24.03.2015 йилдаги 566-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.03.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Жиззах тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2015 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, ишсизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш, биринчи маротаба иш қидираётган ҳамда касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан туманда 2015 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Б. Сувонқулов)га иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Б. Сувонқулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 7 апрелдаги 384-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Ж. Анорбоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 24 мартдаги 566-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2015 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари ва мазкур ишларни ташкил қиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона, ташкилот номи

Иш турлари

Иш мазмуни

1.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

Маҳаллалар, ширкатлар хўжаликлар, кўчалар ва бошқа корхоналар, дам олиш масканларини ободонлаштириш

Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш), дам олиш зоналарини ободонлаштириш (парк зоналарини кўкаламзорлаштириш), ёзги йиғиштириш, ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш ховли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш, намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразаларни ювиш, дахлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш

2.

Жиззах туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси

Турли хил таъмирлаш ишлари, йўл атрофларини тозалаш, йўл ва йўлакларни қор ва музлардан тозалаш

Йўл атрофларини тозалаш ва бошқа ободонлаштириш ишлари, йўл ва йўлакларни қор ва музлардан тозалаш, йўлларга қум сепиш, яроқсиз бўлиб қолган йўлларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, йўл четларини тозалаш ва бордюрларни оҳаклаш

3.

Наъмунали уй-жой қуришга масъул ташкилотлар

Қурилиш материалларини ташиш ва тушириш, қурилган уйлар атрофларини тозалаш ва ободошлаштириш

Қурилиш материалларини машиналардан тушириш, ташиш ва қурувчиларга етказиб бериш, қурилган уй-жойлар атрофларини тозалаш, ўрнатилган дераза ва эшик ромларини тозалаб артиш, гул ва кўчатларни ўтқазиш ишлари

4.

Жиззах туман «Сувоқова» ИЧК

Ичимлик суви учун ўрнатилган яроқсиз ҳолга келган трубаларни алмаштириш

Сув таъминоти объектлари (сув қувирлари тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш) ичимлик суви учун ўрнатилган яроқсиз ҳолга келган алмаштирилган трубаларга тупроқ ётқизиш ва атрофларини тозалаш ишлари

5.

Жиззах туманидаги фермер хўжаликлари

Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик ишлари

Фермер хўжаликларида экилган ғалла, пахта экинларини суғориш учун ариқларни тозалаш, экилган пахта экин майдонларини бегона ўтлардан ва кузги экилган ғалла майдонларини ғўза пояларидан тозалаш ишлари

6.

«Жиззахагротехсервис» МЧЖ

Худудларни ободонлаштириш

Мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари (ғалла, мева, сабзавот махсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар)

7.

Даштаобод ПТКга қарашли Уч-тепа пахта қабул қилиш пункти

Пахта қабул қилиш жойларини бегона ўтлардан тозалаш, пахта қабул қилиш даврида сочилган пахталарни йиғиштириб олиш

Пахта қабул пунктларида пахта толаларини жойлаштиришдан олдин жойларни бегона ўтлардан тозалаш