Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҚУРИЛИШ КОМПЛЕКСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Капитал қурилишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, Тошкент шаҳар қурилиш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналари «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмаси муассисларининг уюшмани тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Тошкентқурилиш» қурилиш уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
Тугатиш комиссияси 2 ой муддатда «Тошкентқурилиш» уюшмасини тугатиш, шунингдек унинг мажбуриятлари ва талаблари масалаларини ҳал этиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Департаментнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шаҳарнинг қурилиш комплекси пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш индустрияси, механизациялаш ва транспорт корхоналари билан шартнома асосидаги ўзаро муносабатлари тартибини назарда тутувчи Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа комплекси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларини кўрсатиб ўтилган Департаментни молиялаш манбаи этиб белгиласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига 2-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М.Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 апрель,
147-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 8-сон, 55-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда)