07.05.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг тегишли ҳудудларида ва ундан ташқарида ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисида Чикаго шаҳрида 1944 йилнинг 7 декабрида имзоланган очиқ конвенциянинг қатнашчилари сифатида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари орасида ва ундан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадлари йўлида, агар матнда бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисида 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзоланган очиқ конвенцияни англатади ва Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай Иловани ҳамда Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишларни, агар бу илова ҳамда тузатишлар кучга кирган ёки иккала Аҳдлашувчи Томон тарафидан ратификация қилинган бўлса, шу даражада ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси (Дававианазорат)ни, Болгария Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Фуқаро ҳавода учиш маъмурияти Бош дирекцияси сиймосида Транспорт вазирлигини ва ҳар иккала ҳолда ҳам юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар ҳозирги вақтда бажарадиган вазифаларни тегишли даражада амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки органни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «тайинланган авиакорхона(лар)» атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «ҳудуд» атамаси давлатга нисбатан — ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ҳамда улар устидаги ҳаво муҳитини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 96-моддасида улар юзасидан тегишли равишда кўрсатилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» атамалари ушбу Битим Иловасида алоҳида қайд этилган йўналишлар бўйича белгиланган мунтазам ҳаво қатновларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан — мазкур ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги йўловчилар жойи миқдори ва юк ташишни таъминлайдиган тижорий иш юклашни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «ҳажм» атамаси муайян ҳаво қатнов йўлига нисбатан — шу қатновларда ишлатилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини, маълум бир вақт мобайнида белгиланган йўналиш бўйлаб ёки унинг маълум бир қисми бўйича амалга оширган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) «тариф» атамаси йўловчиларни, багажлар ва юкларни ташиганлик учун олинадиган қийматни, жумладан гумашталик ва бошқа қўшимча хизматлар учун олинадиган қийматларни ҳамда бу қийматлар қўлланадиган қоидаларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловаси унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бошқа маъно кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ўзларининг тегишли ҳудудларида белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда кўзда тутилган ҳуқуқларни беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишларда келишилган қатновлардан фойдаланиш чоғида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, ушбу Битим Иловасида кўрсатилган халқаро йўналишдаги жойларга ёки улардан йўловчилар, юк ва почтани тушириш ёки олиш учун қўниб ўтиш ҳуқуқини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида берилган ҳуқуқларга қўшимча равишда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига белгиланган йўналишлар бўйича келишилган йўналишлардан фойдаланиш имкониятини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги Иловада кўрсатилган жойларда нотижорий мақсадларда қўниш ҳуқуқини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемаси ичига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача йўловчилар, багаж, почта ва юк олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаро ҳаво кемаларининг мунтазам халқаро ҳаво қатновига киритилмаган бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга ошираётган парвози, шунингдек, нотижорий мақсадларда тўхташ ҳуқуқи Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари томонидан аввалдан олинган рухсатномага асосан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш ва фойдаланишга рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма тарзда хабардор этган ҳолда бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ўзи тайинлаган авиакорхонани бошқасига алмаштирганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ушбу модданинг 4 ва 5-бандлари қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига дарҳол тегишли рухсатномаларни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланиш чоғида Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ одатда қўлланиладиган қонун-қоидалар белгиланган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тайинланган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган парвозлар учун рухсатномаларни беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганда бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шарт ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар ушбу Битимнинг 7 ва 10-моддаларига биноан парвозлар жадвали ва тарифлар жорий этилиб кучга киритилган бўлса, рухсатнома олган авиакорхона келишилган ҳаво қатновини исталган вақтда амалга оширишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқларни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари парвозларга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёхуд мазкур ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб ҳисоблаган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ёки унинг фуқаролари тайинланган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан амалий назорат ўрната олишга ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига риоя этмаётган тақдирда, ёхуд,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) авиакорхона қандайдир ўзгача тарзда иш тутиб, ушбу Битимда белгиланган шартларга риоя этмаётган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, рухсатномаларни дарҳол бекор қилиш, ҳуқуқларни тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида дарж этилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қонунлар ва қоидаларнинг бундан кейин бузилишининг олдини олиш учун етарли бўлмаса, унда ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғида белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишлари учун тенг ва адолатли шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган ҳаво қатновларни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси ўзидан кейин ана шу йўналиш бўйича ҳаво қатновидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига ўринсиз зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам эътиборга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари амалга ошираётган келишилган ҳаво қатновлари белгиланган йўналишлар бўйича ташишларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни қондириши лозим ва ҳар бир тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ва унинг ҳудудидан йўловчилар, багаж, юк ва почтани ташишда, юк билан таъминлашнинг мавжуд ва оқилона миқдор даражаси эҳтиёжларига жавоб берадиган ҳажмни таъминлашни ўзининг биринчи даражали вазифаси деб билиши лозим. Авиакорхонани тайинловчиси бўлмаган бошқа давлатларнинг ҳудудларидаги белгиланган манзилларда олинган ва у ерда қолдирилган йўловчиларни, багаж, юклар ва почтани ташиш умумий қоидаларга мувофиқ келиши лозим. Ушбу қоидаларга кўра ҳажм қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига(дан) амалга ошириладиган ташувларга бўлган эҳтиёжларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) минтақадаги давлатларнинг минтақавий ва маҳаллий ҳаво ташувларини инобатга олиб келишилган қатновлар ўтадиган районнинг ташувларга бўлган эҳтиёжларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) келишилган ҳаво қатновларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга бўлган эҳтиёжларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Номунтазам парвозларга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг «Қонун-қоидаларни қўллаш», «Сертификат ва гувоҳномаларни тан олиш», «Авиация хавфсизлиги», «Аэропортга оид ва бошқа йиғимлар», «Маслаҳатлашишлар», «Божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод қилиш», «Ахборот ва статистик маълумотларни бериш» каби моддаларда кўрсатилган қоидалар бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига(дан) амалга оширадиган номунтазам ҳаво қатновларига ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган ҳеч нарса авиакорхоналарнинг номунтазам парвозларни бажариш учун рухсатнома олишига оид миллий қонун-қоидаларга зид келмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларига(дан) номунтазам ҳаво қатновларни бажарилаётганда ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг ташувчилари тенг ва одилона имкониятга эга бўладилар. Бундай парвозлар бажарилаётганда мунтазам ҳаво қатновларидан фойдаланаётган тайинланган авиакорхоналарнинг манфаатларини эътиборга олиб, уларнинг ташишларига асоссиз зиён етказмаслик лозим. Тақдим этилган ташиш миқдори, одатда, Аҳдлашувчи Томонларнинг ташувчилари ўртасида тенг тақсимланади ва имконият борича ушбу Битим 5-моддасининг 3-бандида кўрсатилган қоидаларига биноан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Жадвалларни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвоз жадваллари, келишилган ҳаво қатновларининг такрорийлигини ўз ичига олган ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида икки томонлама тартибда белгиланиб, келишилади ҳамда кучга киришидан камида 30 (ўттиз) кун аввал авиация маъмурларига тасдиқлаш учун берилади. Агар тайинланган авиакорхоналар парвозларнинг жадвали ва қатновларнинг такрорийлиги тўғрисида муросага кела олмасалар, у ҳолда бу масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳамжиҳатлик асосида бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг ҳаво кемалари унинг ҳудудига учиб келганда ёнилғи, ҳаво кемаси, мойлаш маҳсулотлари, эҳтиёт қисмлар (двигателларни ҳам), рўйхатдаги мулк борт захираларини (парвоз чоғида йўловчилар учун чегараланган миқдорда сотиш учун мўлжалланган озиқ-овқатларни, спиртли ва бошқа ичимликларни, тамаки маҳсулотлари ва бошқа молларни фақат тайинланган авиакорхонанинг ҳаво кемаларига хизмат қилиш учун ишлатиладиган нарсаларни ўз ичига олган ҳамда қонунлар рухсат берган даражада) импорт чеклашларидан, божлардан, акциз йигими ва солиқлардан, назорат учун йиғимлар ёки солиқлардан, бошқа солиқлар ва тўловлардан, шунингдек, бундай мулк, захира ва маҳсулотлар ҳаво кемаси қайтиб учиб кетгунга қадар унинг саҳнида қолиш шарти билан ишлатиладиган нарсалардан ўзаро тенгҳуқуқлик асосида ҳамда авиачипталар, авиайўл варақалари, ҳужжатлар ва тайинланган авиакорхона белгиси туширилган босмахона материаллари, шунингдек тайинланган авиакорхоналарга бепул тарқатиладиган реклама буюмларини ҳам озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизматлар учун олинадиган йиғимларни мустасно этганда, ушбу моддага биноан йиғимлардан озод қилиш унинг 1-бандида кўрсатилган буюмларга ҳам қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига киритилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси учун мўлжалланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси ҳаво кемасининг бортида бўлиб, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига учиб келиш ёки ундан учиб кетиш вақтида сақланиб турган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаси саҳнига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан келишилган ҳаво қатновлари чоғида фойдаланиш мақсадида олинган буюмлар ва бу буюмлар Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бутунлай ёки қисман фойдаланилганлиги ёки ишлатилганлигидан қатъи назар, эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларни бериб юбормаслик шарти билан озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновларни амалга оширишда одатда ҳаво кемасининг бортида бўлган рўйхатдаги мулк, буюм, захира ва маҳсулотлар бошқа Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудида фақат шу Аҳдлашувчи Томонинг божхона маъмурлари розилиги билангина унинг ҳудудига туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда, улар орқага қайтариб олингунга қадар ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа қарорини топгунга қадар айтиб ўтилган маъмурларнинг назорати остида жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган озод қилиш, ушбу модданинг 1-бандида қайд этилганидек, бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси бошқа авиакорхона билан вақтинчалик фойдаланиш ёки мулкни бериб юбориш тўғрисидаги шартнома тузганда ҳам бу бошқа корхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида худди шундай озод қилиш ҳуқуқига эга бўлиш шарти билан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тўғридан-тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидан тўғридан-тўғри транзит тарзда ўтувчи ва шу мақсадда аэропорт ҳудудида ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, багаж ва юкларга, ҳаво транспортида қароқчилик қилиш, гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва ноқонуний аралашув каби ҳоллар рўй бермаса, соддалаштирилган назорат қўлланилади. Транзит орқали ўтаётган багаж ва юклар божхона божлари ҳамда бошқа шунинг сингари солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига/дан ҳар бир келишилган қатновда ташиш учун оладиган тарифлар барча тегишли омилларни — фойдаланиш харажатларини, фойданинг оқилона миқдорини, ташув тавсифини (тезлик ва қулайлик каби) ва бошқа авиакорхоналарнинг тарифлари инобатга олиниб, оқилона меъёрда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, имкон қадар, тайинланган авиакорхоналар бутун йўналиш бўйлаб ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашувларидан сўнг келишиб олиниши лозим. Бундай келишувларга, агар жоиз бўлса, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) томонидан тарифларни белгилаш механизмларига таянгандагина эришиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу тарзда келишиб олинган тарифлар уларни амалда жорий қилиш мўлжалланган вақтга камида 45 (қирқ беш) кун қолганда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқлаш учун тақдим этилиши лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат авиация маъмурлари ўрталаридаги келишувдан сўнг қисқартилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тарифларнинг тасдиғи ҳақида хабарнома юборилиши мумкин. Аммо, уқтириб ўтилган маъмурларнинг биронтаси ушбу модданинг 3-бандига биноан тарифларни тақдим этган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун мобайнида тасдиқлаш учун тавсия қилинган тарифлар борасида ўзларининг норозиликлари тўғрисида хабар бермасалар, бу тарифлар тасдиқланган деб ҳисобланади. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилганидек тақдим этиш жараёни қисқартирилса, авиация маъмурлари уни маъқулланмаганлиги ҳақидаги хабарнома юбориш муддати 30 (ўттиз) кундан кам бўлишини келишиб олишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, тарифлар борасида ушбу моданинг 2-бандига мувофиқ келиша олинмаса ёки ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ қўлланадиган муддат ичида авиация маъмурларидан бири ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ келишилган тарифлар борасида ўз норозиликлари тўғрисида билдиришнома юборса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари тарифни ўзаро келишувга мувофиқ белгилашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ тақдим этилган тарифлар борасида ёки ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ тарифни белгилаш юзасидан келиша олмасалар, бу келишмовчиликлар ушбу Битим 19-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг қоидаларига биноан белгиланган тарифлар янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолади. Бироқ ҳар қандай тарифнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин 12 (ўн икки) ойдан ортиқ бўлган муддатга узайтирилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ахборот ва статистика маълумотларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг талабига биноан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширган келишилган қатновларининг ҳажмини қайтадан кўздан кечириб чиқиш нуқтаи-назаридан оқилона талаб қилган даврий ва бошқа статистик маълумотлар билан таъминлашлари лозим. Мазкур маълумотлар келишилган ҳаво қатновларида ташиш ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган барча ахборотни, шунингдек парвозларнинг бошланиш ва охирги етиб бориш манзилларини ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Тижорий фаолият ва даромадларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳамжиҳатлик асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига шахсий ташув ҳужжатларини ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган унинг ҳудудида кўрсатилган хизматларни бевосита ёки сотиш учун тайинланган вакил орқали миллий ва эркин алмаштириладиган валютада ушбу ҳудудда жорий этилган миллий қонун-қоидаларга мувофиқ сотиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ҳамжиҳатлик асосида ва миллий қонун-қоидаларга мувофиқ равишда йўловчилар, багаж ва юкларга боғлиқ келишилган ҳаво қатновларини бажариш орқали топган маблағларининг харажатлардан ортган даромад қисмини валюта алмаштиришнинг расмий қийматида авиаташувлар сотилган ҳудуддан ўз ҳудудига эркин ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ўтказиш тизимига, шунингдек ўтказиш давригача тушган тўловлардан олинадиган транспорт хизмати вакилининг ўзи ёки у орқали амалга оширилган, ёрдамчи тарздаги қўшимча хизматлардан тушган маблағлар ва ўртача тижорий фоизлар кирими ҳам қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томонинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудида йўловчилар, багаж ва юкларни ташишдан оладиган фойда ва даромадлари ҳар қандай солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солишни бекор қилиш тўғрисида тузилган Битимнинг тартиботлари ушбу моддада кўрсатилган тартиботлардан фарқланса, бу ҳолда ўша Битимнинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар икки Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги пул ўтказишлар махсус битим орқали тартибга солинса, у ҳолда ана шу битимнинг қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ваколатхона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳамжиҳатлик асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган ўзининг техник, тижорий ва маъмурий ходимларига эга бўлган ваколатхона таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ходимлар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларидан тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу ходимлар тайинланган авиакорхонанинг ихтиёрига кўра унинг ўз ходимлари орасидан олиниши ёки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ўша бошқа Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудида шунга тегишли масалаларни бажариш ваколатига эга бўлган бошқа ҳар қандай ташкилот, компания ёки авиакорхонанинг хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вакиллар ва ходимлар ушбу ҳудудда жорий этилган қонун-қоидаларга амал қилишлари лозим ва ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тенг ҳуқуқлик асосида ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган вакиллар ва ходимларга ишлаш учун рухсатномалар, хизмат визаси ва барча бошқа зарур бўлган ҳужжатларни энг қисқа муддат ичида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Қонун-қоидаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни бажарадиган ҳаво кемаларининг унинг ҳудудига учиб келишини ва учиб кетишини ёки мазкур ҳудудда бўлиш вақтида ушбу ҳаво кемаларидан фойдаланишни ва уларнинг навигациясини тартибга солувчи қонун-қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг йўловчилар, экипажлар, юк, почта ва багажларининг унинг ҳудудига келиш, бўлиш ва кетиш ёки транзитини ва хусусан, ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонасининг тайинланган ҳаво кемаси бўлиб турган Аҳдлашувчи Томоннинг иммиграция ва эмиграция, паспорт, божхона, валюта ва санитария қоидаларига тааллуқли расмиятчиликларини тартибга солувчи қонун-қоидалар у кўрсатилган ҳудуд чегарасида бўлган вақтда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳамжиҳатлик асосида Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси фойдаланаётган ҳаво кемаларининг экипажидан, агар улар шу рейс билан орқага қайтадиган бўлсалар, келиш, бўлиб туриш ва кетиш учун визалар талаб қилинмайди. Бу, шунингдек, ҳаво кемасининг техник ҳолати ёки соғлиғи туфайли экипаж мамлакатда қолган ва кейинги рейсда қайтиб кетадиган ҳолларга ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон божхона, иммиграция, карантин масалаларига оид қоидаларни қўллашда ёки аэропортлар, ҳаво ҳаракати бошқармаси хизмати ва уларга боғлиқ бўлган қурилмалардан фойдаланишда халқаро ҳаво қатновларини бажарадиган ўзига қарашли ёки ўзга ҳар қандай авиакорхонани бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан устун қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Сертификат ва гувоҳномаларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон берган ёки кучга эга деб билган ва муддати тугамаган учишга яроқлилиги ҳақидаги, ваколат тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда лицензияларни, мазкур гувоҳномалар ёки лицензиялар берилган талаблар Конвенцияда улар учун белгиланган минимал стандартларга мувофиқ ёки улардан юқори бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудуди устида парвозларни амалга ошириш вақтида ўз фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон берган ваколатнома ва лицензияларни тан олишни инкор этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Аэропортга доир ва бошқа йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон аэропортлар, қурилмалар, техник ва бошқа воситалардан фойдаланганлик учун мақбул ва одил йиғимларни, агар бу йиғимлар миқдори халқаро ҳаво ташувида иштирок этадиган бошқа авиакорхоналардан олинадиган йиғимлардан юқори бўлмаса, қўллашга рухсат бериш ёки уларни қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай йиғимларни аниқлаш учун масъул органлар ёки ташкилотларнинг қурилмалар ва хизматлардан фойдаланувчи тайинланган авиакорхоналар (мумкин бўлган ҳолларда авиакорхоналарнинг вакиллари орқали) билан дастлабки маслаҳатлашувлар ўтказишини қўллаб-қувватлайди. Агар янги йиғимлар жорий этиш таклиф қилинса, улар кучга киргунга қадар ўз фикрларини изҳор этиш имкониятига эга бўлишлари учун хизматдан фойдаланувчиларга тегишли билдиришнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳаво транспортида хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ фуқаро авиациясини ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилиш бўйича бир-бирларига нисбатан мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлар бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа айрим ҳаракатлар тўғрисида Токиода 1963 йилнинг 14 сентябрида имзоланган конвенция, Ҳаво кемаларини ноқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисида Гаагада 1970 йилнинг 16 декабрида имзоланган конвенция, Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида Монреалда 1971 йилнинг 23 сентябрида имзоланган конвенция ҳамда Фуқаро авиациясига хизмат кўрсатадиган халқаро аэропортларда ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кураш тўғрисида 1988 йилнинг 24 февралида Монреалда имзоланган баённома қоидаларига ва шу соҳада келгусида улар томонидан ратификация қилиниши мумкин бўлган барча халқаро ҳужжатларнинг қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар илтимосга кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ва ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга киритилган Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар; улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро аэропортларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш юритишларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипажни, багажни, юклар ва борт захираларини юк ортиш ва одамларни ўтказиш вақтида ҳамда ундан олдин текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, аниқ таҳдид хавфига қарши махсус хавфсизлик чора-тадбирларини кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёхуд ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипажига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар орқали таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида вақти-вақти билан ушбу Битим ва унинг Иловаларида келтирилган қоидаларга амал қилишни таъминлаш нуқтаиназаридан ҳамжиҳатлик руҳида маслаҳатлашувлар ўтказиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исталган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан ушбу Битимни талқин қилиш, қўллаш ёки унга ўзгартиш киритиш нуқтаи-назаридан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар бу муддатни узайтириш ёки қисқартириш тўғрисида бошқа аҳдлашувига эришмаган бўлсалар, бу маслаҳатлашувлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ёзишмалар ёки музокара орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида талабнома олган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Баҳсларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳар қандай баҳс келиб чиқса, Аҳдлашувчи Томонлар энг аввало уларни Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур маъмурлар муросага кела олмаган ҳолларда баҳс дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар юқорида кўрсатилган усуллар орқали бир тўхтамга келмасалар, бу баҳс ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам келишиб тайинлайдиган яна бир ҳакамдан иборат — жами уч ҳакамдан ташкил топадиган судга (бундан кейин Арбитраж суди деб аталади) кўриб чиқиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа томондан дипломатик каналлар орқали масалани арбитраж суди орқали ҳал қилиш тўғрисидаги сўровнома олган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида биттадан ҳакам тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам юқоридаги икки ҳакам тайинланган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кунлик муҳлат ичида тайинланиши лозим. Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг истаган бири Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг Кенгаши Президентига ҳакам ёки ҳакамларни тайинлаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 4-банд қоидаларига мувофиқ тайинланган учинчи ҳакам учинчи давлатнинг фуқароси бўлиб, Арбитраж судининг Раиси сифатида иш юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Арбитраж суди ўз иш тартиботини ўзи белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Арбитраж судининг харажатлари, бунга арбитрларнинг иш ҳақи ҳам киради, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Томонлар Арбитраж судининг оралиқ ва якуний қарорларига мувофиқ ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Башарти исталган Аҳдлашувчи Томон Арбитраж судининг ушбу модда қоидаларига мувофиқ чиқарган қарорларини бажармаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ўзи ушбу Битимга мувофиқ қарорни бажармаган Томонга берган ҳуқуқ ва имтиёзларини чеклаши, тўхтатиб туриши ёки қайтариб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ўзгартишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 18-моддасига биноан ўтказилган маслаҳатлашувларда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишиб олинган ушбу Битимнинг ҳар қандай ўзгартиришлари ушбу Битимнинг 23-моддаси 1-бандининг қоидасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловасига ҳар қандай ўзгартиш ёки қўшимча Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги бевосита келишувга мувофиқ киритилади, улар биргаликда белгилаган санадан бошлаб кучга киради, ва дипломатик каналлар орқали ноталар алмашиб, тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокида ҳаво транспорти тўғрисида кўп томонлама Шартнома тузиладиган бўлса, ушбу Битимнинг унга зид қисмлар айни шартномага мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
ИКАОда рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгартиш ёки қўшимчалар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида ва БМТ Девонида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Битим фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш ниятида эканлиги тўғрисида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай билдиришномани олгач, башарти, Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги мазкур билдириш муддати ўтгунга қадар ўзаро келишув асосида орқага қайтариб олинмаса, 12 (ўн икки) ой ўтгач, Битим амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон билдиришнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти билдиришнома олганидан кейин 14 (ўн тўрт) кун ўтгач, бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилади, Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларини мазкур Битимни кучга киритиш учун ўзларининг конституцион ва ички қонунчилик талабларини бажарганликлари тўғрисида хабардор этган дипломатик нотанинг иккинчиси олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ҳукуматларининг тегишли тарзда ваколатини олган вакиллари мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 7 майда икки нусхада ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Талқин этиш ва таржимада тафовутлар бўлса рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А-БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болгария Республикасининг тайинланган авиакорхонаси(лари) фойдаланадиган икки томонлама мунтазам ҳаво қатновининг йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикасидаги жўнаш пунктлари — исталган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ пунктлар — чекланмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги келиш пунктлари — Тошкент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридаги пунктлар — чекланмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б-БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси(лари) фойдаланадиган икки томонлама мунтазам ҳаво қатновининг йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги қўниш пунктлари — исталган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ пунктлар — чекланмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикасидаги келиш пунктлари — София
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридаги пунктлар — чекланмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган мунтазам ҳаво қатнови бўйича учинчи мамлакатга/дан мўлжалланган ҳаво эркинлигининг бешинчи тижорий ҳуқуқлари фақат Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида олдиндан шартлашилган ва келишилган ҳамда уларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланган бўлсагина қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Исталган ёки барча оралиқ пунктлар, шунингдек ташқаридаги пунктлар, агар ҳаво қатнови бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошланса ва тугаса, тайинланган авиакорхона ихтиёрига кўра бир ёки барча парвозларни бажариш чоғида ташлаб кетилиши мумкин.