Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2015 йил 26 февралдаги 202-қ-сонли «Туман қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 17-сон, 229-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Бошдавтехназорат» инспекцияси низомига асосан ҳамда вилоят «Машина ва асбоб ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш Давлат бош инспекцияси»нинг 2014 йил 13 январдаги 1-А-сонли қабул қилинган буйруғини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи Ф. Рустамовга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган трактор, тиркама, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналарини ҳамда қишлоқ хўжалик машиналарининг техник паспортлари, назорат техник талонлари, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчилик бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Маматов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. БУРИЕВ
Жомбой т.,
2014 йил 18 февраль,
156-қ-сон