ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 апрель,
106-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 3 апрелдаги 106-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 43-банддаги, 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги «алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2015 йил 3 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 174-модда)