Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023 21.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 21.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675
Кучга кириш санаси
25.05.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023
Ҳужжат 17.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2675]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 94-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 61-сон, Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 30 ноябрдаги 24-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдаги 14-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2023 йил 2 декабрдаги 20-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2675-4, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/5-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54, 01-02/5-20-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (бундан буён матнда қўшимча тўлов деб юритилади) белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшимча тўлов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўшимча тўловни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ уни олиш мақсадида мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача белгиланган қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тўлов тўланадиган 6 ойлик давр доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишдан аввалги 6 ой учун қўшимча тўловни тўлаш аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган қўшимча тўлов турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаро доимий рўйхатдан ўтмаган ва у фақат вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса) қўшимча тўлов вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг) амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўшимча тўловни тўлаш тўхтатиб қўйилган вақтдан бошлаб лекин ҳисобга қўйилгандан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов уларнинг пенсия миқдорига қўшилган ҳолда тўлов қайдномаларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобланган қўшимча тўлов учун маблағларга бўлган эҳтиёжни пенсия ва нафақа тўловлари учун ойлик умумий талабномада ҳисобга олган ҳолда ҳар ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни молиялаштириш
(4-боб номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов алоҳида тўлов қайдномаларига киритилган ҳолда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар ҳар ойнинг 5-санасига қадар жорий тўлов ойи учун қўшимча тўловларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда улар рўйхатдан ўтган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда талабнома ҳамда 2-иловасида белгиланган шаклдаги реестрни тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари талабноманинг тўғри тузилганлигини реестр билан таққослайди, зарур бўлганда қўшимча тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган талабномаларга асосан ҳар ойнинг 7-санасига қадар талабномаларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига юборади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари эса талабномаларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тақдим этилган талабномаларга асосан маблағларни жорий тўлов ойининг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармалари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларни 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари маблағларни тақдим этилган талабномаларга мувофиқ 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи тегишли ҳудудий таркибий бўлинмаларга молиялаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қўшимча тўловни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Талабнома тақдим этаётган
‎ташкилотнинг штампи


‎________________________________ га
‎ (Пенсия жамғармаси туман
‎(шаҳар) бўлимининг номи)

‎‎___________________________

‎‎(Ташкилотнинг тўлиқ номи)

‎‎Олинди

‎‎‎‎______________________________
‎ (Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ходимининг имзоси) ‎

‎‎
‎‎
‎‎
СТИР рақами
‎__________________________________ Ҳисоб рақами
‎__________________________________
‎Шахсий ғазна ҳисобварағи
‎_______________________________
‎Банк ‎коди _____________
‎Банк номи _________‎_________________ ‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
‎Пенсия жамғармаси томонидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга
‎ пенсияни ҳисоблашнинг базавий
100 фоизи миқдорида қўшимча тўлови учун маблағга бўлган
‎ТАЛАБНОМА

Т/р‎

Кўрсаткичлар‎‎

Қўшимча тўлов олувчилар сони ‎‎

Ҳақиқий харажатлар амалга оширилган давр‎‎

Ҳақиқий харажатлар суммаси (сўмда) ‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

1.‎

100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ‎‎

‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Ташкилот раҳбари

________________‎‎‎

(имзо)‎‎

М.Ў.‎

‎‎Бош бухгалтер (бухгалтер)‎

________________‎‎

(имзо)‎‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
‎Пенсия жамғармаси томонидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга
пенсияни ҳисоблашнинг базавий
100 фоизи миқдорида қўшимча
‎тўлов учун ‎маблағга бўлган талабнома
‎РЕЕСТРИ

‎20___ йил ____________ учун

Т/р‎

Ф.И.О.‎‎

Туғилган
‎санаси‎‎

Тўлов амалга оширилаётган давр‎‎

Тўлов суммаси (сўмда)

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Ҳаммаси‎‎

х‎‎

х‎‎

‎‎

Ташкилот раҳбари‎‎

________________‎‎

(имзо)‎‎

‎‎М.Ў.

Бош бухгалтер (бухгалтер)‎‎

________________‎‎‎‎

(имзо)‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сонли қарори (рўйхат рақами 2675-1, 17.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон; 29.12.2020 й., 10/20/2675-2/1679-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 14.01.2022 й., 10/22/2675-3/0026-сон)