Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг
қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2015 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг 2015 йил 28 сентябрдаги Х-599/09-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2015 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 135 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — 16 фоиз (22 киши);
Касб-ҳунар коллежларини ҳамда олий ўқув юртларини грант асосида тугатган ёшлар учун — 54 фоиз (73 киши);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — 7 фоиз (9 киши);
ногиронлар учун — 3 фоиз (4 киши);
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — 4 фоиз (6 киши);
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чораларга тортилган шахслар учун — 3 фоиз (4 киши);
одам савдосидан жабрланганлар учун — 4 фоиз (5 киши);
бошқа тоифалар учун — 9 фоиз (12 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 2 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 4 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 6 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.
4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2015 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.
6. Ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринларининг ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.
7. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
8. «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
9. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А. Холовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъи назоратни таъминласин.
10. Деҳқонобод туман ҳокимининг 2013 йил 24 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2014 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги Х-650/09-сонли қарори 2014 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К. Ҳолиқов зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ОМОНОВ
Деҳқонобод т.,
2014 йил 20 октябрь,
Х-680/10-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 20 октябрдаги Х-680/10-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Деҳқонобод тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2015 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича ишчи комиссия
ТАРКИБИ
|
Т/р |
Ф. И. Ш |
Лавозими |
|
1. |
К. Холиқов |
Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси |
|
2. |
Д. Хасанова |
Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ишчи комиссия раиси ўринбосари |
|
АЪЗОЛАРИ | ||
|
3. |
А. Холов |
Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, Ишчи комиссия раиси котиби |
|
4. |
Б. Чоршанбиев |
Туман ИИБ бошлиғи |
|
5. |
Н. Сокиев |
Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
|
6. |
Д. Зокиров |
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи |
|
7. |
Э. Йўлдошев |
Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |
|
8. |
А. Эшонқулов |
Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи |
|
9. |
Х. Жумаев |
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Туман кенгаши раиси |
|
10. |
С. Мусаев |
«Маҳалла» жамоат фонди, Туман бўлими раиси |
|
11. |
И. Бойсариев |
Туман ТМЭКлар раиси |
Туман ҳокимининг 2014 йил 20 октябрдаги Х-680/10-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Деҳқонобод тумани бўйича 2015 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
РЎЙХАТИ
| Т/р |
Туман номи |
Корхона, ташкилот ва муассасалар номи |
Ташкилот ва корхоналар тўлиқ манзили |
Корхоналарда жами рўйхатда турган ходимлар сони |
Жами 7 фоизи |
Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори | Жами |
Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони | Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойлари сони |
Шу жумладан қуйидаги тоифалар учун: | ||||||||||||
| Ногиронлар учун 3 фоизи |
Бошқа тоифадагилар учун 4 фоизи |
Ногиронлар сони |
Бошқа тоифадагилар сони |
Ногирон-лар |
Ёлғиз ота - оналар ҳамда 14- ёшгача ва ногирон болалар бор кўп болали ота-оналар |
Таълим муассаса-ларини тугатган ёшлар | Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатил-ганлар | Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар | Жазони ўташ муассаса-ларидан бўшатил-ганлар | Одам савдосидан жабрлан-ганлар | Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари | шу жумладан: | ||||||||||
| Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шаҳслар | Кичик ёшли болалари бўлган ишламаёт-ган аёллар | Ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар | ||||||||||||||||||||
| 1. | Деҳқонобод тумани | Деҳқонобод тумани Ўрмон хўжалиги | Деҳқонобод Истиқлол МФЙ | 98 | 7 | 3 | 4 | 3 | 3 | 0 | 4 | 0 | 1 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 1 | 1 | 0 | 0 |
| 2. | Деҳқонобод тумани | Деҳқонобод тумани Тиббиёт бирлашмаси | Деҳқонобод Нодира МФЙ | 1100 | 77 | 33 | 44 | 36 | 33 | 3 | 41 | 0 | 6 | 28 | 2 | 1 | 2 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3. | Деҳқонобод тумани | Туман коммунал фойдаланиш бошқармаси | Деҳқонобод Нодира МФЙ | 450 | 32 | 14 | 18 | 14 | 13 | 1 | 18 | 1 | 3 | 8 | 2 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4. | Деҳқонобод тумани | Деҳқонобод тумани Калийли ўғитлар заводи | Деҳқонобод Бешбулоқ МФЙ | 1350 | 95 | 41 | 54 | 39 | 39 | 0 | 56 | 2 | 10 | 23 | 5 | 3 | 1 | 1 | 11 | 1 | 4 | 6 |
| 5. | Деҳқонобод тумани | Ахборот технология КХК | Деҳқонобод т, Дуоб МФЙ | 63 | 5 | 2 | 3 | 3 | 2 | 1 | 2 | 0 | 0 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6. | Деҳқонобод тумани | Тиббиёт коллежи | Деҳқонобод, Бўстон МФЙ | 60 | 4 | 2 | 2 | 1 | 1 | 0 | 3 | 1 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7. | Деҳқонобод тумани | Агросаноат КХК | Деҳқонобод Истиқлол МФЙ | 56 | 4 | 2 | 2 | 3 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8. | Деҳқонобод тумани | Саноат ва хизмат кўрсатиш КХК | Деҳқонобод Чашмаирон МФЙ | 56 | 4 | 2 | 2 | 2 | 2 | 0 | 2 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 9. | Деҳқонобод тумани | Агробизнес ва Транспорт КХК | Деҳқонобод Нодира МФЙ | 68 | 5 | 2 | 3 | 3 | 2 | 1 | 2 | 0 | 0 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 10. | Деҳқонобод тумани | Саноат КХК | Деҳқонобод, Обиравон ҚФЙ | 68 | 5 | 2 | 3 | 3 | 2 | 1 | 2 | 0 | 0 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 11. | Деҳқонобод тумани | Саноат ва хизмат кўрсатиш КХК | Деҳқонобод Қўрғонтош ҚФЙ | 42 | 3 | 1 | 2 | 1 | 1 | 0 | 2 | 0 | 0 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12. | Деҳқонобод тумани | Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш КХК | Деҳқонобод Оқтош ҚФЙ | 56 | 4 | 2 | 2 | 2 | 2 | 0 | 2 | 0 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| | | Туман бўйича жами: | | 3467 | 245 | 106 | 139 | 110 | 102 | 8 | 135 | 4 | 22 | 73 | 9 | 6 | 4 | 5 | 12 | 2 | 4 | 6 |