Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 25 апрель,
141-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида Низом»да:
I бўлимнинг 6-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органлари (назорат остидаги объектларда)» сўзлари «Саноатконтехназорат» ва «Ўзэнергоназорат» агентликлари органлари назоратдаги тегишли объектларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назорат остидаги корхоналар (объектлар)да» сўзлари «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назоратдаги тегишли корхоналар (объектлар)да» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим 10-бандининг иккинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим 2-бандининг саккизинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлигининг маҳаллий органларига» сўзларидан кейин «ва «Ўзэнергоназорат» агентлигининг ҳудудий органига» сўзлари қўшилсин;
III бўлим 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «ёки «Саноатконтехназорат» агентлиги вакили» сўзларидан кейин «ёхуд «Ўзэнергоназорат» агентлиги вакили» сўзлари қўшилсин;
III бўлим 3-бандининг тўртинчи ва тўққизинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи», «Саноатконтехназорат» агентлиги органининг» сўзлари тегишли равишда «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи», «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим 8-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи» ва «Саноатконтехназорат» агентлиги органига» сўзларидан кейин «ёки «Ўзэнергоназорат» органига сўзлари қўшилсин»;
IV бўлимнинг 8-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзларидан кейин «ва «Ўзэнергоназорат» агентлиги» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 17-модда) 1-илова II бўлимининг 13-банди ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисида Низом» (2-илова) 5-бандининг «з» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 8-сон, 54-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда)