Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҚУРИЛИШ КОМПЛЕКСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Капитал қурилишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, Тошкент шаҳар қурилиш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналари «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмаси муассисларининг уюшмани тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
Тугатиш комиссияси 2 ой муддатда «Тошкентқурилиш» уюшмасини тугатиш, шунингдек унинг мажбуриятлари ва талаблари масалаларини ҳал этиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этсин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳокимлик аппарати таркибида Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, уй-жой ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти негизида штатдаги ходимларининг чекланган сони 2-иловага мувофиқ 14 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаментини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
шаҳарни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, Тошкент шаҳрининг бош режасини ва шаҳар коммуникацияларини ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш;
инвестиция дастурлари шакллантирилишини, уларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш;
пудрат ва лойиҳа ишлари бозорлари ривожлантирилишини мувофиқлаштириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг ролини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳамма жойда буюртмаларни жойлаштиришда тендер савдоларини жорий этиш;
пудрат қурилиш ишлари бозорини ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, шаҳарнинг пудрат ташкилотларига пудрат ишлари республика бозорларига ва ташқи бозорларга чиқишда кўмаклашиш;
илғор қурилиш технологияларини, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этишда қурилиш қатнашчиларига кўмаклашиш, шаҳарнинг қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарига консалтинг, инжиниринг ва ахборот хизматлари кўрсатиш;
хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишига, шаҳарнинг қурилиш комплексида кичик ва ўрта корхоналар ҳамда бозор инфратузилмаси ташкилотлари ривожланишига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳар қурилиш комплекси кадрлари малакасини оширишни ташкил этиш ишларини такомиллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Департаментнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шаҳарнинг қурилиш комплекси пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш индустрияси, механизациялаш ва транспорт корхоналари билан шартнома асосидаги ўзаро муносабатлари тартибини назарда тутувчи Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа комплекси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларини кўрсатиб ўтилган Департаментни молиялаш манбаи этиб белгиласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 2-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М.Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 апрель,
147-сон
Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаментининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Департамент ходимларининг чекланган сони — 14 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 8-сон, 55-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда)