Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Чегараларда юклар назоратини амалга ошириш шартларини келишиш тўғрисидаги 1982 йилдаги Халқаро конвенцияга қўшилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Чегараларда юклар назоратини амалга ошириш шартларини келишиш тўғрисидаги 1982 йилдаги Халқаро конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
297-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 160-модда)