Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2018 01.08.1997 йилдаги ПФ-1827-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1996 йил 11 июлдаги ПФ-1492-сон Фармоннинг 1-бандини қисман ўзгартириб, Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ қайтадан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг раиси Ф.М. Муллажонов Комиссия махсус ишчи гуруҳларининг раҳбарлари (Г.К. Саидова, Т.Н. Гуськова, М.Б. Нурмуродов, Ш.Р. Ғофуров, А.В. Акмалов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларининг таркибини ўзгартириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонга мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларига зарур қўшимча ва ўзгартишлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1827-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 июлдаги ПФ — 1492-сонли Фармонининг 5-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг (келгуси ўринларда «Комиссия» деб юритилади) мақсад ва вазифалари ҳамда ишни ташкил этиш шартларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонун тусидаги ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Комиссия таркибида қуйидаги ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— валюта ресурслари манбалари ва уларни тўлдириш захиралари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул-кредит сиёсати ва пул эмиссиясини қисқартириш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инвестиция дастурлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истеъмол бозорини таъминлаш ва унинг баланси бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибида махсус ишчи гуруҳ фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Комиссиянинг ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини Комиссиясининг ҳар бир ишчи гуруҳ тўғрисида тасдиқлаган низомларига асосан улар зиммасига юклатилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ҳолда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссиялари ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Комиссия ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссияларининг таркибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссиялари ўз фаолиятини мазкур Низом ва Комиссия қарорларига мувофиқ ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Комиссиянинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Республикада олиб борилаётган пул-кредит, молия ва валюта сиёсатини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул муомаласи ва халқ хўжалигидаги ҳисоб-китоблар аҳволи, валюта операцияларини бажариш тартибига риоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларини ривожлантириш учун ажратилаётган кредитлардан, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан ваколатли идоралар томонидан самарали назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— барча хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва ташкилотларнинг пул муомаласи, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар, ташқи иқтисодий фаолият ва валютани тартибга солиш, инвестицияларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш ҳамда истеъмол бозорини муҳофаза қилиш борасида амалда бўлган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— валюта тушумларининг ўсиши, шунингдек ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг валюта ресурсларидан самарали фойдаланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ички истеъмол бозорини ривожлантириш, унинг юқори сифатли товарлар ва хизматлар билан тўлдирилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Валюта ресурслари манбалари ва уларни тўлдириш захиралари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вазирликлар ва идораларнинг валюта сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш, ташқи иқтисодий мажмуанинг самарадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт-импорт таркибини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикасига валюта ресурслари оқимини кўпайтиришга доир ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Республикада, валюта ресурсларининг янги манбаларини шакллантириш ва мавжудларини кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда Ҳукуматга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вазирликлар ва идораларнинг келишилган ҳолда валюта назоратини амалга оширишларини кўзда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ички валюта бозори аҳволини таҳлил қилиш, валютани тартибга солишга доир қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалда қўлланилиши тажрибасини ўрганиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республиканинг биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида операцияларни самарали равишда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан чиқарилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан чиқарилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларга ажратилган мақсадли валюта маблағларидан бошқа шартномалар бўйича тўлов учун фойдаланиш, шунингдек, уларни айнан шу мақсадлар учун ўз хорижий валютаси ҳисобидан илгари сарфлаган миқдорда жорий валюта ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат беришга доир илтимосномаларини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасининг ҳисоб-китоб муддатлари белгиланмаган операцияларини ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— зарурият туғилганида ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва ваколатли банкларнинг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди, улар юзасидан тегишли хулоса ва таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Пул-кредит сиёсати ва пул эмиссиясини қисқартириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари» бажарилишини таъминлашга қаратилган таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ягона давлат пул-кредит ва молия сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул муомаласини барқарорлаштириш, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, молиявий тизимлар фаолиятини ривожлантириш юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул қадрсизланиши жараёнларининг пасайишини таъминлаш, банк ссудалари бўйича қарзлар ўсишини чеклашга доир таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— марказлаштирилган молия маблағлари, шу жумладан иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга йўналтириладиган марказлашган кредитларни ажратиш шартлари ва қайтариш муддатларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ҳамда улар бўйича тезкор қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг жорий аҳволи тўғрисидаги ахборот, уларни ривожлантиришга доир таклифларни кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тўлов интизоми аҳволини яхшилаш, ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган тезкор қарорларни қабул қилишга доир таклифларни кўриб чиқади ва Ҳукуматга таклиф киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.2-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 2 октябрдаги ПФ-3143-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— нақд пул массаси муомаласини тартибга солиш ва нақд пулдаги, шунингдек майда улгуржи операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишга доир масалаларни кўриб чиқади ҳамда қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пул муомаласини таҳлил қилиш, пул-кредит