18.02.2015 йилдаги 243-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон,) ижросини таъминлаш ҳамда Иштихон туман ички ишлар бўлимининг 2015 йил 28 январдаги 55/147-сонли хатини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур карорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2015 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга «JV MAN AUTO Uzbekistan» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитлари мавжудлиги тўғрисидаги таклифига асосан, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини «Самарқанд Автотеххизмат» ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Хайитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. НЕГМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштихон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243-қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 18 февралдаги 243-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштихон тумани ҳудудида жойлашган Давлат, жамоа, ширкат ва деҳқон-фермер хўжаликлари, муассасалар, корхона ва ташкилотларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вохидов A.‎ — туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, ҳаракат хавфсизлиги комиссияси раиси‎‎
Хайитов P.‎ — туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, (комиссия котиби)‎
Қурбонов Ғ‎ — туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи‎‎
Санаев И.‎ — туман «Автомотоҳаваскорлар» жамияти раиси‎‎
Бегалиев Ж.‎ — «Давтехназорат» туман бўлими инспектори
Усмонов Т.‎ — Иштихон «Агротехсервис» МТП МЧЖ бошлиғи‎
Вохидов О.‎ — «Ойдин йўллар» МЧЖ раиси‎
Қўчкаров Б.‎ — «Бахрин» қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи муҳандиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 18 февралдаги 243-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштихон тумани ҳудудида жойлашган Давлат, жамоа, ширкат ва деҳқон-фермер хўжаликлари, муассасалар, корхона ва ташкилотларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2015 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Ташкилот ва хўжаликлар номи‎ Транспорт воситалари сони‎ Техник кўрикдан ўтказиш вақти‎ Техник кўриклар ўтказиш жойи‎
1.‎ Туман молия бўлими‎ 1‎ 01.03.2015 йил‎ Туман ИХХБ‎
2.‎ Пахта банк Савдогар банк‎ 3‎ 02.03.2015 йил‎ Туман ИХХБ‎
3.‎ «Ватанпарвар» МКГ ташкилоти‎ 7‎ 03.03.2015 йил‎ Туман ИХХБ‎
4.‎ Тиббиёт ва Педагогика коллежлари‎ 2‎ 04.03.2015 йил‎ Туман ИХХБ‎
5.‎ Метан пахта заводи‎ 8‎ 05.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
6.‎ Туман ИХПТФДК‎ 5‎ 09.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
7.‎ Туман «Қишлоқхўжаликкимё»‎ 8‎ 10.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
8.‎ «Иштихонтранс» МЧЖ‎ 23‎ 11.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
9.‎ Туман К ва СХБ‎ 6‎ 12.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
10.‎ Туман ветеринария бўлими‎ 4‎ 15.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
11.‎ Туман Халқ таълими бўлими‎ 19‎ 16.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
12.‎ Коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси‎ 4‎ 17.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
13.‎ M-Рохат ММТП‎ 11‎ 18.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
14.‎ «Иштихон ойдин йўллар» МЧЖ‎ 25‎ 19.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
15.‎ «Сариқ тепа техникалари» ММТП‎ 6‎ 22.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
16.‎ «Нурли қайнар булоқ» ММТП‎ 5‎ 23.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
17.‎ «Мопар техникаси» ММТП‎ 5‎ 24.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
18.‎ «Минглар қўрғони» ММТП‎ 5‎ 25.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
19.‎ «А. Навоий номли» ММТП‎ 1‎ 26.03.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
20.‎ «Равот қўрғони» ММТП‎ 2‎ 01.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
21.‎ «Халқобод» ММТП‎ 1‎ 02.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
22.‎ «Окчурагоси» ММТП‎ 12‎ 05.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
23.‎ Қайчили механизатори ММТП‎ 5‎ 07.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
24.‎ Техника сардори ММТП‎ 15‎ 08.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
25.‎ Метан истиқлол ММТП‎ 3‎ 12.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
26.‎ Бешлик жавоҳири ММТП‎ 3‎ 13.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
27.‎ Бойлар техника ММТП‎ 8‎ 14.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
28.‎ Бахрин қаҳрамони ММТП‎ 5‎ 15.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
29.‎ Бахрин қишлоқ хўжалиги коллежи‎ 4‎ 16.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
30.‎ Ш. Одилов номли ММТП‎ 8‎ 19.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
31.‎ ДФХ уюшмаси‎ 16‎ 20.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
32.‎ Иштихон МТП ДАЖ‎ 34‎ 21.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
33.‎ Қурлисой мадаткори ММТП‎ 3‎ 22.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
34.‎ Қурлисой техникалари ММТП‎ 5‎ 23.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
35.‎ Хасан-Хусан узумлари ММТП‎ 8‎ 26.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
36.‎ Туман «Матлуботсавдо» ИЧСК‎ 3‎ 27.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
37.‎ Туман тиббий бирлашмаси‎ 16‎ 28.04.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
38.‎ Туман ДСЭНМ‎ 3‎ 04.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
39.‎ 7-МКК‎ 39‎ 05.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
40.‎ Жонроҳат механизатори ММТП‎ 2‎ 06.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
41.‎ Зарбанд ДФХУ‎ 6‎ 07.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
42.‎ Туман Халқ банки‎ 1‎ 11.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
43.‎ Туман маҳалла жамғармаси‎ 1‎ 12.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
44.‎ Туман телеком алоқа тугуни‎ 1‎ 14.05.2015 йил‎ Ташк. а/саройида‎
45.‎ Биттадан автомашинаси бор ташкилотлар‎ 42‎ 17.05.2015 йил‎ Туман ИХХБ
46.‎ Иштихон темир-бетон МЧЖ‎ 4‎ 18.05.2015 йил‎ Туман ИХХБ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги белгиланган куни соат 900 дан 1200 гача, 1400 дан 1700 гача ўтказилади.