Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 апрелдаги ПҚ-2339-сонли «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Умумжаҳон почта иттифоқининг Умумий регламенти (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1495-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1495-сонли қарорига асосан чиқарилган)
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришномалар йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексларининг, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 майдаги ПҚ-78-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 11 январь,
ПҚ-559-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 8-модда)