17.03.2010 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари биноларини қуриш учун ўзаро ер участкалари тақдим этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарининг бўлиши ва иш фаолияти учун тегишли шароитларни таъминлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик алоқалар тўғрисида Вена Конвенциясини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Томони Остона шаҳрида жойлашган, бинолар ва транзит коммуникациялардан холи, умумий майдони 2,6 га тенг ер участкасини Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг бинолари ва иншоотларини Ўзбекистон Томони ҳисобидан қуриш учун қирқ тўққиз (49) йил муддатга фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси учун ижара ҳақи миқдори йилига бир АҚШ долларини ташкил этади.

Ер участкасининг аниқ ўрни ва унинг чегаралари ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган планда (Илова №1*) белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Томони Тошкент шаҳрида жойлашган, бинолар ва транзит коммуникациялардан ҳоли, умумий майдони 2,0 га тенг ер участкасини Қозоғистон Республикаси Элчихонасининг бинолари ва иншоотларини Қозоғистон Томони ҳисобидан қуриш учун қирқ тўққиз (49) йил муддатга фойдаланиш учун Қозоғистон Республикасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси учун ижара ҳақи миқдори йилига бир АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг аниқ ўрни ва унинг чегаралари ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган планда (Илова №2*) белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2 иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкалари қарзлардан, учинчи томонларнинг ҳуқуқларидан ҳоли, гаровга қўйилмаган ва улардан ушбу Битим мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бирор бошқача тарзда қийинчилик туғдирмайдиган ҳолда тақдим этилишини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларидан Томонлар фақат ушбу Битимда назарда тутилган мақсадларда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини оладиган давлат Томони қабул қилувчи давлат Томонининг аниқ ифодаланган ёзма розилигисиз ушбу Битимга мувофиқ тақдим этиладиган ер участкасини кенгайтиришга, сотишга, қийинчилик туғдириб учинчи томонга мулк қилиб топширишга, ижарага беришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотлар сотиладиган ёки бериб юбориладиган бўлса, қабул қилувчи давлат уларни олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаролик асосида ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ, ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган бинолар, иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу Битим кучга киргандан сўнг имкон борича қисқа муддатларда юридик расмийлаштиришни таъминлайдилар. Томонлар ўзаро келишилган муддатларда тегишли ҳужжатлар билан бир вақтда алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари дипломатик ваколатхоналарининг фаолиятини таъминлаш мақсадида ушбу Битимнинг 1- ва 2- моддаларида кўрсатилганлардан ташқари улар ўртасида ер участкаларининг ижара муносабатлари алоҳида халқаро шартномалар шартлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўз бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа Томондан тақдим этилган ер участкаси чегарасигача йўлларни, муҳандислик коммуникацияларини (электр ва телефон линияларини, сув қувурини, канализацияни, газ қувурини) ўтказишни амалга оширади ва шунингдек ушбу коммуникацияларни шаҳар тармоқларига улайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларида бинолар ва иншоотларнинг қурилиши фақатгина қабул қилувчи давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ қурилиш ёки таъмирлашга рухсат олингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси тақдим этган Томоннинг айби билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган тақдирда, у қураётган Томонга қурилишнинг тўхтаб қолиши ёки тугатилиши туфайли кўрилган зиён учун компенсация тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тақдим этилган ер участкаларида бинолар ва иншоотларнинг қурилиши учун қурилиш материаллари ва ускуналарни олиб кириш ҳуқуқига эга. Ер участкасини тақдим этган Томон бошқа Томонни фақат дипломатик ваколатхоналар бинолари ва иншоотларини қуриш, жиҳозлаш ва ускуналаш мақсадида олиб келинадиган материаллар ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловлари ва солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қабул қилувчи давлатга ўз объектларини қуриш ва таъмирлашга тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун қурувчилар, техник назорат мутахассислари ва техник ходимлардан иборат шахсларни жўнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкалари, ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара ҳақидан ташқари, қабул қилувчи давлат томонидан солинадиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасидан фойдаланувчи Томон бинолар ва иншоотлардан, муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлашнинг барча турларини, ер участкаларини сақлаб туришни ўз ҳисобидан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизматлардан (газ таъминоти, электр, сув таъминоти, канализация, ҳудудни тозалаш ва хизматнинг шунга ўхшаш бошқа турлари), барча турдаги алоқа хизматларидан фойдаланганлик учун ва шунингдек ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатилган кўчмас мулкни таъмирлаш ва сақлаш учун тўловлар қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимлари учун амалда бўлган норматив ва тарифлар бўйича мазкур давлат валютасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишув бўйича ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин, улар алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ушбу Битимни талқин қилиш ёки кўллашда баҳс ва келишмовчилик юзага келса, Томонлар уларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар воситасида ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ва қирқ тўққиз (49) йиллик муддатга тузилади. Томонлардан бири ёзма равишда бошқа Томонга жорий давр тугашидан камида бир йил илгари Битимнинг амалини узайтирмаслик нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги қирқ тўққиз (49) йиллик муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2010 йил 17 мартда икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)