17.03.2010 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги дўстона муносабатлардан ва сайғоқларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва сонини барқарор ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш манфаатларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир авлод келгуси авлодлар учун табиат бойликларини асровчи ҳисобланади ва биологик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлаш мажбуриятини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайғоқлар Евросиёнинг қуруқ иқлимли ландшафтларида яшовчи ҳайвонлардир, уларнинг сони охирги ўн йилликларда узлуксиз қисқариб кетаётгани ва йўқ бўлиб кетиш мумкинлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайғоқлар ер усти фаунасининг энг қадимги, кўчиб юрувчи ва муҳим илмий аҳамиятга эга тури ҳисобланишини, уларнинг миграция йўналиши Томонлар давлатларининг ҳудудлари бўйлаб ўтишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида 1998 йил 31 октябрдаги Шартномага, Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича 1979 йил 23 июндаги Конвенцияга ва Сайғоқлар сонини сақлаш, қайта тиклаш ва барқарор фойдаланиш бўйича 2006 йил 25 сентябрдаги Англашув меморандумига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва самарали ўтказиш Томонлар давлатларининг ҳамкорлигидагина амалга оширилиши мумкинлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мустақил равишда ўз давлатлари ҳудудларида, ўз давлатларининг миллий қонунчилиги нормалари асосида сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига ва улар иштирок этаётган халқаро шартномаларга мувофиқ сайғоқ овлашни тақиқлаш ёки чеклаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бирининг давлатида сайғоқлар алоҳида муҳофаза қилинадиган тур ҳисобланса, бошқа Томон давлатида эса сайғоқларни овлаш тақиқланмаган бўлса, Томонлар сайғоқлар кўпайиши ҳолати мониторингини ташкил этишни назарда тутадиган келишилган қарор қабул қиладилар ва шу асосда сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳар йили сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича амалий тадбирларнинг натижалари тўғрисида бир-бирига ахборот берадилар ва шунингдек мониторинг маълумотлари билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни амалга ошириш бўйича куйидагилар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Томонидан — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Томонидан — Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Ўрмончилик ва овчилик хўжалиги қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ваколатли органларнинг номлари ёки вазифалари ўзгарганда Томонлар ўз вақтида дипломатик каналлар орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайғоқлар йиллик циклининг ҳамма босқичларида уларнинг кўпайишини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида Томонлар сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш ишларини ўтказишда ҳамкорликда ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон сайғоқларни ва уларнинг яшаш жойларини (шу жумладан миграция йўлларини) сақлаш мақсадида ўз давлати ҳудудида қўриқланадиган табиий ҳудудлар яратиш учун зарур чораларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадида ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш ва курашиш чораларини ўзаро уйғунлаштириш ва бирхиллаштириш маьқулланади, чунки Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига зид бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири ўз давлати миллий қонунчилигига мувофиқ сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш соҳасидаги илмий тадқиқотларни молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар инвестициявий лойиҳаларда иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруриятга қараб, сайғоқлар сонини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ва илмий ташкилотлари вакилларидан иборат Қўшма ишчи гуруҳи тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонлардан бирининг сайғоқларни ва уларнинг яшаш жойларини сақлаш бўйича бошқа чора-тадбирлар кўриш ҳуқуқларини чекламайди ва таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда баҳс ва келишмовчиликлар юзага бўлса, Томонлар уларни маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади ва Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади ва Томонлар мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бирортаси жорий давр тугашидан олти ой илгари дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга Битимнинг амал қилишини узайтирмаслик нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбормаса, ушбу Битим ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг розилиги билан сайғоқлар яшайдиган ареалдаги ҳар қандай давлатнинг, унинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида 1979 йил 23 июндаги Конвенция иштирокчиси ҳисобланишидан қатъи назар, қўшилиши учун ушбу Битим очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2010 йил 17 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)