Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
Туман қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) асосан вилоят «Давтехназорат» инспекциясининг 2015 йил 7 январдаги 1-А-сонли буйруғини инобатга олган ҳолда, қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
*1 - 2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи Ф. Рустамовга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгиларини ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушиши лозим бўлган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 18 февралдаги 156-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Маматов зиммасига юклатилсин
Ҳоким Х. БУРИЕВ
Жомбой т.,
2015 йил 26 февраль,
202-қ-сон