Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
ҚарорИ
Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СҚ-453-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2015 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.
3. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акрамов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М.Асамов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМАНОВ
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2014 йил 10 декабрдаги 337/4-40-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
ставкалари
| Т/р | Солиқлар ва йиғимлар турлари | Солиқлар ва йиғимлар ставкаси |
| 1. | Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | Соф фойдадан 8 % |
| 2. |
Истеъмол учун солиқ*: | |
| транспорт воситалари учун бензин | 1литр учун 290 сўм/385 000 сўм 1 тонна учун** | |
| транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси | 1 литр учун 290 сўм/352 400 сўм 1 тонна учун** | |
| транспорт воситалари учун суюқ газ | 1 литр учун 200 сўм | |
| транспорт воситалари учун сиқилган газ | 1 куб.метр учун 240 сўм | |
| 3. |
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим***: | |
| алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш * | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 1,5 баробари | |
| қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари | |
| 4. | Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим | Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари |
* Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ягона ҳисобланади.
** Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотилишида, автотранспорт воситалари учун бензин, дизель ва газ ёқилғисига ҳисобланадиган солиқ ҳар бир литрдан, бошқа ҳолларда ҳар бир тонна ҳисобидан амалга оширилади.
*** Йиғим, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади.