб берган имтиёзлар ва енгилликлар ушбу Битим имзолангунга қадар мавжуд бўлган бўлса ёки 1947 йил 10 апрелгача мавжуд бўлган бундай имтиёзлар ўрнига киритилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун тузилган ва Томонлардан бири қўшилган ёки қўшилиши мумкин бўлган ривожланаётган мамлакатлар ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш дастури бўйича имтиёз ва енгилликлар берилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) енгилликлар ва имтиёзлар Томонлардан бирининг божхона уюшмаси ва/ ёки эркин савдо чеграсига аъзолиги ёки аъзо бўлиши муносабати билан келиб чиқса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзларининг жисмоний ва юридик шахслари ўртасида делегациялар ва тадбиркорларнинг ташрифлари билан алмашиш, ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш, маълумотлар айирбошлаш каби алоқаларни рағбатлантирадилар ва қўллаб- қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир-бирларининг ҳудудларида ўз қонун-қоидаларига мувофиқ ташқи савдо ташкилотларининг филиаллари, ширкатлар, фирмалар, банклар ва бошқа муассасаларнинг очилишига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тегишли ташкилотлар, фирмалар ва илмгоҳларнинг қўшма корхоналар тузиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширш, технология ва «ноу-хау»ни, чунончи энг ривожланган ва экологик жиҳатдан муносиб технологияни тақдим этиш, умумий манфаат соҳасида, хусусан инфраструктура ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик, енгил саноат, минераллар, нефть ва газни қайта ишлаш, фармацевтика ва тиббий саноат, қурилиш, жумладан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, энергия таъминоти, коммуникация, атроф муҳитни ва экологияни муҳофаза қилиш, саноат, банк, молия ва маркетинг хизматлари орқали иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорликларига, жумладан уларнинг корхоналари, хусусан кичик ва ўрта корхоналари ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий ҳамкорликда, хусусан кичик корхоналарни ривожлантириш соҳасида фаол иштирок этишига кўмаклашадилар ва ушбу мақсадларда зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар, ходимларни, жумладан эксперт ва менежерларни биринчи навбатда ташқи савдо, хўжалик тадбиркорлиги, кичик бизнес, банк, суғурта ва молия ишлари соҳаларига ўргатишдаги ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар ва хизматлар кўрсатишни импорт ва экспорт қилиш жисмоний ва юридик шахслар ўртасида уларнинг қонунлари ва халқаро савдо амалиётига мувофиқ жаҳон баҳолари бўйича тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Ушбу битимлар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбуриятлари учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон бошқача тарзда алоҳида келишиб олмаган бўлса, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида тижорий ва нотижорий йўсиндаги барча ҳисоб-китоблар эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки давлатнинг жисмоний ва юридик шахслари товар ва хизматларни бир мамлакатдан иккинчисига муқобил савдо, бадал тарзида тўланадиган битимлар, лизинг, «ким-ошди» савдоси ёки халқаро миқёсда эътироф этилган амалий ҳамкорликнинг бошқа ҳар қандай шакллари асосида импорт ва экспорт қилишда эркиндирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Ҳинд ҳукуматлараро комиссияси вақти-вақти билан икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни қайтадан кўриб чиқиши ва ушбу Битимни татбиқ этишга доир тавсияномалар таклиф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг тегишлича бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда уни шарҳлаш ва татбиқ этиш чоғида туғилиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал этиш учун Томонлардан бирон-бирининг талабига биноан Аҳдлашувчи Томонлар маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Башарти, Томонлардан бири Битимнинг амал қилиш муддати тугашига камида 6 ой қолгунча унинг амал қилишини тўхтатиш ниятини иккинчи Томонга ёзма равишда билдирмаса, ушбу Битимнинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги бир йиллик муддатларга узаяверади. Ушбу Битимнинг шартлари ва муддатлари унинг амал қилиши жараёнида тузилган ва амал қилиш муддати тугагунга қадар тўлиқ бажарилмаган барча шартномаларга нисбатан татбиқ этилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ушбу Битим Томонларнинг ўзаро келишувига биноан тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 1993 йил 24 май куни икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида имзоланди. Барча матнлар тенг кучга эга. Матнларга нисбатан шак-шубҳа туғилса, инглиз тилидаги матн устунлик қилади.

(имзолар)