Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 4 мартдаги КҚ-4-III-сонли «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг тақдимномасини кўриб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъати олти кишидан иборат таркибда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари этиб қуйидагилар тасдиқлансин:
|
Умаров Нариман Маджитович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси |
|
Содиқов Камолитдин Фахритдинович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари |
|
Айтмуратов Парахат Джанабаевич |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси |
|
Хабиров Рахматулла Сагдуллаевич |
— |
Тошкент «СУВГЕО» илмий текшириш институти директори |
|
Ниёзов Анвар Бобоназарович |
— |
Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси |
|
Маманазаров Мухаммади Худаярович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи |
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2004 йил 26 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги 595-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 52-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 24 март,
162-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 93-модда)