сиёсати ва ҳисоб-китоблар соҳасидаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш тажрибасини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— зарурат туғилганида тўлов ва касса интизомининг белгиланган қоидаларига риоя қилиш, ажратилаётган банк кредитлари ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— заруратга қараб тижорат банклари ва бошқа молия-кредит муассасалари раҳбарларининг самарали кредит ва депозит сиёсати ўтказиш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган кредит, депозит, суғурта операцияларини бажариш қоидаларига риоя қилишнинг аҳволига доир ҳисоботларини тинглайди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Инвестиция дастурлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қулай инвестициявий иқлимнинг таъминланишига, ички инвестициявий фаолликнинг ўсишига ва хорижий сармояларнинг жалб қилинишига йўналтирилган қарорларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлатнинг мақсадли ва инвестициявий дастурларини амалга оширишга жалб қилинувчи тижорат банклари рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, биргаликда молиялаш ва кредитлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишни давлат томонидан кўллаб-қувватлашга доир таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш йўли билан сармояларнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри жалб қилинишини оширишга доир таклифларни кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий технологиялар, «ноу-хау», асбоб-ускуналар, ва махсус материаллар қўлланиладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган буюртмачилар ва бош пудратчиларнинг шахсий ва қарзга олинган маблағларини айирбошлаб бериш механизмини яхшилаш юзасидан таҳлил ўтказади ва тавсияномалар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ички нодавлат ва хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, сармоя солиғига дотациялар, субсидиялар, имтиёзли кредитлар беришни қисқартиришга йўналтирилган таклифларни кўриб чиқади, тегишли хулосалар ва тавсияномалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жалб этилаётган хорижий кредитларнинг самарадорлиги ва ўзини-ўзи қоплаши масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб қилиш ва улардан фойдаланишга доир таклифларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сармояларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, инвестиция сиёсатига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалда қўлланилишини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— заруратга қараб ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ҳамда ваколатли банкларнинг инвестиция сиёсатини ривожлантириш соҳасидаги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди, улар юзасидан тегишли хулосалар ва тавсияномалар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Истеъмол бозорини таъминлаш ва унинг баланси соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи кичик ва ўрта корхоналар секторини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истеъмол моллари импорти таркибини таҳлил қилиш, улар ҳажми ва сифатининг ички бозор талабларига мос келиши асосида, шунингдек, истеъмолчилар ва ички товар ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилишни ҳисобга олган ҳолда халқ истеъмоли молларини импорт қилишни тартибга солиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тегишли идоралар ва ҳокимликларнинг минтақавий товар бозорларини барпо этиш ва ривожлантириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини янада такомиллаштириш, савдо корхоналари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказий банкнинг сўмларни марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан эркин айирбошланадиган валютага имтиёзли айирбошлаш ҳуқуқини берувчи лицензиялари берилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Комиссиянинг махсус ишчи гуруҳи хулосалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истеъмол бозоридаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, унинг фаолият юритиши ва ривожланишига доир қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг амалда қўлланилишини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— янгидан барпо этилаётган ёки қайта ташкил қилинаётган супермаркетларнинг белгиланган низомлар ва талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— заруратга қараб ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларнинг жойларда истеъмол бозорларини тўлдириш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни ошириш, пуллик хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, кичик ва ўрта корхоналар барпо этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Комиссия хорижий мамлакатлар, МДҲ давлатлари ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан унинг вазифа ва фаолият йўналишлари доирасига кирувчи масалалар бўйича тузилган битимларнинг бажарилиш жараёнини кўриб чиқади, улар билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш юзасидан тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун мазкур Низомга қатъий риоя қилган ҳолда қуйидагиларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишчи гуруҳлар ҳамда ҳудудий комиссиялар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ҳолда, улар фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз мажлисларида ишчи гуруҳлар, ҳудудий комиссиялар ҳисоботини ва Комиссия қарорларининг бажарилиши ҳақидаги ахборотни, шунингдек, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти натижалари ва Комиссия қарорларини бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ишни самарали ташкил этиш ва мазкур Низомга мувофиқ ҳолда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасида тегишли натижаларга эришиш мақсадида Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз фаолияти доирасига кирувчи масалаларга доир қонунлари ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш, ҳукумат қарорларининг бажарилиши соҳасида Комиссия томонидан аниқланган камчилик ва тартиббузарликлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалдаги қонунчиликка мувофиқ Давлат ҳокимияти ва бошқа давлат ва нодавлат муассасалардан унинг ваколатига кирувчи масалаларга оид зарур маълумотларни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Комиссия ҳар чоракда республика Ҳукуматига ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқиш, улар бўйича таклифлар ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш мазкур низомнинг 1.3-бандига мувофиқ ташкил этилган тегишли ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин камида ойда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Комиссия ишини комиссия Раиси, у йўқ бўлганда унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Раиси ва унинг ўринбосарлари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари, шунингдек, комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Комиссия қарорлари комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилингандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари Комиссия Раиси томонидан имзоланадиган мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, ассоциациялар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва банклар томонидан бажариш учун мажбурийдир.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 8-сон, 200-модда)