04.03.2015 йилдаги КҚ-2-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2015 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2015 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-2-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 4 мартдаги КҚ-2-III-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2015 йилга мўлжалланган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Иккинчи чорак‎

‎‎«Назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийлик, холислик ва ошкоралик — ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим шарти» мавзусида давра суҳбати (Фарғона вилоятида).‎

‎

‎‎Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси‎

‎‎«Янги ижтимоий-сиёсий шароитларда парламент, депутатлик назорати самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари: қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти» мавзусидаги минтақавий семинарлар (Самарқанд ва Тошкент вилоятларида).

‎ ‎

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎

‎‎«Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти жараёнида парламент палаталарининг ҳамкорлиги амалиётини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати (Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси билан биргаликда, келишувга кўра).

‎ ‎

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎

‎‎«Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири» мавзусида семинар (Андижон вилоятида).

‎ ‎

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг халқаро тажрибаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллик ҳокимияти органларининг бу соҳадаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари» мавзусида семинар.

‎ ‎

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси‎

‎‎Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

‎ ‎

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси‎

‎‎«Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Миллий матбуот марказида).

‎ ‎

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси тарқалишини олдини олиш масалаларида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги» мавзусида давра суҳбати (Самарқанд вилоятида).

‎ ‎

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси‎

‎‎«Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини ривожлантириш ва олинган мажбуриятларнинг ижро этилиши учун жавобгарлик» мавзусида семинар-тренинг (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида).

‎ ‎

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси‎

‎

Учинчи чорак‎

‎

‎‎«Инновацион технологияларни жорий этиш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш — ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида). ‎

‎ ‎

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ёшларни ота-оналарни ҳамда кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашда маҳалла ва оиланинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари» мавзусида семинар (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондида).

‎ ‎

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎

‎‎«Давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида конференция (Навоий вилоятида).

‎ ‎

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси‎

«Ўзбекистон Республикаси минтақаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати (Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда).

‎ ‎

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси‎

‎‎«Баркамол ва соғлом авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ҳамда спортнинг аҳамияти» мавзусида семинар. ‎
‎ ‎

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси‎

‎‎«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикаси табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари» мавзусида давра суҳбати.
‎ ‎

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси‎

‎

Тўртинчи чорак‎

‎

‎‎«Минтақаларнинг экспорт салоҳиятини янада диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш: амалиёт ва муаммолар» мавзусида илмий-амалий конференция (Бухоро вилоятида, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда).

‎ ‎

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — ҳуқуқий ислоҳотлар асоси» мавзусида илмий-амалий конференция (Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида).
‎ ‎

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси‎

‎«Ватанни ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг конституциявий бурчи» мавзусида семинар (Жиззах вилоятида).
‎ ‎

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ҳозирги даврда давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини, миллий манфаатлари ҳимояланишини ва халқаро майдонда илгари сурилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишининг долзарб масалалари» мавзусида конференция.

‎ ‎

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси‎

‎‎«Ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари» мавзусида давра суҳбати (нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда).
‎ ‎

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси‎

‎‎«Аграр сектордаги тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари: муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари» мавзусида конференция (Ўзбекистон Фермерлари кенгашида, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда).

‎ ‎

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: режага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 3-сон, 127-модда)