Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЎзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг
22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, ишсизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш, биринчи маротаба иш қидираётган ҳамда касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)
6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг
22-моддасига асосан туманда 2015 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари
иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишжамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг
23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 8 апрелдаги 209-сонли
қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.