Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Япония халқаро ҳамкорлик банки иштирокида Япония тижорат банклари билан консорциумда «Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида республика аҳолисини рақамли телекўрсатувлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
«Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳаси бўйича Япониянинг етакчи рақамли телеузаткичлар ишлаб чиқарувчилари орасидан етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлов асосида танлаб олиш якунлари бўйича «Ўзимпексалоқа» МЧЖ ва «Ogawa Seiki Co. Ltd» (Япония) компаниясига «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «РТРМ» ДУК деб аталади) учун умумий суммаси 8 751 343 200,0 Япония иенаси (73,63 млн АҚШ доллари эквивалентида ҳисоб-китоб қилинган) миқдорида рақамли телекўрсатув ускуналарини етказиб бериш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасида «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» тижорат банки билан консорциумда мазкур контрактни биргаликда молиялаштириш юзасидан 2015 йил 28 январда Қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар рақамли телекўрсатувлар ускуналарини етказиб бериш бўйича контрактни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
контракт қийматининг 1 312 701 480,0 Япония иенаси (ҳисоб-китоб бўйича 11,04 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдоридаги 15 фоизи — «Алоқабанк» АТБнинг миллий валютада 5 йил муддатга, йиллик 12 фоиз ставкада бериладиган кредит маблағлари ҳисобига;
контракт қийматининг 7 438 641 720,0 Япония иенаси (62,59 млн АҚШ доллари эквивалентида ҳисоблаб чиқилган) миқдоридаги 85 фоизи — Япония халқаро ҳамкорлик банкининг «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» тижорат банки билан консорциумдаги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, йиллик 2,94 фоиз ставкаси билан, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан 12 йил муддатга, шу жумладан 2 йил имтиёзли даврга бериладиган Қарз битими шартларига мувофиқ бериладиган кредит маблағлари ҳисобига.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби 1-иловага* мувофиқ асосий техник-иқтисодий параметрлари ва контракт бўйича ишларни 2017 йил июл ойида тугаллаш муддати билан;
Япония халқаро ҳамкорлик банкининг «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» тижорат банки билан консорциумда «Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва «Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини самарали амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.;
«МРРТ» ДУК жалб этилган кредитлар бўйича қарз олувчи ҳамда асосий вазифаси радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишдан иборат бўлган лойиҳани амалга оширувчи корхона ҳисобланади;
«Ўзимпексалоқа» МЧЖ «МРРТ» ДУКнинг рақамли телеэшиттириш ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агенти ҳисобланади..
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» тижорат банки билан консорциумда Япония халқаро ҳамкорлик банкининг қайта молиялаштириладиган кредит маблағлари бўйича «МРРТ» ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.».
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин..
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 май,
123-сон