27.03.2015 йилдаги 71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида мавзелар бўйича замонавий кўп қаватли уйлар қуриш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йилда Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида замонавий шинам турар жой фонди ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2265-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, унинг эски шаҳар қисмида шаҳарсозлик талаблари асосида замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда ҳудуднинг меъморий қиёфасини ва ижтимоий-маданий ҳолатини тубдан яхшилаш ва аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 12 мартдаги Ф-3806-сон фармойиши билан тасдиқланган Республика комиссиясининг Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Нурафшон кўчасида 10 та кўп қаватли уй (кейинги ўринларда «объектлар» деб юритилади) қурилиши қисман давлатга тегишли кўчмас мулк ҳамда қурилиши тугалланмаган ушбу қурилаётган объектлар гаров сифатида қўйилган ҳолда иловага мувофиқ тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорга иловага мувофиқ тижорат банкларига объектлар қурилиши учун қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган бош пудрат ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда объект қийматининг 90 фоизигача кредит маблағлари ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тақдим этилаётган кредитлар мазкур объектларни барпо этиш муддатига ажратилиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан янги қуриладиган уйларнинг хонадонларига кўчиб кирадиган оилаларнинг аниқ шаклланган рўйхати, шунингдек барча зарур ҳужжатлар банкларга киритилгандан кейин узоқ муддатли ипотека кредитларига қайта расмийлаштирилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош лойиҳа ташкилоти — «ТошуйжойЛИТИ» АЖ икки ҳафта муддатда объект атрофи ободонлаштирилиши ва болалар спорт майдончалари барпо этилишини назарда тутган ҳолда унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилишини якунласин ва давлат экспертизаси хулосаларини олиш учун буюртмачига топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаментига барпо этилаётган уйларнинг буюртмачиси сифатида, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, объект қурилишининг техник назорати олиб борилишини, бажарилган ишлар далолатномалари имзоланишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвалига риоя этилишини назорат қилиш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров сифатида фойдаланиладиган давлат мулки объектлари аниқланишини ва балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилотлари билан келишилишини ҳамда уларнинг баҳоланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган кўчмас мулк объектларидан тижорат банклари томонидан кўп қаватли уйлар қурилишини молиялаштириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича гаров сифатида белгиланган тартибда фойдаланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги объектларнинг ичимлик ва оқова сув тармоқларини лойиҳалаштиришни ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Нурафшон, Беруний, Зарқайнар, Сағбон, Сақичмон кўчалари ва Себзор массиви чегараларида якка тартибда янги уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли давлат органлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган ҳудудларда янги уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банд талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳамда улар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган объектлар бузиб ташланиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тақиқланган ҳудудларда ноқонуний қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб борган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзбектелеком» АК объектларнинг ташқи муҳандислик тармоқлари (электр, газ, телефон, ва бошқалар) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қурилишини ўз маблағлари ҳисобига таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кейинги босқичларда қуриладиган объектларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АК объектлар қурилиши учун цемент, металл прокати ва қурилиш ойнаси материаллари лойиҳа ташкилоти ва буюртмачилар томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича бош пудрат ташкилотларига тартибга солинадиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 мартдаги 71-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида 2015 йилда қурилиши режалаштирилган 10 та кўп қаватли уй бўйича тақсимот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар манзили

Турар жой биноси кўрсаткичлари

Бош пудратчи ташкилотлар

Молиялаштирувчи тижорат банклари

1.

Форобий ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Форобий кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 3 подъездли, 30 та квартирали

«Юксак парвоз қурилиш» МЧЖ

Асака банки

2.

Форобий ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Форобий кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 3 подъездли, 30 та квартирали

«Бинокор» МЧЖ

Ипотека банк АТИБ

3.

Форобий ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 3 подъездли, 30 та квартирали

«Poytaxtqurilish» МЧЖ

Ипак йўли АИТБ

4.

Форобий ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 1 подъездли, 20 та квартирали

«Уй-жой қурилш» МЧЖ

«Ўзмиллийбанк»

5.

Сағбон ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 1 подъездли, 20 та квартирали

«MDF FORMATION» МЧЖ

«Ўзмиллийбанк»

6.

Сағбон ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Сағбон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 1 подъездли, 20 та квартирали

«MDF FORMATION» МЧЖ

«Ўзмиллийбанк»

7.

Сағбон ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 3 подъездли, 30 та квартирали

«BITI production» МЧЖ

Асака банк

8.

Сағбон ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 1 подъездли, 20 та квартирали

«Кўркам қурилиш» МЧЖ

Асака банк

9.

Қорасарой ва Нурафшон кўчалари кесишувида (Нурафшон кўчаси бўйлаб)

5 қаватли, 3 подъездли, 30 та квартирали

«Ankur» МЧЖ

«Ўзмиллийбанк»

10.

Нурафшон кўчасида (1-қаватида хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади)

5 қаватли, 3 подъездли, 24 та квартирали

«Dizayn-Taraqqiyot» ХК

«Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ

ЖАМИ:

10 уй — 254 та квартира

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 152-модда)