Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2010 17.04.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 330
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Йўриқномаси, 17.04.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 330
Кучга кириш санаси
17.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2010
Ҳужжат 23.12.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот
вазирининг буйруғи
1997 йил 6 февраль
23- сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БЎЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲАМДА АЛОҲИДА ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН ҚАЙТА ТАЛАБ ҚИЛИШ (РЕГРЕСС)* ТАЛАБНОМАЛАРИ АСОСИДА ИШ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бундан кейин «регресс» деб юритилади.
(Йўриқноманинг номи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўриқнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 17 апрелда 330-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 декабрдаги 200-Б-сонли «Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 330-2, 10.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар айби билан корхона** ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида, ҳамда иш берувчи томонидан ажратилган транспортда ишга бориш ёки ишдан қайтиш вақтида ишчи ва хизматчилар шикастланиб, уларнинг соғлиғига зарар етса, бу корхоналар Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига асосан қонун олдида моддий жиҳатдан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** «Корхона» атамаси Ўзбекистон Республикасидаги мулкчиликнинг барча шаклларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи ва хизматчилар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ майибланиш, касб касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра саломатликларига зарар етса, иш берувчи томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 275-моддаси ҳамда зарарни қоплаш Қоидалари асосида тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикастланган шахс вафот этган тақдирда етказилган зарар учун бадал пули олиш ҳуқуқи марҳум қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз бошқа шахсларга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фаолиятлари атрофдагиларга очиқча хавф туғдирадиган корхоналар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, автомобиль эгалари ва бошқалар), агар шикастланиш енгиб бўлмас куч ёки жабрланувчининг айби билан бўлганлигини исботлай олмасалар, жабрланган ходимнинг шикастланганлик туфайли кўрган зарар ўрнини қоплашга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 185 — 197-моддаларига биноан, агар соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминланмаганлиги (меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлигига, саноат озодалигига ва бошқаларга амал қилмаслик) туфайли шикастланиш содир этилса, у иш берувчи айби билан содир бўлган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига асосан, тўланган пенсия миқдорини ундириб олиш учун зарар етказишда айбдор бўлган корхоналар ва фуқароларга регресс талабномалари асосида даъво қилиш ҳуқуқи ижтимоий таъминот бўлимларига берилган.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Регресс талабномалари бўйича иш олиб боришни ташкил этиш вазифаси ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарлари зиммасига юклатилади ва улар бу иш учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регресс талабномалари бўйича иш олиб бориш ва уни расмийлаштириш ижтимоий таъминот бўлимларининг ҳуқуқшунослари ёки ҳуқуқий ишлар бўйича I тоифа мутахассисларининг хизмат вазифасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штат жадвалида ҳуқуқшунос ёки ҳуқуқий ишлар бўйича I тоифа мутахассис лавозимлари кўзда тутилмаган ижтимоий таъминот бўлимларида регресс ишлари шу бўлимларнинг штатдаги ходимлари томонидан ўриндошлик асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИ БЎЙИЧА ДАЪВО ҚИЛИШ УЧУН АСОСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Регресс талабномалари бўйича даъво қилиш учун қуйидаги икки шарт асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли ногиронлик пенсияси тайинланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий касаллик бўйича ногиронлик пенсияси тайинланиб, пенсия ишидаги ҳужжатлар ёки бошқа маълумотларга асосан ходимнинг саломатлигига етказилган зарар корхона ёки фуқаронинг айби билан содир бўлганлиги аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллигига чалинганлиги ёки саломатлигига бошқа зарар етганлиги оқибатида вафот этганнинг оиласига боқувчисини йўқотганлиги пенсияси тайинланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикастланишда ва соғлиққа бошқа зарар етказишда корхоналар ёки фуқароларнинг айби бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жабрланувчини суғурта қилган корхона жавобгарлигини исботловчи ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Корхона айбини тасдиқловчи ва бахтсиз ҳодиса ташкилотларини баён этувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳақида тузилган далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Маъмурият, касаба уюшмаси қўмитаси ёки суднинг жабрланувчи кўрган зарар ўрнини қоплаш ҳақидаги қарори, шунингдек хўжалик судларининг регресс даъволар бўйича (қайта даъво қилинган ҳолларда) қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Суд қарори ва ҳукми, прокурор қарори, тергов идоралари ёки дастлабки тергов идоралари қарорлари, агар улар томонидан корхона айби аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Меҳнат бўйича техник инспектори ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ва меҳнат ҳақидаги қонунларга амал қилинишини кузатувчи ва назорат қилувчи мансабдор шахсларнинг (идораларнинг) ходим саломатлигига етказилган зарарнинг сабаблари ҳақидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Давлат санитария хизмати томонидан берилган касб касаллигига чалинганлиги ҳақидаги тиббий хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6. Меҳнатда майибланганликлари туфайли ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик сабабли тўланаётган нафақа пулини корхона томонидан ижтимоий суғурта жамғармаси бюджетига қайтариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.7. Исботлаш кучига эга бўлган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Хизмат вазифасини бажараётган ҳаво кемаси экипажи аъзоси кемани кўтарилиш, парвоз қилиш ёки қўндириш пайтида шикастланса, кема эгаси бўлган корхона фақат зиён жабрланувчилар айби билан содир бўлганлигини исботлай олсаларгина жавобгарликдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар жабрланувчини суғурта қилмаган корхона ҳамда айрим фуқаронинг айбини тасдиқловчи далил бўлиб хизмат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Суднинг айблов ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Кўрсатилган зарар учун жабрланувчига товон мулкни тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Регресс даъвоси бўйича хўжалик судининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Етказилган зарар хусусида корхоналар ўртасидаги баҳс бўйича хўжалик судининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Етказилган зарар оқибатида жабрланувчи кўрган моддий зиённи корхона маъмурияти ёки алоҳида шахслар томонидан ихтиёрий равишда қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Маъмурий идоралар (Давлат автомобиль назорати идоралари)нинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги ҳақидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Корхона ёки фуқаро айбини тасдиқловчи ва исботлаш кучига эга бўлган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ Қуйидаги ҳолларда регресс талабномалари ёзилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шикастланиш ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлиб, бу шикастланиш енгиб бўлмас куч туфайли ёки жабрланувчининг айби билан содир бўлганлигини исботлаб бера олса, манба эгаси жавобгарликдан озод этилади; агар иш берувчи (ёки корхона, фуқаро) шикастланишда унинг айби йўқлигини исботлай олса (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985, 999-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хўжалик суди ва бошқа судларга мурожаат этишдан аввал, ижтимоий таъминот бўлимлари тўланган пенсия миқдорини қайтариб олиш ҳақидаги талабнома билан (1 ва 2-иловалар) корхона (фуқарога) мурожаат этишлари ва уни ундиришнинг бошқа чораларини кўришлари лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабномалар ёзма тарзда тақдим этилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома юборган ижтимоий таъминот бўлимининг номи, талабнома юборилган корхонанинг номи, юборилган кун ва талабнома сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома юборишга асос бўлувчи вазият, талабномада баён этилган вазиятни тасдиқловчи далиллар, талабнома қилувчининг (ижтимоий таъминот бўлимининг) талаблари;
(10-банднинг иккинчи – учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб қиймати ва унинг ҳисоб-китоби, талаб қилувчининг тўлов ва почта маълумотлари талабномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабнома корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Талабнома жавобгар томонга буюртма ёки баҳоли хат билан жўнатилади ёхуд шахсан уларга тилхат билан топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабнома юборилган корхона талабномани олгандан кейинги бир ой муддат ичида унга жавоб юбориш шарт. Талабномага жавоб шу корхона раҳбари ёки унинг муовини томонидан имзоланиб, ижтимоий таъминот бўлимига буюртма ёки баҳоли хат билан жўнатилиши ёхуд тилхат билан топширилиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Айбини тўла ёки қисман бўйнига олган корхона ихтиёрий равишда талаб билдирувчига тан олган суммани тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар айбини бўйнига олиб ёзилган жавобда кўрсатилган сумма тўланганлиги ҳақидаги хабар бўлмаса, ижтимоий таъминот бўлими жавоб олгандан сўнг 20 кун ўтгандан кейин банк муассасасига жавобгар тан олган суммани тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади)» ўтказиш ҳақидаги фармойишни тақдим этади. Фармойишга жавобгарнинг жавоб хати илова қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Зарар етказилган корхона бир ой муддат ичида регресс талабномасини қондирмаса ижтимоий таъминот бўлими ишни хўжалик судига оширади (3 ва 4-илова). Судга даъво қилиш ҳуқуқи, талабномани қондиришдан қисман бўйин товлаш ёки жавоб ўз вақтида олинмаган тақдирда ҳам сақланиб қолади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижтимоий таъминот бўлимларининг регресс талабномалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларига хусусий, қўшма корхоналар ҳамда алоҳида ишбилармонларга қилинаётган даъволар хўжалик судларида, фуқароларга нисбатан қилинаётган даъволар ― шаҳар, туман судларида кўриб чиқилади.
(16-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 329 ва 330-моддаларига мувофиқ, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари умумий юрисдикция ва хўжалик судларида зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммасини ундириб олишда давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабномани кўриб чиқишга ажратилган муддат бузилса ёки даъво жавобсиз қолдирилса, бу даъвони кўриб чиқаётган хўжалик суди амалдаги қонунларга кўра жавобгар корхонадан даъво қийматининг 2 фоизини Республика бюджетига ундириб олиш ҳуқуқига эга («Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 94 моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхоналарга рэгресс талабномалари ёки даъво тақдим этилаётганда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига (150-151-моддалари) амал қилинади. Улар бўйича даъво муддати бир йил қилиб белгиланса, алоҳида фуқароларга регресс талабномалари ва даъволар тақдим этиш муддати эса ― 3 йил. Регресс даъволари бўйича даъво муддати пенсия тайинланган кундан эмас, регресс талабномалари ва даъволари тақдим этилишидан олдинги, охирги пенсия олган кундан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фақат меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда зарар етказганлик учун тўланган ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари қиймати етказилган зарар ҳисоб-китобига киритилиши ва ундириб олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан бошқа турдаги (масалан, ёши бўйича) пенсияга ўтган тақдирда ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан регресс талабномалари юбориш тўхтатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУМКИН БЎЛГАН ПЕНСИЯ ИШЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Туман ва шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларида, регресс талабномалари тақдим этилиши мумкин бўлган пенсия ишларининг ҳисоби пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ҳақидаги ариза ва қарорларни (фармойишларни) қайд қилиш журнали асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллигига чалинганлиги туфайли янги тайинланган ҳар бир ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсия иши бўйича тўлов ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг пенсия иши регресс талабнома ва даъволарни юритиш билан бевосита шуғулланувчи ходимга ўтказилади. Ўз навбатида бу ходим пенсия ишидаги мавжуд ҳужжатлар бўйича регресс талабнома беришга асос бўлган тақдирда ушбу пенсия иши юзасидан махсус варақа (5-илова) тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий касаллик бўйича пенсия тайинланган, бироқ корхона ёки алоҳида шахс айби билан фуқаролар саломатлигига зарар етганлиги ҳақида маълумотлар бўлса, бу ишлар бўйича ҳам махсус варақа очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус варақалар алоҳида журналда қайд қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бирор пенсия иши бўйича регресс талабномалари бериш учун асос бўлмаса бу ҳақда ёзма хулоса тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Пенсионер янги жойга кўчган тақдирда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими унинг янги яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига пенсия иши билан варақнинг нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ДАРОМАДНИНГ ТУШИШИ ВА РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИ БЎЙИЧА ИШ ОЛИБ БОРИШ УЧУН МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Меҳнатда майиб бўлганлик касб касаллигига чалинганлиги туфайли тўланган ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси регресс талабномалари асосида ундириб олинганда, бу маблағ Пенсия жамғармасига ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Регресс талабномаси асосида ундириб олинадиган маблағ миқдори пенсия ишидаги маълумотлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Регресс талабномалари асосида тушаётган маблағ қуйидаги тартибда назорат қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
регресс талабномаси ва даъвоси бўйича маблағ жавобгарлар томонидан даъво хатида ёки даъво аризасида кўрсатилган Пенсия жамғармасининг тегишли банкдаги ҳисоб-китоб рақамидаги «Регресс талабномалари бўйича тушум» рақамига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ижтимоий таъминот бўлимлари Пенсия жамғармасига келиб тушаётган маблағни текшириб туришлари шарт.
(28-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган маълумотлар асосида ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарлари регресс талабномаларини қондириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар - эслатмалар (6-илова) юборадилар, корхона раҳбарлари билан шахсан суҳбат ўтказадилар, лозим бўлганда корхона устидан юқори турган ташкилотларга хат билан мурожаат қиладилар ёки белгиланган тартибда даъво қиладилар,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ижтимоий таъминот бўлимларининг регресс талабномалари (даъволар) асосида ишларини олиб бориш бўйича фаолиятлари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича ундириладиган регрессив талабномалари (даъволар) асосида ундирилган маблағ қийматининг 15 фоизи Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регресс талабномалари асосида маблағ ундириб олиш бўйича ишларни ташкил қилишга кетадиган сарф-харажат, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ишлари ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тасдиқланган смета асосида ва тушган пуллар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар йилнинг октябрь ойида шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимларининг раҳбарлари регресс талабномалари юборишга асос бўлган пенсия ишларини қайта рўйхатдан ўтказадилар. Шу асосда улар томонидан регресс ишларини олиб бориш учун кирим ва чиқим сметаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари келгуси йилга регресс ишларини олиб бориш учун кирим ва чиқим сметасини тузади. Сметага меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат сафарлари, девонхона чиқимлари ва мукофотлаш учун ажратилган чиқимлар киритилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Регресс ишлари билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этишда (пенсия ишларини танлашда, регресс ишларига боғлиқ бўлган молия ишларини амалга оширишда ва бошқа тадбирларда) иштирок этган ижтимоий таъминот ходимлари ҳам мукофотланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар чорагида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида регресс талабнома (даъво)лари асосида олиб борган ишлари бўйича тушган маблағ қиймати ҳақидаги ҳисоботларини топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари йилнинг ҳар чорагида регресс талабнома (даъво)лари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида умумлаштирилган ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига топширадилар.
(31, 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎‎‎Кимга ____________________________ ____________________________
‎Манзил ___________________________ ____________________________
‎Талабнома миқдори _____ сўм ___ тийин

