ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Қарори
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2032-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ 28-сонли «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3061, 28.08.2018 й.) асосан 2018 йил 30 ноябрдан ўз кучини йўқотади).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270, 33-09-сон қарори (рўйхат рақами 2032, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 апрель,
107-мҳ-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б. Б. ЗИЛЯЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 апрель,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 10-банддаги ва 29-банддаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 200-модда)