|
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи (лавозими бўйича) | |
|
Реимов Пўлат Расберганович |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (лавозими бўйича) |
|
Самойлов Сергей Владимирович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Иқтисодиёт ва табиатдан фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи |
|
Умаров Наримон Мажидович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат давлат инспекцияси бошлиғи |
|
Хабиров Раҳматилла Саъдуллаевич |
— |
Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехника иншоотлари ва муҳандислик гидрогеологияси илмий-тадқиқот институти директори |
|
Эргашев Турғун Эргашевич |
— |
Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг қарори, 26.01.2004 йилдаги 595-II-сон
Кучга кириш санаси
26.01.2004
|
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2011
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 24 мартдаги 162-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчининг тақдимномасини кўриб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони етти кишидан иборат этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг аъзолари этиб қуйидагилар тасдиқлансин:
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1997 йил 26 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳайъатининг таркиби тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 3, 96-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 январь,
595-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 52-модда)