‎‎

‎‎Т А Л А Б Н О М А

‎‎19____ йилнинг «__» __________ да сизнинг корхонангизда (ташкилот, муассаса, давлат, жамоа хўжалигида, кооперативда) фуқаро_________________________________________________
‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

меҳнатда майиб бўлган (касб касаллигига чалинган), натижада у_____ гуруҳ ногирони деб тан олинган. 19___ йилнинг «____» __________ дан унга ойига _____сўм_____ тийин пенсия белгиланган. 19__йилнинг «___» __________ дан 19___ йилнинг «___»___________гача бўлган даврда тўланган пенсиянинг умумий миқдори ______ сўм _____ тийинни ташкил этади.

‎Бахтсиз ҳодиса (касаллик)нинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг соғлиққа зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ҳақидаги ____ ― моддасида* кўрсатилган талабларга маъмурият томонидан амал қилинмаганлигидадир.

‎Корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________

‎Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб ва етказилган зарарда корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби борлигини инобатга олиб сизга бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда __________ банкининг ______________ бўлимидаги Пенсия жамғармасининг _____________ сонли ҳисоб-китоб _____________ рақамига______- сўм тийин тўланган пенсиянинг миқдорида пул ўтказишингизни таклиф этамиз.

‎Талабноманинг қаноатлантирилганлигини тасдиқлаш мақсадида бизнинг манзилимизга банк муҳри туширилган тўлов қоғозининг кўчирма нусхасини ёки талабномада кўрсатилган қиймат тўланган тўлов қоғози маълумотларини юборишингизни сўраймиз.

‎Илова: ‎

‎‎1. Тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома.
‎2. Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатномадан кўчирма.
‎3. _______________________________________________________
‎4. _______________________________________________________
‎5. _______________________________________________________
‎‎

‎‎‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎бошлиғи ҳуқуқшунос


‎_____________________________ ‎‎
_____________________________

‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Меҳнат кодексининг 211 — 223 моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎‎‎Кимга ____________________________ ____________________________
‎Манзил ___________________________ ____________________________
‎Талабнома миқдори _____ сўм ___ тийин

‎‎

‎‎Т А Л А Б Н О М А

‎‎19____ йилнинг «__» __________ да сизнинг корхонангизда (ташкилот, муассаса, давлат, жамоа хўжалигида, кооперативда) _______________________________________________________
‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

меҳнат қилаётганида ‎меҳнатда майиб бўлганлик (касб касаллигига чалинганлиги) натижасида ҳалок бўлган ва унинг оила аъзоларига 19___ йилнинг «___» ____________ дан ____ сўм ____ тийин миқдорида пенсия тайинланган.
‎19 __ йилнинг «___»______ дан 19 ____ йилнинг «___»______гача бўлган даврда тўланган пенсиянинг умумий миқдори ____ сўм ____ тийинни ташкил этади.

‎Бахтсиз ҳодиса (касаллик)нинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг соғлиққа зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ҳақидаги ____ ― моддасида* кўрсатилган талабларга маъмурият томонидан амал қилинмаганлигидадир.

‎Корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________

‎Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб ва етказилган зарарда корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби борлигини инобатга олиб сизга бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда __________ банкининг ______________ бўлимидаги Пенсия жамғармасининг _____________ сонли ҳисоб-китоб _____________ рақамига______- сўм тийин тўланган пенсиянинг миқдорида пул ўтказишингизни таклиф этамиз.

‎Талабноманинг қаноатлантирилганлигини тасдиқлаш мақсадида бизнинг манзилимизга банк муҳри туширилган тўлов қоғозининг кўчирма нусхасини ёки талабномада кўрсатилган қиймат тўланган тўлов қоғози маълумотларини юборишингизни сўраймиз.

‎Илова: ‎

‎‎1. Тўланган пенсия миқдори ҳақида маълумотнома.
‎2. Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатномадан кўчирма.
‎3. _______________________________________________________
‎4. _______________________________________________________
‎5. _______________________________________________________
‎‎

‎‎‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎бошлиғи ҳуқуқшунос


‎_____________________________ ‎‎
_____________________________

‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Меҳнат кодексининг 211 — 223 моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎Ижтимоий таъминот
бўлимининг штампи ‎‎


________________________ хўжалик судига
‎ Даъвогар _____________________________
‎‎Манзил ______________________________ ____________________________________
‎Жавобгар ____________________________ ____________________________________ Манзил ______________________________ ____________________________________ Даъво пули миқдори _____сўм ______тийин


‎‎

ДАЪВО АРИЗАСИ

19__ йилнинг «__»_________ да жавобгар корхонада фуқаро ___________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

билан қуйидаги шароитда________________________________________________ бахтсиз ҳодиса рўй берди.

‎Жавобгарнинг айби 19____ йилнинг «__» _________ да тузилган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро____________ ___ гуруҳ ногирони деб тан олинган ва унга ___ сўм ___ тийин миқдорида ногиронлик пенсияси тайинланган. Регресс тартибида жавобгардан ____ ой мобайнида _____ сўм ___ тийин ундирилиб олиниши керак. Бизнинг 19 ___ йилнинг «__» _______ даги ____ ― сонли талабномамизни жавобгар қаноатлантирмади, қарзи бўйича ўз ҳисоб-китобларини ҳам тақдим этмади.

‎Юқорида баён этилганларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб жавобгардан Пенсия жамғармасининг _______________ ҳисоб-китоб рақамига _____ сўм ___ тийин миқдоридаги тўланган пенсия пулини ундириб беришингизни сўраймиз.

‎Илова: ‎

‎‎1. Пенсия миқдори ҳақидаги маълумотнома.
‎2. Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома нусхаси.
‎3. Талабнома нусхаси ва уни жавобгарга жўнатилгани ҳақидаги почта ҳужжати.
‎4. Жавобгарга даъво аризасининг нусхаси жўнатилгани ҳақидаги почта ҳужжати.


‎‎‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎бошлиғи ҳуқуқшунос


‎_____________________________ ‎‎
_____________________________

‎‎

(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎Ижтимоий таъминот
бўлимининг штампи ‎‎


________________________ хўжалик судига
‎ Даъвогар _____________________________
‎‎Манзил ______________________________ ____________________________________
‎Жавобгар ____________________________ ____________________________________ Манзил ______________________________ ____________________________________ Даъво пули миқдори _____сўм ______тийин


‎‎

ДАЪВО АРИЗАСИ

19__ йилнинг «__»_________ да жавобгар корхонада фуқаро ___________________________

(исми, шарифи)

билан қуйидаги шароитда________________________________________________ бахтсиз ҳодиса рўй берди.

Жавобгарнинг айби 19____ йилнинг «__» __________ да тузилган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро ҳалок бўлди ва унинг оила аъзоларига _____ сўм ___ тийин миқдорида пенсия тўланмоқда. Регресс тартиби асосида жавобгардан ___ ой мобайнида тўланган _____ сўм ___ тийин ундириб олиниши керак. Бизнинг 19____ йил «__» __________ даги _____― сонли талабномамизни жавобгар қаноатлантирмади, қарзи бўйича ўз ҳисоб-китобларини ҳам тақдим этмади.‎

‎Юқорида баён этилганларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб жавобгардан Пенсия жамғармасининг _______________ ҳисоб-китоб рақамига _____ сўм ___ тийин миқдоридаги тўланган пенсия пулини ундириб беришингизни сўраймиз.

‎Илова: ‎

‎‎1. Пенсия миқдори ҳақидаги маълумотнома.
‎2. Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома нусхаси.
‎3. Талабнома нусхаси ва уни жавобгарга жўнатилгани ҳақидаги почта ҳужжати.
‎4. Жавобгарга даъво аризасининг нусхаси жўнатилгани ҳақидаги почта ҳужжати


‎‎‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎бошлиғи ҳуқуқшунос


‎_____________________________ ‎‎
_____________________________

‎‎

(4-илова матни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

______________________________________________ вилоят, туман (шаҳар)
‎ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИ
‎‎‎

‎‎
‎Айби билан бахтсиз ҳодиса рўй берган (касб касаллиги орттирган) корхона (муассаса) номи _______________ _____________________________________________
Регресс талабномаси юбориш учун асос бўлган пенсия ишни ҳисобга олиш
‎ВАРАҚАСИ № __________
‎Пенсионер ____________________________________ ‎‎
‎Корхона манзили _______________________________ _____________________________________________ телефон рақами_______________
‎_____________________________________ банкнинг

(исми, шарифи)

___________________________________ бўлимидаги ‎‎

Туғилган йили ________________________
‎Пенсионер манзили _____________________________ _____________________________________________

‎Шахсий ҳисоб - китоб (пенсия иши) рақами __________
‎‎Пенсия тури ___________________________________ ‎‎


‎ҳисоб-китоб рақами _____________________________ 19____ йил «__» ____________ даги сонли ‎Н-1 шаклдаги далолатнома (касб касаллиги орттирганлиги ҳақидаги хулоса)
‎_________________________ ТМЭК маълумотномаси


‎Пенсия тайинланган кун‎‎


‎Ўлганлик ҳақидаги гувоҳнома:‎‎
19__й. «___» __________ Мажлис баёни № _________‎‎

серия ____________ № ___________________‎‎

‎‏Ногиронлик гуруҳи (оила аъзолари сони) ‎

Пенсия миқдори‎‏

давр‎‎

Корхона (ташкилот) айбини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар ____________________________________

дан‎

гача‎

_____________________________________________‎‎
_____________________________________________‎‎
_____________________________________________‎‎
_____________________________________________‎‎
‎‎
‎‎
____________________________ муносабати билан 19____ йил «___» ___________ да ҳисобдан чиқарилган



Ундириб олиш тўхтатилган кун ва унинг сабаби: ______ _____________________________________________
‎_____________________________________________

‎‎‎‏Тақдим этилган
‎талабнома (даъво)
‎‎‎

Сана ва №‎‏

Давр‎‎‎

Даъво миқдори‎‏

Қаноатлантирилган
‎миқдор ‎‎‎‏

Изоҳ‎‏
‎‎

дан‎

гача‎








‎Ҳисоб варақасини тўлдирди:
‎________________________
‎(исми, шарифи)
‎________________________
‎ (лавозими)

‎19___ йил «__» ___________ ‎


‎‎


Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎Ижтимоий таъминот
бўлимининг штампи ‎‎



________________________________ (корхона, муассаса, ташкилот номи)
‎манзили _________________________
‎________________________________

‎‎

ЭСЛАТМА

19____ йилнинг «__»__________ да Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунининг 66-моддасига биноан Сизнинг корхонангизга _____ сўм ___ тийин тўлаш учун _________ ― сонли регресс талабномасини юборган эдик.

‎Сизга талабнома меҳнатда майиб бўлганлик (касб касаллигига чалинганлик) туфайли ногиронлик (боқувчисини йўқотганлик) пенсиясини олаётган _____________ ______________________________________нинг пенсия иши асосида юборилган.

‎‎(пенсионер исми, шарифи)

‎Қонунга мувофиқ Сиз бир ой муддат ичида бу талабномани қондиришингиз керак эди.

‎Талабнома пулининг миқдорини 19____ йил «___» __________ гача бўлган муддатда Пенсия жамғармаси _____________________ бўлимининг ___________________ банки бўлимидаги ___________________ ҳисоб-китоб рақамига ўтказишингизни сўраймиз.

‎Пул ўтказилмаган тақдирда юқорида кўрсатилган маблағни хўжалик суди орқали ундириб олишга мажбур бўламиз. Бу сизни қўшимча чиқимлар — давлат божи, жарималар тўлашга мажбур этади.

‎Сизга ижтимоий таъминот бўлимларининг талабномаларини ўз вақтида қондиришингизни тавсия этамиз.


‎‎‎Ижтимоий таъминот бўлими
‎бошлиғи, ҳуқуқшунос


‎_____________________________ ‎‎
_____________________________

‎‎

(6-илова матни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғи (рўйхат рақами 330-1, 13.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 504-модда)