Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг
қарори
Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил 52 (I)-сон) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил 9-сонли, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги»ги ПҚ-2270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 50-сон, 590-модда) ижроси юзасидан ер солиғи тўловларини ўз вақтида маҳаллий бюджетга ундирилишини таъминлаш, ер солиғи тўлаш ставкалари асосида ҳудуддаги зона чегараларини белгилаш ва тарифларини жорий қилиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарорига мувофиқ ўрнатилган ставкалар асосида Нишон тумани ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ер солиғини тўлаш ставкалари бўйича Нишон туманининг ҳудудий зона чегаралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Нишон туман Давлат солиқ инспекцияси (У. Мирзаев)га:
иловага мувофиқ тасдиқланган зоналар ҳудуди бўйича ер солиғини тўловчилардан солиқларни ҳисоблаш ва ундириш;
барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёз тўғрисида, шунингдек солиқларнинг ўз вақтида тўлаб борилиши тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёри-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда фаоллар иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг 2014 йил 6 мартдаги Х-297/03-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Баратов зиммасига юклансин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси М. ХАЙИТМУРОДОВ
Нишон т.,
2015 йил 31 январь,
9/2-сон
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2015 йил 31 январдаги 9/2-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Нишон туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкалардан фойдаланганлик учун ер солиғи
СТАВКАЛАРИ
|
Ер солиғи ставкалари, ундирилиши | ||||||||
|
Юридик шахслардан 1 га учун, сумма |
Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларидан 1 кв.м. учун, сўмда. | |||||||
|
I зона |
II зона |
III зона |
IV зона |
I зона |
II зона |
III зона |
IV зона | |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
Нишон тумани |
8589125 |
7272363 |
5955602 |
80 |
65,6 |
54,6 |
||
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2015 йил 31 январдаги 9/2-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ер солиғини тўлаш ставкалари бўйича Нишон туманининг ҳудудий зона
чегаралари
|
Т/р |
I зона |
II зона |
III зона |
IV зона |
|
1. |
Янги Нишон шаҳри |
Талимаржон шаҳри |
Юксалиш МФЙ |
|
|
2. |
Нуристон қўрғони |
Ибн Сино МФЙ |
||
|
3. |
Ойдин ҚФЙ |
Гулистон МФЙ |
||
|
4. |
Нишон ҚФЙ |
Истиқбол МФЙ |
||
|
5. |
Балхияк ҚФЙ |
А.Қодирий МФЙ |
||
|
6. |
Оқ олтин ҚФЙ |
Каптарли МФЙ |
||
|
7. |
Наврўз ҚФЙ |
Ширинобод ҚФЙ |
||
|
8. |
Пахтазор ҚФЙ |
Қирққулоч ҚФЙ |
||
|
9. |
Самарқанд МФЙ |
Янгиобод МФЙ |
||
|
10. |
Пахтаобод МФЙ |