23.04.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Таиланд Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Таиланд Қироллиги Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагида, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинаётган даромад солиқларига, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Таиландга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) даромад; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) нефтдан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Таиланд солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритиладиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларига тегишли бўлган солиқ қонунчилигига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Таиланд» атамаси Таиланд Қироллигини англатади ва тай қонунчилиги бўйича ва халқаро қонунчиликка мувофиқ, аниқланган ва аниқланиши мумкин бўлган ҳудуд сифатидаги доирада Таиланд Қироллигининг денгиз туби ва ер ости ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиши мумкин бўлган Таиланд Қироллигининг ҳудудий сувларига туташган ҳудудий денгизни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга қараб, Ўзбекистонни ёки Таиландни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини, шунингдек ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлатда амал қилаётган солиқ қонунчилигига мувофиқ, солиққа тортиладиган шахс сифатида қараладиган ҳар қандай тузилмани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки ҳар қандай тузилмани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остидаги корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувидаги корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «солиқ» атамаси матнга қараб Ўзбекистон солиғини ёки Таиланд солиғини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат, ассоциация ва ҳар қандай бошқа тузилмани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «ваколатли орган» атамаси Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини ва Таиландга нисбатан — Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция Давлат томонидан қўлланганида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ушбу Давлат қонунчилиги бўйича эга бўлган маънони англатади. Атаманинг ана шу Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган маъноси, ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, корпоратив тузилма сифатида ташкил топган жойи, бошқарув жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади; ва бу атама, шунингдек Давлатнинг ўзини ёки унинг маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади. Бироқ бу атама ушбу Давлатда фақат шу Давлатда жойлашган манбалардан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккаласининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у қайси Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки улардан ҳеч бириники бўлмаса, бунда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув бўйича ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккаласининг резиденти бўлса, у корпорация сифатида ташкил топган ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар шахс юқорида баён этилган мезонларга мувофиқ, иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб қолаверса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув бўйича ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолиятини жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғини, карьер ёки табиий ресурслар қазиб оладиган ҳар қандай бошқа жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) ферма ёки плантация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) бошқа шахслар учун қурилмаларни сақлашни таъминлайдиган шахсга нисбатан омборни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси, шунингдек қуйидагиларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғув объекти ёки улар билан боғлиқ бўлган бошқарув фаолиятни, башарти, шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 6 ойдан кўпроқ давом этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан хизматчилар ёки бошқа персонал орқали хизмат кўрсатиш, жумладан консалтинг хизмати, фақат шундай ҳолдаки, агар шу мазмундаги фаолият, шунга ўхшаш ёки у билан боғлиқ бўлган лойиҳа бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 6 ойдан кўпроқни ташкил этувчи давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилмалардан шу корхонага тегишли товар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасининг бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлов берилиши мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат реклама, ахборот тарқатиш, илмий тадқиқот ёки шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг а — е-кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинацияси учунгина ва бундай комбинация натижасида доимий фаолият жойининг фаолияти, тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда 1, 2 ва 3-бандларининг қоидаларга қарамай, қачонки, ушбу модданинг 7-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан ҳаракат қилса, унда бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралади, агар бундай шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ана шундай корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда бундай ваколатлардан фойдаланса; шунингдек, унинг фаолияти товар ёки буюмлар сотиб олиш билан чекланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бундай ваколатга эга бўлмаса, аммо одатда биринчи эслатиб ўтилган Давлатда корхона номидан буюртмаларни бажарадиган ёки товарлар етказиб берадиган шу корхонага тааллуқли бўлган товар ёки буюмлар захирасини сақласа; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ваколатга эга бўлмаса, аммо одатда биринчи эслатиб ўтилган Давлатда буюртмалар билан бутунлай ёки асосан шу корхонани ёки у томонидан бошқариладиган ёхуд у бошқарув пакетига эга бўлган бошқа корхоналарни таъминласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, агар бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида мукофотларини йиғса ёки ушбу модданинг 7-банди тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс орқали у ерда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни суғурта қилса, қайта суғурта қилиш ҳолларидан ташқари, у ана шу бошқа Давлатда доимий муассасага эга, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси агар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бунда бу шахсларнинг ҳаракати ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида бўлган ҳолдагина бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди. Бироқ ана шундай агентнинг фаолияти тўлиқ ёки асосан ана шу корхонага ёки у томонидан бошқариладиган ёки унда бошқарув пакетига эга бўлган корхонага ёхуд бошқа корхоналарга бағишланган бўлса, у ушбу банднинг мазмуни доирасида мустақил мақомли агент сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки компания томонидан назорат қилинса ёки ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (жумладан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги бўйича белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли бўлган умумий қонунчилик қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган чорва ва воситаларни ҳамда кўчмас мулк узуфруктини, минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламаларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини, ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; кемалар, қайиқлар ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг даромади ёки фойдаси агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг даромади ёки фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо, фақат қуйидагиларга тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ана шу доимий муассаса фаолиятига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ана шу бошқа Давлатда шу доимий муассаса орқали сотиладиган шундай ёки шунга ўхшаш товар ва буюмларнинг турларини сотишга; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу доимий муассаса орқали амалга оширилган фаолиятга ўхшаш ёки худди шундай амалга ошириладиган бошқа тадбиркорлик фаолият турларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ана шу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида сарфланган бошқарув ва умуммаъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий муассаса томонидан ёки унинг ҳар қандай бўлинмаларидан корхонага патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун ҳар хил тўловлар кўринишидаги, ёки хизмат кўрсатганлик учун ёхуд менежментлик учун комиссион тақдирлашлар кўринишидаги, ёки банк муассасасидан ташқари, доимий муассасага тақдим этилган заёмлар учун фоизлар кўринишидаги тўланаётган суммаларга нисбатан (амалдаги харажатларни қоплашлардан ташқари), агар улар бўлса, ҳеч қандай чегириб ташлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўладиган фойдани корхона ёки доимий муассаса умумий тушумларининг белгиланган фоизи ёки корхона фойдасининг умумий миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида белгилаш оддий амалиёт эканлигига қарамасдан, 2-банддаги ҳеч бир нарса ушбу Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани амалиёт тақозо қилганидек, ана шундай тақсимот воситасида белгилашига тўсқинлик қилмайди; бироқ танланган тақсимот усули шундай бўлиши керакки, натижа ушбу моддадаги мавжуд тамойилларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ органига маълум бўлган ахборот корхонанинг доимий муассасасига тааллуқли бўлган фойдани аниқлашга мувофиқ келмаса, ушбу моддадаги ҳеч бир нарса, ана шу Давлатнинг солиқ жавобгарлигини аниқлашга тааллуқли бўлган ҳар қандай қонунчилик актини, шу акт солиқ органига маълум бўлган ахборотнинг ушбу модда тамойилларига мувофиқ келиши шарти билан, қўлланишига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Доимий муассаса томонидан корхона учун товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб, ушбу доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб бўлган даромад ёки фойда, агар ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил метод билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар даромад ёки фойда, ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг халқаро ташишларда ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган даромад ёки фойдалари фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз кемаларидан фойдаланишдан олган даромад ёки фойдалари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо ана шу бошқа Давлатда олинадиган солиқ 50 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-банд қоидалари, шунингдек пулда, қўшма фаолиятда, халқаро ташкилотда транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича иштирок этишдан олган даромад ёки фойдаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёхуд билвосита қатнашса ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай даромад ёки фойда ана шу корхонанинг даромади ёки фойдасига ҳисобланиши ва мувофиқ равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва мувофиқ равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни шу бошқа Давлат солиқ қонунчилигига асосан киритади. Бундай тузатишларни аниқлашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак ва зарур бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан ана шу чеклашларнинг қўлланиш методини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдаси юзасидан солиққа тортилишига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» ибораси ушбу моддада қўлланганда, акциялардан тоғ-кон саноати акцияларидан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқни берувчи таъсисчилар акциялари ва бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резидент бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олиши мумкин эмас, бунда дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олмайди, компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банддаги ҳеч бир нарса, Аҳдлашувчи Давлатга, шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ, даромаддан солиқ олишга, унда жойлашган доимий муассасалар фойдасини ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар, шунингдек улар ҳосил бўлган Аҳдлашувчи Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда солиқнинг миқдори қуйидагилардан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан, агар улар молия муассасаларидан (жумладан суғурта компанияси) олинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа барча ҳолларда фоизлар ялпи 15 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан бундай чеклашларни қўллаш методини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукуматига тўланадиган фоизлар биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг мақсадлари учун «Ҳукумат» атамаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Марказий банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятини миллий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) маҳаллий ҳокимият органлари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари келишиб белгилайдиган бошқа ҳар қандай ҳукумат муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Таиландга нисбатан Таиланд Қироллиги Ҳукуматини англатади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Таиланд банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Таиланд экспорт-импорт банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) маҳаллий ҳокимият органлари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) Икки Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари ўртасида вақти-вақти билан келишиладиган, капитали тўлиқ Таиланд Қироллигига ёки ҳар қандай маҳаллий ҳокимият органларига тегишли ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенциянинг 7-моддаси қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида пайдо бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли фоизлар биринчи эслатиб ўтилган Давлатда озод этилади, агар улар кафолатланган, қилинган заёмга нисбатан ёки Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг ваколатли органи томонидан кафолатланган ёки қилинган ҳар қандай қарз талаби ёки кредитга нисбатан тўланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида ипотека таъминотидан ва қарздорнинг фойдасида иштирок этишдан қатъи назар, ва хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромад, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни, шунингдек фоизлар вужудга келадиган Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ қонунчилиги бўйича қарз воситаларидан олинадиган даромадга ўхшаш даромадларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам боғлиқ бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, ушбу Конвенциянинг 7-модда ёки 14-моддаси қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади, қачонки, фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, ушбу Давлатнинг маҳаллий ҳокимияти ёки резиденти бўлса. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва шундай фоизлар тўлашни доимий муассаса ёки доимий база амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар тўловчи билан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бу роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо, агар роялтиларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда, шундай тарзда ундириладиган солиқ роялтилар умумий миқдорининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга мувофиқ бундай чеклашларни қўллаш методларини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси ушбу моддада қўлланганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларини, шу жумладан кинофильмлар ҳамда радио ва телевидение учун ёзувлар, кассеталар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, режа, махфий формула ёхуд жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёинки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун, ёки саноат, тижорат, илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ё фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат ёхуд илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг бенефициари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти келиб чиқиши билан бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база шу роялтиларни тўлашни амалга оширса, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, ҳуқуққа ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг тўловчи ва шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадларига, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаларини ва темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини бегоналаштириш ёки шундай денгиз, ҳаво ва темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг l, 2 ва 3-бандларида ва 12-модданинг 3-бандида санаб ўтилмаган ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади. Ушбу банднинг ҳеч бир қоидаси ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлатга капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадларни ёки акцияларни сотишдан ёки ўтказишдан олинадиган даромадларни, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган, мулки асосан бевосита ёки билвосита кўчмас мулкдан ташкил топган компания акционерлик капиталини ёки бошқа қимматбаҳо қоғозларни солиққа тортишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан олган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, бундай даромадлар, шунингдек қуйидаги ҳолларда, истисно тариқасида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадлари учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам тегишли бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолларда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган ҳар қандай 12 ойлик давр мобайнида жами 90 кунни ташкил этувчи ёки ошувчи давр ёки даврлар доирасида давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, маърифий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16, 18 ва 19-моддаларнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёллаш бўйича хизмат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланиш бўйича хизмат шундай амалга ошириладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақларига ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда исталган кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик давр мобайнида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари бортида ёки темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланиш бўйича оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания Директорлар Кенгашининг ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш органнинг аъзоси сифатида ёки унинг номидан оладиган директорларнинг гонорарлари ва шунга ўхшаш бошқа тўловлар, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, бу даромад 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчининг амалга оширган ёки Аҳдлашувчи Давлат корхонаси таъминлаган фаолиятидан олинаётган даромадларига, агар ана шу Аҳдлашувчи Давлатга ёки вазиятга боғлиқ равишда корхонага ташриф буюриш асосан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ижтимоий жамғармалари, жумладан унинг ҳар қандай маҳаллий ҳокимият органи томонидан маблағ билан таъминланса, тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёллаш бўйича тўланадиган пенсия ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга, пенсиядан ташқари, тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) фақат хизмат кўрсатиш учунгина шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари, ёки улар томонидан тузилган жамғармалар томонидан жисмоний шахсга шу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органи учун амалга оширган хизматларига нисбатан тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Агар жисмоний шахс бошқа Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай пенсия фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатга келиш арафасида ёки ундан олдин бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда унинг ташрифи фақат қуйидаги мақсадларда бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) университетда ёки бошқа тан олинган маърифий муассасаларда таълим олиш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) касбни амалда қўллаш мақсадида малака ошириш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳукумат, диний, хайрия, илмий, адабий ёки маърифий ташкилотлардан стипендия, пуллик дотациялар ёки тақдирлаш ҳақлари олувчи сифатида ўқиш ёки илмий тадқиқотни амалга ошириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи эслатиб ўтилган Давлатда қуйидаги солиқлардан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) чет элдан ўзининг яшаши, маълумот олиши, ўқиши, илмий ва амалий фаолияти учун ўтказиладиган пуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) стипендиялар, дотация ёки тақдирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Профессорлар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатга келиш арафасида ёки ундан олдин бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ва биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан тан олинган ҳар қандай университет, коллеж, мактаб ёки бошқа шунга ўхшаш маърифий муассасанинг таклифи бўйича, биринчи эслатиб ўтилган Давлатга фақатгина ўқиш ва/ёки ана шу маърифий муассасаларда илмий тадқиқот мақсадида икки йилдан ошмайдиган давр мобайнида ташриф буюрган шахс, ана шундай ўқиш ёки илмий тадқиқотлардан олинадиган ҳар қандай тақдирлаш ҳақларига нисбатан солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар шахс томонидан амалга оширилаётган айни тадқиқот алоҳида шахс ёки шахсларнинг фойдаси учун бўлса, 1-банд қоидалари шу илмий тадқиқотлардан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидалари 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, бунда биринчи эслатиб ўтилган Давлат шу резидентнинг даромад солиғидан ана шу бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга рухсат бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай ҳолатда бундай чегирмалар, вазиятга боғлиқ равишда ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадга тегишли чегирмадан олдин ҳисоблаб чиқилган даромад солиғи қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди мақсади учун Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромади, ана шу бошқа Давлатдаги манбалардан олинган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунчилигига кўра тақдим этиладиган белгиланган махсус имтиёзли тадбирларга мувофиқ, солиқ миқдори озод этилса ёки камайтирилса, у Аҳдлашувчи Давлатда тўланган деб ҳисобланади, шу билан бирга у бошқа Аҳдлашувчи Давлат солиғидан чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлатнинг миллий шахсларига ўхшаш шароитларда солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган солиқлардан ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки мушкулроқ ҳар қандай солиқ солишларга ёки унга алоқадор мажбуриятларга, дучор қилинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ана шу бошқа Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентлари ҳисобланадиган, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳеч бир Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатларнинг миллий шахсларига ўхшаш шароитларда солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган солиқлардан ёки унга алоқадор мажбуриятлардан бошқа ёки мушкулроқ ҳар қандай солиққа тортишларга ёки унга алоқадор мажбуриятларга дучор қилинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 9-модда, 11-модданинг 8-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланишидан ташқари ҳолларда бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонаси шу Давлатда, шу Давлатнинг шундай корхоналари дучор бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўладиган ҳар қандай солиққа тортиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модда қоидалари Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига, ўз шахсий резидентларининг фуқаролик мақоми ёки оилавий мансублиги ҳисобига бериладиган солиққа тортиш бўйича қандайдир шахсий имтиёзлар, озод этиш ва скидкалар беришга мажбурловчи, деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модда қоидалари фақатгина ушбу Конвенцияда айтиб ўтилган солиқларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишларга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи биринчи билдиришнома вақтидан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган, агар эътирозни асосли деб топса ва ўзи эътирозни қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишдан қочиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув бўйича ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек Конвенцияда кўзда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан тўғридан-тўғри ёки уларнинг ўзлари ёки уларнинг вакиллари қатнашадиган қўшма комиссия доирасида алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини амалга ошириш учун ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиққа тортишга тегишли ички қонунчилигидан ушбу Конвенцияга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида зарур ахборотларни алмашиб турадилар. Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ, махфий ҳисобланади ва фақат аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқишга боғлиқ шахслар ёки органларгагина (жумладанг судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бундай шахс ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадлар учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини очиб ташловчи ёхуд очилиши Давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келувчи ахборотни тақдим этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун ички қонунларига мувофиқ талаб қилинадиган процедураларнинг тугаганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Конвенция шундай хабарнома олинган кундан кейин қуйидагидек амал қила бошлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистонга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Конвенция кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Конвенция кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Таиландга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги биринчи январдан ёки шу санадан кейин тўланадиган ёки ўтказиладиган суммалар учун манбадан олинадиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январдан бошлаб ёки шу санадан кейинги солиққа тортиладиган йиллар ёки ҳисобот даврлари учун бошқа даромад солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция унинг амал қилишини Аҳдлашувчи Давлатлардан бири тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач бошланадиган ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига камида олти ой қолгунига қадар дипломатик каналлар орқали амал қилишини тўхтатиш хабарнома бериш йўли билан Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда Конвенциянинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистонга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб олинадиган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) денонсация ҳақида хабардор қилинган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган ҳар қандай солиққа тортиш йиллари учун олинадиган бошқа солиқларга нисбатан тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Таиландга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) амал қилишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилгандан кейин келадиган йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин тўланадиган ёки ўтказиладиган даромад манбаидан олинадиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) солиқ йиллари ёки амал қилишни тўхтатиш хабарнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейинги даврларни ташкил этувчи бошқа даромад солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бангкок шаҳрида 1999 йил 23 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тай ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликар вужудга келса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)