Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.02.1999 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

РЕСПУБЛИКАНИНГ ЭНГ МУҲИМ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган объектлар қурилишини белгиланган муддатларда тугаллашни таъминлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинатини ва Фарғона шаҳридаги кимё саноати объектларини фойдаланишга топшириш бўйича Республика штаби иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, А.Н. Исаев штаб раҳбарлари этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика штабига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинатини ва Фарғона шаҳридаги кимё саноати объектларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг тегишли объектлари билан биргаликда ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматнинг объектлар қурилиши бўйича қарорлари, пудрат шартномалари (контрактлар) шартлари, ишларни бажариш жадваллари, лойиҳалаштириш ва асбоб-ускуналар етказиб бериш муддатлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишининг бориши ва уларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектларини ўз вақтида маблағ ва тегишли ресурслар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда банд бўлган ишчилар учун уй-жой-маиший шароитлар ҳамда савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш таъминланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий пудрат ташкилотлари ва етказиб берувчилар ҳаракатини мувофиқлаштириш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Республика штабининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика штабига унга юкланган вазифаларни бажариш учун, заруратга кўра, маҳаллий ва хорижий корхоналар ва ташкилотларни жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан доимий ишловчи ва муваққат ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Республика штаби мажлислари бир ойда камида 2 марта ўтказилади. Республика штаби объектлар қурилишининг бориши тўғрисида ҳар ойда республика Ҳукуматига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 февралдаги 87-сон қарорининг 11-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 ноябрдаги 505-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 5 февраль,

50-сон