Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарор билан Банк уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 март,
70-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставида:
а) 7-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Банкнинг электрон почта манзили: info@central.nbu.uz ва webmaster@central.nbu.uz.»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 23-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банк Кенгаши Банк бошқарувининг юқори коллегиал органи ҳисобланади ва етти нафар аъзодан, жумладан Банк Кенгашига бошчилик қиладиган Раисдан иборат. Банк Кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади»;
в) 26-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банкнинг ижро этувчи органи 15 нафар аъзодан, жумладан Бошқарувни бошқарадиган Раисдан иборат бўлган Бошқарув ҳисобланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорида:
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) амал қилиши татбиқ этилмайди»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
«21. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 140-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон; 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон)