01.04.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати, қуйида биргаликда «Аҳдлашувчи Томонлар» ва ҳар бири алоҳида «Аҳдлашувчи Томон» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот соҳасида тенгҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз мамлакатларида ҳозирги вақтда амалда бўлган қонун-қоидаларига мувофиқ ўзаро манфаатдорлик асосида икки мамлакат ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишни ва рағбатлантиришни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги ва Малайзиянинг БЕРНАМА Миллий Ахборот Агентлиги ўртасида янгиликлар ва ахборотлар алмашувига кўмаклашадилар. Шу мақсадда бу ташкилотлар ўзаро келишувга мувофиқ шу каби айирбошлаш дастурларини ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-моддада қайд этилган ҳамкорлик мавжуд жамғармалар ва ресурслар асосида ҳамда орттириладиган тажриба, олинадиган фойда эътиборга олинган ҳолда, ўзаро келишувга мувофиқ қуйидаги соҳаларни қамраб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қиладиган янгилик ва ахборотлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) радио ва телевизион репортажлар билан алмашиш ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёт томонларини аудио ва видео ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) миллий байрамларнинг нишонланишига бағишланган радио, телевизион дастурлар ва ҳужжатли фильмлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) журналистлар ташрифлари ва уларни миллий аҳамиятга молик воқеаларга оид янгиликларни ёритиш ва репортажлар тайёрлаш билан боғлиқ фаолиятлари учун зарур воситалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, жумладан техник ходимлар, таржимонлар, ёзувчилар, шунингдек телевидение, радио ва нашриёт журналистлари ва мухбирларининг ташрифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фильмлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик, шунингдек улар билан боғлиқ фильмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ва ҳар икки мамлакатда фильм Ҳафталикларини ташкил этиш каби ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амалга оширилиши мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар биридан тенг сонли аъзолардан иборат (қуйида Комиссия деб номланувчи) қўшма Комиссия ташкил этилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг Ахборот вазири навбати билан Ўзбекистон Республикасида ва Малайзияда учрашиб турадиган Комиссия аъзоларини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қуйидагиларга масъулдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ваколатли органларига ушбу Битимнинг ижро этилишига кўмаклашадиган тавсияларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликнинг янги услубларини тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ушбу Битимнинг амалга оширилиши учун дастурлар, бюджетлар ва бошқа молиявий жиҳатлар тафсилотларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Томонлардан бирон-бирининг илтимосига биноан ушбу Битим қоидаларини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ушбу Битимнинг ёки унга мувофиқ эришилган бошқа ҳар қандай битимнинг амалга оширилиши даврида олинган ҳужжатлар,ахборотлар ёки бошқа маълумотларнинг сир тутилишини ёки махфийлигини сақлашга риоя этишни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ёзма равишда ушбу Битимга бутунлай ёки қисман ўзгариш ёки тузатиш киритилишини илтимос қилиши мумкин. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишилган ҳар қандай ўзгариш ёки тузатиш ёзма равишда бўлиши ҳамда ушбу Битимнинг бир қисми бўлиб ҳисобланиши лозим. Бундай ўзгариш ёки тузатиш Аҳдлашувчи Томонлар белгилаган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг моддаларини қўллашда ёки шарҳлашда келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар ёки низолар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дўстона тарзда маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик йўллар орқали ёзма равишда иккинчи Аҳдлашувчи Томонни Битимнинг амал этиш муддати тугашидан камида олти ой илгари уни тўхтатиш нияти тўғрисида хабардор қилмагунга қадар Битимнинг амал қилиши давом этаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида ўз Ҳукуматлари томонидан ваколатга эга бўлганлар қуйида ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амал қилишининг тўхтатилиши, у амалда бўлган даврда қабул қилинган ёки кучга кирган ҳар қандай битим ёки мажбуриятнинг ўз қоидаларига мувофиқ бажарилиши заруратига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни имзолаганлар ўз Ҳукуматларининг тегишли ваколатларига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 1993 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида тўрт нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланди ва барча матнлар тенг кучга эга. Матнларда тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устуворлик қилади.

(имзолар)