Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарор билан Банк уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 март,
70-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 144-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон)
б) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
«21. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 140-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон; 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон)