23.01.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарини туриш жойлари ва ишларини тегишли шароитлар билан таъминлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси, шунингдек Мулкка эгалик ҳуқуқини ўзаро тан олиш ва тартибга солиш тўғрисида битимни (Бишкек,1992 йил 9 октябр) инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Россия томони Москва шаҳрида қуйидаги манзилда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини тан олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Погорельский тор кўчаси, 12 уй, умумий майдони 8360,1 кв.метр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 чи Казачий тор кўчаси, 11/2 уй, 1-иморат, умумий майдони 7938,3 кв.метр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Россия томони Ўзбекистон Республикасига Москва шаҳридаги ер участкаларида жойлашган ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қуйидаги манзилдаги биноларни бир йилга 1 рубль миқдорида ижара тўлови билан 49 йилга ижарага беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Погорельский тор кўчаси, 12 уй, майдони 5224,5 кв.метр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1- чи Казачий тор кўчаси, 11/2 уй, 1-иморат, майдони 3953,1 кв.метрдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим кучга кирганидан сўнг мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ижара шартномаси тузилади ва у мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ижара шартлари асосида ушбу Битим амал қилиши давомида кейинги 49 йиллик муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкаларининг жойлашуви ва чегаралари ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган чизмаларда белгиланган (Илова №1*, №2*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Россия томони Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини жойлаштириш учун фойдаланиладиган ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловадаги рўйхатга мувофиқ (Илова №3*) Москва шаҳри, Большая Полянка кўчаси, 41-уй, 1, 2-иморат манзилида жойлашган, умумий майдони 2002,2 кв. метрдан иборат бино қисмига, 3, 4 ва 5-қаватларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбек томони Россия қонунчилигига мувофиқ Большая Полянка кўчаси, 41-уй, 1, 2-иморат манзилидаги бинонинг бўлинмайдиган ер участкалари тегишли қисмига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкасининг жойлашуви ва чегараси ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган чизмада белгиланган (Илова №4*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбек томони Россия Федерациясига Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган умумий майдони 7891 кв.метр бўлган бино ва иншоотга Россия Федерацияси элчихонасини жойлаштириш учун мулкка эгалик ҳуқуқи беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбек томони Россия Федерациясига ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотлар жойлашган 16823 кв.метрдан иборат ер участкасини бир йилга 1 сўм миқдорида ижара тўлови билан 49 йилга ижарага беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим кучга кирганидан сўнг мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкасидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ижара шартномаси тузилади ва у мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ижара шартлари асосида ушбу Битим амал қилиш давомида кейинги 49 йиллик муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ер участкасининг жойлашуви ва чегараси ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган чизмада белгиланган (Илова №5*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1—5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатларни, шунингдек ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларни қарзлардан, учинчи томон ҳуқуқларидан озод бўлган, гаровга қўйилмаган ва улардан ушбу Битим мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қиладиган бирор нарса билан малоллик келтирмайдиган ҳолда тақдим этилишига кафолат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган кўчмас мулкдан Томонлар фақат ушбу Битимда белгиланган мақсадларда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатлар ва ер участкаларини учинчи томонга ижарага/иккиламчи ижарага бериш, уларни бошқа бир тарзда олиш фақат Томонларнинг келишуви бўйича бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатлар сотиладиган ёки бериладиган бўлса қабул қилувчи давлат олиши учун имтиёзли ҳуқуққа эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатлар ва ер участкалари ёки уларнинг қисми учинчи томонга ижарага/иккиламчи ижарага берилса, бутун ижара/иккиламчи ижара даврига берилган бино, иншоот, иморатлар ва ер участкаларига нисбатан Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида белгиланган имтиёз, иммунитетлар ва шунингдек ушбу Битим билан ўрнатилган енгилликларнинг амал қилиши тугатилади. Ижара/иккиламчи ижара даври тугаганда, мазкур бино, иншоот, иморатлар ва ер участкаларидан қайта дипломатик мақсадларда фойдалана бошлангандан сўнг кўрсатилган имтиёз, иммунитет ва енгилликлар шу бино, иншоот, иморатлар ва ер участкаларига нисбатан яна қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаролик асосида ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот ва иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини, ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ушбу Битим кучга киргандан сўнг мумкин қадар қисқа муддатларда бепул юридик расмийлаштиришни таъминлайдилар. Томонлар ўзаро келишилган муддатларда айни бир вақтда тегишли ҳужжатлар билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатлар ёки ер участкаларидан ташқари ўз давлатлари элчихоналари фаолиятини таъминлаш мақсадида Томонлар алоҳида битимлар асосида қўшимча харид ва ижарани амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатларни қайта таъмирлаш ҳамда ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддаларида кўрсатилган ер участкаларида янги бино ва иморатлар қуриш, уларни қайта таъмирлаш қурилишга мўлжалланган шаҳарсозлик концепцияларга мувофиқлаштирилгандан ва қабул қилувчи давлатнинг қонунчилик талабларига мувофиқ қайта таъмирлаш, шунингдек қуришга рухсат олингандан кейингина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот ва иморатларни таъмирлаш ҳамда шинам ҳолатга келтириш, тақдим этилган ер участкаларини яхши ҳолатда сақлаш учун қабул қилувчи давлат ҳудудига материаллар ва асбоб-ускуна, шу жумладан мебель ва ички уй жиҳозлари олиб кириш ҳуқуқига эга. Томонлар ўзаролик асосида фақат белгиланган мақсадларда олиб кирилган материаллар ва асбоб-ускунадан олинадиган барча солиқ ҳамда божхона йиғимларидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қайта таъмирлаш ва қурилиш мақсадларида Томонларнинг тегишли хизматлари фойдаланадиган дипломатик вализалар учун жойларнинг миқдори ва ўлчамларини вақтинча кўпайтириш кўзда тутилади, Томонларга узунлиги 40 футгача тенг келадиган контейнерларга ташқи кўринишли белгилар қўйиш ҳуқуқи берилади, шундан келиб чиқиб, ушбу контейнерлар Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик вализаларга тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар қабул қилувчи давлатга ўз бино, иншоотларини қайта таъмирлаш ва қурилишга тайёрлаш, қурилишни амалга ошириш учун талаб қилинган қурувчи, техник назорат мутахассиси ва техник ходимлардан иборат гуруҳни юбориш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўзаролик асосида бошқа Томон давлатининг элчихонасини Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 23-моддаси қоидаларига мувофиқ, коммунал ва бошқа муайян турдаги хизматлар учун тўловлардан ташқари давлат ва маҳаллий ҳокимият томонидан ўрнатилган барча турдаги солиқ тўловларидан ҳамда бошқа йиғим ва божлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1, 2 ва 3-моддаларида кўрсатилган бино, иншоот, иморатлардан фойдаланиш ва таъмирлашнинг барча турлари, эксплуатацион жавобгарлик чегараси доирасида инженер коммуникация ишлари, ушбу Битимнинг 1- 2 ва 3-моддаларига мувофиқ берилаётган ер участкаларини талаб даражада сақлаш ишлари қабул қилувчи давлатда Томонларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўзаролик асосида бошқа Томон давлатлари дипломатик ваколатхоналари расмий фойдаланиши ҳамда ушбу дипломатик ваколатхона дипломатлари ва маъмурий-техник персонали ҳамда улар биргаликда истиқомат қилувчи оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товар ва хизматлар қўшимча қиймат солиғидан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаролик асосида дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва шунингдек уларнинг оила аъзоларини тегишли давлат тиббий муассасалари кўрсатаётган тиббий хизматлар учун тўловлардан озод қиладилар, ясама тишлар қўйиш ва ноанъанавий тиббий хизматлар бундан мустасно. Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатадиган тегишли давлат тиббий муассасаларининг рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси тегишли давлат идоралари белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўзаро келишиб, ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин, улар алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ва талқин қилишда юзага келадиган барча баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокара ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилгани тўғрисида охирги хабарнома олган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 49 йиллик муддатга тузилади, агар Томонлардан ҳеч бири бошқа Томонга навбатдаги муддат тугашидан камида бир йил олдин ушбу Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида хабарнома юбормаса, ушбу Битим кейинги шундай муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2009 йил 23 январда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)