Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2015 20.10.2014 йилдаги Х-680/10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2015 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг 2015 йил 28 сентябрдаги Х-599/09-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2016 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2015 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 135 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — 16 фоиз (22 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежларини ҳамда олий ўқув юртларини грант асосида тугатган ёшлар учун — 54 фоиз (73 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — 7 фоиз (9 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун — 3 фоиз (4 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — 4 фоиз (6 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чораларга тортилган шахслар учун — 3 фоиз (4 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосидан жабрланганлар учун — 4 фоиз (5 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тоифалар учун — 9 фоиз (12 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 2 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 4 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 6 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2015 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринларининг ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А. Холовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъи назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Деҳқонобод туман ҳокимининг 2013 йил 24 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2014 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги Х-650/09-сонли қарори 2014 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К. Ҳолиқов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ОМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-680/10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 20 октябрдаги Х-680/10-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2015 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф. И. Ш

Лавозими

1.

К. Холиқов

Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

2.

Д. Хасанова

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ишчи комиссия раиси ўринбосари

АЪЗОЛАРИ

3.

А. Холов

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, Ишчи комиссия раиси котиби

4.

Б. Чоршанбиев

Туман ИИБ бошлиғи

5.

Н. Сокиев

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи

6.

Д. Зокиров

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

7.

Э. Йўлдошев

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

8.

А. Эшонқулов

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

9.

Х. Жумаев

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Туман кенгаши раиси

10.

С. Мусаев

«Маҳалла» жамоат фонди, Туман бўлими раиси

11.

И. Бойсариев

Туман ТМЭКлар раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 20 октябрдаги Х-680/10-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод тумани бўйича 2015 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏
‎‏
‎
‎‏Туман номи
‎‏
‎
Корхона, ташкилот ва муассасалар номи‎‏
‎‏
‎
Ташкилот ва корхоналар тўлиқ манзили‎‏
‎‏
‎
Корхоналарда жами рўйхатда турган ходимлар сони‎‏
‎‏
‎
Жами 7 фоизи‎‏
‎‏
‎
Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори Жами‏
‎
Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойлари сони‏
‎
Шу жумладан қуйидаги тоифалар учун:‎‎
Ногиронлар учун 3 фоизи‎‏
‎
Бошқа тоифадагилар учун 4 фоизи‎‏
‎
Ногиронлар сони‏
‎
Бошқа тоифадагилар сони‎‏
‎
Ногирон-лар‎‏
‎
Ёлғиз ота - оналар ҳамда 14- ёшгача ва ногирон болалар бор кўп болали ота-оналар
‎
Таълим муассаса-ларини тугатган ёшлар‎‏ Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатил-ганлар‎‏ Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар‎‏ Жазони ўташ муассаса-ларидан бўшатил-ганлар‎‏ Одам савдосидан жабрлан-ганлар‎‏ Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари ‎‎шу жумладан:
Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шаҳслар ‎ Кичик ёшли болалари бўлган ишламаёт-ган аёллар‎ Ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар‎
1.‎ Деҳқонобод тумани‎ Деҳқонобод тумани Ўрмон хўжалиги‎ Деҳқонобод Истиқлол МФЙ‎ 98‎ 7‎ 3‎ 4‎ 3‎ 3‎ 0‎ 4‎ 0‎ 1‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎
2.‎ Деҳқонобод тумани‎ Деҳқонобод тумани Тиббиёт бирлашмаси Деҳқонобод Нодира МФЙ‎ 1100‎ 77‎ 33‎ 44‎ 36‎ 33‎ 3‎ 41‎ 0‎ 6‎ 28‎ 2‎ 1‎ 2‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
3.‎ Деҳқонобод тумани‎ Туман коммунал фойдаланиш бошқармаси‎ Деҳқонобод Нодира МФЙ‎ 450‎ 32‎ 14‎ 18‎ 14‎ 13‎ 1‎ 18‎ 1‎ 3‎ 8‎ 2‎ 2‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
4.‎ Деҳқонобод тумани‎ Деҳқонобод тумани Калийли ўғитлар заводи‎ Деҳқонобод Бешбулоқ МФЙ‎ 1350‎ 95‎ 41‎ 54‎ 39‎ 39‎ 0‎ 56‎ 2‎ 10‎ 23‎ 5‎ 3‎ 1‎ 1‎ 11‎ 1‎ 4‎ 6‎
5.‎ Деҳқонобод тумани‎ Ахборот технология КХК‎ Деҳқонобод т, Дуоб МФЙ‎ 63‎ 5‎ 2‎ 3‎ 3‎ 2‎ 1‎ 2‎ 0‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
6.‎ Деҳқонобод тумани‎ Тиббиёт коллежи Деҳқонобод, Бўстон МФЙ‎ 60‎ 4‎ 2‎ 2‎ 1‎ 1‎ 0‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
7.‎ Деҳқонобод тумани‎ Агросаноат КХК‎ Деҳқонобод Истиқлол МФЙ‎ 56‎ 4‎ 2‎ 2‎ 3‎ 2‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
8.‎ Деҳқонобод тумани‎ Саноат ва хизмат кўрсатиш КХК‎ Деҳқонобод Чашмаирон МФЙ‎ 56‎ 4‎ 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
9.‎ Деҳқонобод тумани‎ Агробизнес ва Транспорт КХК‎ Деҳқонобод Нодира МФЙ‎ 68‎ 5‎ 2‎ 3‎ 3‎ 2‎ 1‎ 2‎ 0‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
10.‎ Деҳқонобод тумани‎ Саноат КХК Деҳқонобод, Обиравон ҚФЙ‎ 68‎ 5‎ 2‎ 3‎ 3‎ 2‎ 1‎ 2‎ 0‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
11.‎ Деҳқонобод тумани‎ Саноат ва хизмат кўрсатиш КХК‎ Деҳқонобод Қўрғонтош ҚФЙ‎ 42‎ 3‎ 1‎ 2‎ 1‎ 1‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
12.‎ Деҳқонобод тумани‎ Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш КХК‎ Деҳқонобод Оқтош ҚФЙ‎ 56‎ 4‎ 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 0‎ 2‎ 0‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎
‎ ‎ Туман бўйича жами:‎ ‎ 3467‎ 245‎ 106‎ 139‎ 110‎ 102‎ 8‎ 135‎ 4‎ 22‎ 73‎ 9‎ 6‎ 4‎ 5‎ 12‎ 2‎ 4‎ 6‎