03.04.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати, (қуйида биргаликда «Томонлар», алоҳида ҳолда эса «Томон» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ниятида; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Битим Иловасида кўрсатилган ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган фуқароларнинг сафар қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кириши, чиқиши ва транзит ўтиши, шунингдек кириш санасидан бошлаб 90 (тўқсон) кундан ортиқ бўлмаган муддатда мазкур ҳудудда бўлиши мумкин, ушбу ҳолатдан ёлланиб ишлаш, таълим олиш ёки бошқа ҳақ тўланадиган фаолиятни амалга ошириш мақсадида фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган ва бошқа Томон давлати ҳудудида 90 (тўқсон) кундан ортиқ муддатда бўлиш ёки ёлланиб ишлаш, таълим олиш ёхуд бошқа ҳақ тўланадиган фаолиятни амалга ошириш учун киришни мақсад қилган фуқаролари бошқа Томон ҳудудига келгунига қадар виза олиш учун ариза билан мурожаат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан бирининг мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасида фаолият юритаётган ёки бошқа Томон давлати ҳудудида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларда ўз мамлакатларининг вакиллари ҳисобланган фуқаролари мазкур Битимнинг 1- ва 2-моддаси қоидалари талабларидан қатъи назар, ўзларининг расмий хизмат фаолияти давомида бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кириши, чиқиши ва бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган фуқаролар исмлари улар келган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кунлик муддат ичида бошқа Томонга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-банди талаблари юқорида кўрсатилган бундай шахслар бутун хизмат фаолияти давомида мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган ва биргаликда яшайдиган оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилади. Мазкур битим доирасида «оила аъзоси» тушунчаси қуйидагиларга нисбатан тааллуқли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун турмуш ўртоғи ва 18 ёшга тўлмаган оила қурмаган фарзандлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Сингапур Республикаси фуқаролари учун турмуш ўртоғи ва 21 ёшга тўлмаган оила қурмаган фарзандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган ва бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиши вақтида ўз паспортини йўқотиб қўйган фуқаролари бошқа Томоннинг ваколатли органларига дарҳол хабар берадилар. Бундай органлар томонидан ҳужжат йўқотилганини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Тегишли давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ушбу гувоҳнома асосида янги паспорт беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган фуқароларининг бошқа Томон давлати ҳудудига кириши ва чиқиши махсус белгиланган кириш ва чиқиш пунктлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган шахслар бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиш вақтида ушбу Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим ҳар иккала Томон сабабини изоҳламай туриб, мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига эга бўлган исталмайдиган ёки «persona non grata» деб эълон қилинган шахсларнинг ўз ҳудудига киришини рад қилиш ёки бу ҳудудда бўлишини тўхтатиш ҳуқуқини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларининг намуналари, шу жумладан ушбу ҳужжатларнинг тавсифини мазкур Битимнинг кучга киришидан камида 30 (ўттиз) кун олдин дипломатик каналлар орқали ўзаро алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бири мазкур Битим иловасида кўрсатилган амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритса, ушбу Томон бундай ўзгартиришлар кучга киришидан камида 30 (ўттиз) кун олдин бошқа Томонга ушбу ҳужжатларнинг намуналарини дипломатик каналлар орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан ҳар бири оммавий тартиб, миллий хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа санитария сабабларига кўра мазкур Битимнинг амал қилишини вақтинча, тўла ёки қисман тўхтатиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Томон бундай тўхтатишларнинг бошланиши ва тугатилиши ҳақида дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ мазкур Битимга дипломатик ноталар алмашиш йўли билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартишлар ҳар иккала Томоннинг мазкур ўзгартишларнинг кучга кириши учун талаб этиладиган барча ички процедураларни бажарганлигини тасдиқловчи дипломатик ноталар алмашилган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин қилишда низо ва ихтилофлар келиб чиққан тақдирда, Томонлар уларни дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилганлиги тўғрисида Томонларнинг дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарномаси олинган санадан эътиборан 30 (ўттиз) кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг амал қилиши исталган пайтда Томонлардан бирининг бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма шаклда хабардор қилиши билан тугатилиши мумкин. Битимнинг амал қилиши бундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кундан сўнг тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барчасини тасдиқлаш мақсадида бунга тегишли равишда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида ўзбек ва инглиз тилларида икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда ихтилофлар юзага келганда инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги Битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсади учун қуйидагилар Томонларнинг амалдаги ҳаракатланиш ҳужжатлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик паспортлар, шу жумладан электрон (биометрик) дипломатик паспортлар.

Сингапур Республикаси фуқаролари учун: