Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:
1. Қуйидагиларга:
Бутунжаҳон почта уюшмасининг Умумий регламентига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);
Бутунжаҳон почта конвенциясига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бутунжаҳон почта конвенциясининг Якуний протоколига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги Битимга (Доха, 2012 йил 11 октябрь) қўшилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги Бутунжаҳон почта уюшмаси Халқаро бюросининг Бош директорига Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномаларга қўшилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани ўрнатилган тартибда юборсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 11 январдаги ПҚ-559-сонли ва «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1495-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 27 апрель,
ПҚ-2339-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 205-модда)