06.06.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, бир Томон ҳудудидан бошқа Томон ҳудудига зарарли организмлар олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимлик ресурсларини ҳимоя қилиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантириш, техникавий алмашинувлар ўтказиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Зарарли организм» — ўсимликлар ёки ўсимлик маҳсулотлари учун зарарли бўлган ҳар қандай ўсимлик, ҳайвон ёхуд касаллик қўзғатувчи агент турлари ёки биотиплари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўсимликлар» — тирик ўсимликлар ва уларнинг қисмлари, шу жумладан уруғлар ва гермоплазма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўсимлик маҳсулотлари» — ўсимликлардан олинган қайта ишланмаган материал (шу жумладан дон), шунингдек ўз табиати ёки қайта ишлаш усули билан зарарли организмлар интродукцияси ва тарқалиши хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган қайта ишланган маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Карантиндаги зарарли организм» — ҳозирча мавжуд бўлмаган ёки кенг тарқалмаган, расмий назорат қилинадиган, хавф остидаги ҳудуд учун потенциал иқтисодий аҳамиятга эга бўлган зарарли организм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тартибга солинадиган карантинда бўлмаган зарарли организм» — экиладиган ва ўтқазиладиган материалда мавжуд бўлиши ушбу ўсимликлардан фойдаланишга иқтисодий жиҳатдан номақбул таъсир кўрсатувчи ва шу сабабли импорт қилувчи Томон ҳудудида тартибга солинадиган карантинда бўлмаган зарарли организм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Карантин назоратидаги материал» — зарарли организмларни яшириши ёки уларни тарқатиши мумкин бўлган, айниқса халқаро ташишлар чоғида фитосанитария чораларини кўриш зарур бўлган ҳар қандай ўсимлик, ўсимлик маҳсулоти, сақлаш жойи, ўраш ва транспорт воситаси, контейнер, тупроқ ва бошқа ҳар қандай организм, объект ёки материал.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Фитосанитар сертификати» — Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича халқаро конвенцияда тасдиқланган шаклда тайёрланган сертификат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Импорт карантин рухсатномаси» — белгиланган фитосанитария талабларига асосан ушбу товарни импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги расмий ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
ҲАМКОРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни амалга оширадилар ва ривожлантирадилар. Томонлар ушбу Битим доирасида ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз ҳудудларида зарарли организмларни бартараф қилиш ва назорат қилишни кучайтирадилар ҳамда карантиндаги ва тартибга солинадиган карантинда бўлмаган зарарли организмларнинг бир Томондан бошқа Томонга тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ушбу Битим қоидаларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан: — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси томонидан: — Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси Сифат, назорат, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
ЧЕГАРА НАЗОРАТИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томондан бошқа Томонга ташилаётган карантин назоратидаги материаллар давлатнинг қуйидаги йўриқномаларига жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томондан олиб келинган карантин назоратидаги материаллар импорт қилувчи Томоннинг карантин бўйича қонун ва қоидаларига жавоб бериши лозим. Пухта карантин текшируви карантин назоратидаги материаллар экспорт қилингунга қадар ўтказилиши лозим ва экспорт қилувчи Томон тарафидан расмийлаштирилган, товарларнинг карантиндаги зарарли организмлардан ҳамда бошқа Томон учун карантин аҳамиятига эга бўлган тартибга солинадиган карантинда бўлмаган зарарли организмлардан ҳоли эканини тасдиқловчи фитосанитар сертификати илова қилиниши лозим. Фитосанитар сертификати инглиз тилида ва экспорт қилувчи Томоннинг расмий давлат тилида расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар зарарли организмларни олиб ўтиши мумкин бўлган похол, барглар ва бошқа ўсимлик материалларидан ўрам ва идишда фойдаланиши мумкин эмас, қоғоз ва синтетик материаллар бундан мустасно. Контейнерлар, идишлар, ўрамларга карантин ишлови берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таркибида тупроқ бўлган юк ва товарларни бир Томондан бошқа Томонга экспорт қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
ИНСПЕКЦИЯ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бошқа Томон экспорт қилаётган тартибга солинадиган материалларни давлатларнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси қоидаларига мувофиқ карантин назоратидан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солинадиган материалларнинг зарарланганлиги ёки Томонларнинг карантин қоидаларига мос эмаслиги аниқланса, Томонлар материалларни фитосанитар зарарсизлантириш, қайтариб юбориш ёки йўқ қилишдан иборат бўлган чоралар кўришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилувчи Томон давлатининг ваколатли органлари кўрилган чоралар тўғрисида дарҳол бошқа Томон давлатининг ваколатли органларига ёзма равишда маълумот юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин назоратидаги материалларни фумигация қилиш, қайтариб юбориш, йўқ қилиш ёки бошқача тарзда зарарсизлантириш учун ҳақ тўлаш уларнинг эгаси ёки агент ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
ИМПОРТ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томон зарарли организмларнинг, айниқса бошқа Томон иқтисодиётига хавф солиши мумкин бўлган карантиндаги зарарли организмларнинг олиб кирилишини бартараф қилиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар киритади ёки қўшимча чоралар қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларининг импорт қилинишни тақиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
НОТИФИКАЦИЯ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир-бирларига карантиндаги зарарли организмларнинг олиб кирилиши ва тарқалиши ҳамда мазкур ҳодисаларни аниқлаш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар тақдим этадилар. Томонлар олинган маълумотларни учинчи томонга юборишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир-бирларига ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича амалдаги қонун ва қоидаларини тақдим этадилар ҳамда карантиндаги зарарли организмларнинг қайта кўриб чиқилган рўйхатини ўз вақтида юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида биргаликдаги маслаҳатлашувлар орқали ва тенглик асосида ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича маълумот алмашинувини ва ҳамкорликни кенгайтирадилар ҳамда ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича экспертлар ўртасида техникавий тажриба алмашинувини қўллаб-қувватлайдилар. Бундай аламашинув воситасида қўлга киритилган натижалар ва маълумотлар бошқа Томоннинг розилигисиз учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича ҳар икки Томонни қизиқтирган масалалар юзасидан, қоидаларни муҳокама қилиш, ушбу Битимга ўзгартишлар киритиш ва бошқа мақсадларда зарурият туғилганда кенгашлар ўтказилиши мумкин. Кенгашларни ўтказиш санаси, учрашув жойи, дастури ва сарф-харажатлар Томонлар розилиги асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки амалга ошириш билан боғлиқ барча низолар Томонларнинг ўзаро келишуви асосида маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
ХАЛҚАРО БИТИМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларига ёки уларнинг халқаро ташкилотлардаги аъзолигига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига асосан ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи ҳамда 12-моддада белгиланган тартибда кучга кирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА БЕКОР ҚИЛИНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлардан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг тўла бажарилгани тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган кундан бошлаб ўттиз кун ўтиши билан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади ва агар Томонлардан бири ушбу Битим амал қилиш муддатининг тугашидан камида олти ой олдин унинг амал қилишини тўхтатиш мақсади тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узайтирилади. Битимни янгилаш юқорида белгиланган амалиёт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 июнда Пекин шаҳрида ҳар бири ўзбек, хитой ва инглиз тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилофлар юзага келганда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)