06.06.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар, ҳайвонлар соғлиғини сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш ҳамда эпизоотиядан ўз давлатлари ҳудудларини ҳамжиҳатликда муҳофаза қилиш истагига таянган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳайвон — сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, арилар, ипак қурти ва турли хилдаги ҳашаротлар, амфибиялар, балиқлар ва бошқа сув ҳайвонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар— гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, тухум, асалари маҳсулотлари, эмбрионлар, зиготалар, ҳайвон уруғлари (сперма), уруғланган (инкубацияланган) тухумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳайвонотга мансуб хом ашёлар — тери, жун, мўйна, пат, эндокрин ва ички секреция безлари, кон, суяк ва бошқа хом ашёлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ҳайвонлар учун ем озуқалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ветеринария дори-дармонлари ва ҳайвонотга мансуб коллекция маҳсулотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза этишда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш ташкилоти (ОIЕ) рўйхатига киритилган касалликларнинг турлари бўйича касалланган ҳайвонлар сони, касалликнинг тарқалиш жиҳати, патоген типи, шунингдек касалликка қарши кураш бўйича ўтказилган тадбирлар юзасидан бир-бирларини хабардор этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар таркибида инсон ҳамда ҳайвонлар соғлиғи учун хавфли ҳисобланган кимёвий, биологик хусусиятга эга моддалар мавжудлиги тўғрисида бир-бирларига маълумот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳайвонлар юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши кураш бўйича амалдаги давлат дастурлари ва қоидаларининг бажарилиши ҳолати ва усуллари тўғрисида бир-бирларига маълумот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар, хом ашёлар, озуқалар, препаратлар, ҳайвонотга мансуб коллекция маҳсулотларини импорт, экспорт қилиш ҳамда транзит ташишда ветеринария ва санитария талаблари, шунингдек иқтисодий зарарга сабаб бўладиган заҳарли (токсик) маҳсулотлар, радиоактив ҳамда бошқа моддалар таъсирида назорат қилиб бўлмайдиган касалликлар вужудга келган ҳолатларда қўлланиладиган чора-тадбирлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилиги ва ветеринария соҳасидаги фаолият бўйича маълумотлар алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) Томонлар ўз давлатларининг мутахассислари иштирокини таъминлаш мақсадида ветеринария тиббиёти соҳасида режалаштирилган махсус учрашувлар ҳамда анжуманлар ҳақида бир-бирларини хабардор этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Ветеринария амалиётини ривожлантириш ва янада яхшилаш, шунингдек ветеринария докторларининг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида мутахассисларнинг билим ва тажриба алмашинувлари орқали ветеринария хизматларини амалий тарзда ташкил этиш, ўқитишни ҳамда ветеринария фани соҳасида ҳамкорликни йўлга қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган материаллар ва маълумот алмашинуви бўйича харажатлар уларни жўнатувчи Томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассислар алмашинуви Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро келишувга асосан амалга оширилади. Бундай ҳолатларда, жўнатувчи Томон ўз делегацияларининг халқаро транспорт харажатларини, шунингдек яшаш-турар жой, овқатланиш ҳамда соғлиқни суғурта қилиш харажатларини қоплайди. Қабул қилувчи Томон олдиндан келишилган дастурга мувофиқ ўз мамлакати ҳудудидаги транспорт харажатлари, зарур техник асбоб-ускуналар билан жиҳозланган залларни ижарага олиш ҳамда таржимон хизматларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Сифат, назорат, инспекция ва карантин бўйича бош маъмуриятига ҳайвон ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни импорт, экспорт қилиш ҳамда транзит ташиш учун белгиланадиган карантин ва санитар талаблар тўғрисида Протоколларни муҳокама қилиш ва имзолаш, ОIЕ томонидан тавсия этилган моделга асосан тегишли халқаро ветеринария сертификатлари намуналарини тасдиқлаш ва алмашиш учун тегишли ваколат берадилар. Имзоланган Протоколлар Ушбу Битимга илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳайвонлар карантини ҳамда ветеринарияга оид ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ бошқа Томондан импорт қилинган ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни карантин назоратидан ўтказишга ҳақли. Ҳар бир Томон аниқланган зарарли материалларга карантин ишлов бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон қўллаётган чора-тадбирлар ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар савдосида ҳар икки мамлакат учун кераксиз тўсиқларни келтириб чиқармаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон тегишли ветеринария ва карантин қонун ва қоидаларига мувофиқ келмайдиган ҳайвонлар касалликлари, касаллик келтириб чиқарувчи патоген қўзғатувчи микроорганизмлар ҳамда бошқа ҳар қандай зараркунандалар аниқланганда бу ҳақда бошқа Томонни кечиктирмасдан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон ҳудудидан иккинчи Томон ҳудудига экспорт қилинган ҳайвонлар ва ҳайвонот маҳсулотлари бошқа Томоннинг ветеринария ва карантин қонун ва қоидаларига, шунингдек Томонлар имзолаган тегишли шартномаларга мувофиқ келиши хамда экспорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли ветеринария органлари томонидан берилган халқаро ветеринария сертификатининг асл нусхаси илова қилиниши лозим. Халқаро ветеринария сертификати инглиз тилида ҳамда экспорт қилаётган мамлакатнинг расмий давлат тилида берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чегарадан ўтишда ветеринария назоратини амалга ошириш давомида тирик ҳайвонлар, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлардан иборат бўлган импорт қилинаётган товарлар ёки алоҳида транспорт воситалари ветеринария ва гигиена талаблари бўйича ветеринария сертификати шартларига мувофиқ келмаса ёки товарлар ташилаётган транспорт воситаси ветеринария талабларига жавоб бермаса, импорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли органлари бу ҳақда экспорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли органларини хабардор қилишлари ҳамда Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз мамлакати ҳудудига инсон ва ҳайвонлар учун умумий юқумли касалликлар (антропозооноз) тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОIЕ рўйхатига киритилган касалликлар Томонлардан бирининг давлати ҳудудида аниқланган ҳолатларда, мазкур Томоннинг ваколатли органлари зудлик билан бошқа Томоннинг ваколатли органларини бу ҳақда хабардор этадилар ҳамда касаллик билан боғлиқ бўлган ушбу Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган товарларнинг экспортга чиқарилишини тўхтатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу турдаги товарларни экспорт қилиш ўрнатилган халқаро тартиб ва қоидалар асосида давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги келишувга биноан ушбу Битимнинг қоидалари бошқа маълум ва номаълум бўлган касалликлар турларига нисбатан қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолатларда, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қушимча баённомалар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур баённомалар 12-моддада белгиланган тартибда кучга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим қоидаларини бажариш учун қуйидаги ваколатли органларни тайинлашга келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томони учун — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария бош бошқармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой томони учун — Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси Сифат, назорат, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки томонлама ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамжиҳатлик сиёсатини олиб бориш мақсадида халқаро ташкилотлар доирасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки амалга ошириш билан боғлиқ барча низолар Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида ўзаро келишув асосида маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида ўз ечимини топмаган муаммолар дипломатик каналлар орқали музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлардан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олингандан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг кучга киради ва 5 (беш) йил муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бири ушбу Битим амал қилиш муддатининг тугашидан камида 6 (олти) ой олдин унинг амал қилишини тўхтатиш мақсади тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги 5 (беш) йиллик муддатга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 июнда Пекин шаҳрида ҳар бири ўзбек, хитой ва инглиз тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилофлар юзага келганда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)