16.12.1992 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво транспорти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чикаго шаҳрида 1944 йилнинг 7 декабрида имзолашга очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар иккала давлат ҳудудлари ўртасида ҳаво йўли билан боғланишни ташкил этиш учун ушбу Битимни тузиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадлари учун фойдаланадиган атамаларнинг маъноси қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «авиация маъмурлари» — Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро авиацияси Бош директори ёки ҳозирги вақтда у бажараётган ишларни амалга оширишга вакил қилинган ҳар қандай шахс ёки ташкилот ва Миср Араб Республикасига нисбатан — Фуқаро авиацияси вазири, Миср фуқаро авиацияси ташкилотининг раиси ҳамда ҳозирги вақтда шу ташкилот томонидан бажарилаётган вазифаларни бажаришга тайинланган шахс ёки ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «тайинланган авиация корхонаси ёки корхоналар» — ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва вакил қилинган авиация корхонаси(лар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «ҳудуд» давлатга нисбатан — мазкур давлат таркибидаги ерлар ва ички сувлар ҳамда осмон бўшлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Конвенция» — Чикаго шаҳрида 1944 йилнинг 7 декабрида имзолашга очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция, шунингдек Аҳдлашувчи Томонларга татбиқ этиш мақсадида ушбу Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай илова ва ўзгартиришлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси томонидан имзоланган ушбу Конвенциянинг 94-моддасига биноан қабул қилинган Конвенцияга ўзгартиришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиация корхонаси» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» — Конвенциянинг 96-моддасида кўрсатилгандек ўз маъноларига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «келишилган қатновлар» — ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган маршрутлар бўйича келишиб олинган қатнов ҳажмига биноан доимий равишда ҳаво орқали йўловчилар ва юк ташувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «барча турдаги юкларни ҳаво орқали ташиш» — йўловчиларни ташиш ман этилган ҳаво кемасида алоҳида ёки қўшма ҳолда юклар ва почталарни (кузатувчи билан) халқаро ҳаво ташувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «тайинланган авиация корхонаси» — ушбу Битимнинг 2-моддасига («Тайинлаш») ва 4-моддасига («Ҳуқуқлар бериш») мувофиқ тайинланган ва ваколатланган авиация корхонаси(лари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «келишиб олинган маршрут» — ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган маршрут;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «тарифлар» — почталарни ташиш учун воситачилик ҳақи ва тўловидан ташқари тайинланган авиация корхоналари томонидан йўловчи ва юкларни ташиш учун белгиланадиган тўловлар ва шарт-шароитлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловаси унинг ажралмас қисми деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга, ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган маршрутлар бўйича халқаро ҳаво йўлларини (бундан кейин «келишиб олинган ҳаво қатнови» ва «келишиб олинган ҳаво йўллари» деб аталувчи) белгилаш мақсадида ушбу Битимда кўзда тутилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси(лари) келишиб олинган юк ташувларини белгиланган маршрутларда бажараётган қуйидаги каби ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди устидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги пунктларида тижорат мақсадларисиз қўнишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги шу маршрут учун келишиб олинган пунктларда йўловчиларни, юк ва почтани олиш ёки тушириш учун қўнишни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида ҳеч нима Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бандлар ўртасида мукофот (пул) учун ёки ёлланиш йўли билан бортга йўловчилар ва юк олишга ҳуқуқ беради деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайинланган маршрутларнинг бандларида Аҳдлашувчи Томонлар келишилган ҳаво йўлларидан, аэропортлардан ва бошқа ускуналардан фойдаланишда ҳар бир тайинланган авиакорхоналар бир хил ҳуқуқларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келишиб олинган маршрутларда ҳаво кемаларининг эксплутациясига, йўловчилар, юк ва почтани ташиш оид барча техник ва тижорат масалалари, шунингдек тижорат соҳасида ҳамкорлик масалалари, хусусан жадвалга биноан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, молиявий ҳисобларни амалга ошириш каби масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида келишув йўли билан ҳал қилиниши ва Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятларига тасдиқлатиш учун тақдим қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга тайинланган маршрутлардан фойдаланиш учун авиакорхона тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабар бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олгандан сўнг ушбу модданинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ҳолда дарҳол ҳар бир тайинланган авиакорхона(лар)га парвоз учун рухсатни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томоннинг авиацион маъмурияти парвозга рухсатни бергунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонадан халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун одатда қўлланиладиган қонун ва инструкциялар шартларини бажара олишига исбот талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандига биноан парвозни бажариш учун рухсатни беришни рад қилишга ёки тайинланган авиакорхона томонидан 3-моддада кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланилган вақтда ўзи лозим деб билган шартларни қачонки эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Томон эгаликка имтиёзлари ва авиакорхона(лар) устидан ҳақиқий назорат шу авиакорхона(лар)ни тайинланган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботлай олмаган ҳолда талаб қилишга ҳаққи бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсатни олган тайинланган авиакорхона келишиб олинган йўналишларни ушбу Битимнинг 10-моддасига мувофиқ тарифлар амалга оширилганлиги шарти билан эксплуатция қилишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон парвозларни бажариш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона(лар)га берилган рухсатни бекор қилиши ёки қуйидаги Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйиши ёки шу ҳуқуқлардан фойдаланилган вақтда ўзи лозим деб билган шартларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар шу авиакорхона(лар) устидан имтиёзли эгалик ёки ҳақиқий назорат шу авиакорхона(лар)ни тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига инонмаса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар ушбу авиакорхона(лар) шу ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя қилмаса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар авиакорхона(лар) бошқа бирор тарзда шу Битимда кўрсатилган шартларга риоя қилмаса, талаб қилишга ҳаққи бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар рухсатни бекор, ҳуқуқларни тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларни бажариш дарҳолликни талаб қилмаса, у ҳолда бу бандда айтиб ўтилган ҳуқуқ фақат Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида маслаҳатлар ўтказилгандан сўнг қўлланилади. Бундай маслаҳатлар талаб қилинган вақтдан бошлаб олтмиш (60) кун мобайнида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида халқаро парвозларни бажараётган ҳаво кемаларини учиб келишини ва кетишини, унинг эксплуатациясини ёки ҳаво кемаларини шу ҳудуд ичида бўлган вақтдаги навигациясини бошқарувчи қонун ва қоидалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси(лари) учун ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томоннинг йўловчилари, экипажлари, юк ва ҳаво кемаларининг учиб келиши, туриши ва жўнаб кетишига (шу жумладан учиб кетиш учун бождан озод қилинишга, авиацион хавфсизликка, иммиграцион, паспорт, божхона, санитария қонун ва қоидаларига, шунингдек почтани ташишга оид қонун ва қоидалар) оид қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томонни тайинланган авиакорхонасининг йўловчилари, экипажлари, юклари ва ҳаво кемаларига нисбатан улар биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига бўлган вақтда қўлланилади. Бундай қонун ва қоидалар иккала Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан ҳамма мамлакатларнинг йўловчилари, экипажлари, юк ва ҳаво кемаларига нисбатан бир хил даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аэропортдан, унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситалари ва хизматларидан фойдаланганлиги учун олинадиган йиғим шу каби парвозларни бажарадиган ҳаво кемаларидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхона(лар)дан олинадиган шу сингари йиғимлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасидан олинадиган йиғимларидан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аэропортдан, унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситалари, ва хизматларидан фойдаланганлиги учун олинадиган йиғим ва бошқа тўловлар, шунингдек авианавигацион воситаларидан, алоқа воситалари ва хизматлари учун олинадиган ҳар хил тўловлар Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган тарифларга биноан олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан тўғри транзит билан ўтувчи йўловчилар, багаж ва юк, шу мақсад учун ажратилган аэропорт минтақасидан ташқарига чиқмаса, у ҳолда улар соддалаштирилган назоратдан ўтади. Тўғри транзит билан ўтувчи йўловчилар, багаж ва юкка божхона солиқлари ва бошқа хил солиқлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига тегишли ҳудудлар ўртасида тайинланган маршрутлардаги келишиб олинган йўналишлар эксплуатацияси учун тақдим этилган шартлар тенг ва одилона бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхона(лар) келишиб олинган йўналишларнинг эксплуатацияси вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналар манфаатларини унга шу ҳаво йўналишнинг бир қисми ёки бутун маршрутида бажараётган ташувларга зарар етказмаслик учун инобатга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг келишиб олинган йўналишларда хизмат кўрсатувчи тайинланган авиакорхонасининг белгиланган маршрутларда юк ташиши ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ бўлиши лозим, ҳар бир авиакорхона биринчи навбатда шундай ҳажмни тавсия қилиши керакки, унга мантиққа мувофиқ коэффициентга биноан юк ортилган вақтда йўловчиларни, юкни ва почтани уларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида мантиққа мувофиқ ҳолда ва қўлланилаётган эҳтиёжларга жавоб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тайинланган авиакорхоналари томонидан ушбу Битимга мувофиқ бажариладиган ҳаво йўллари орқали ташувлар тақдим этиладиган ҳажмларда мувофиқ бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) жўнаш ва қўниш мамлакатлари ўртасидаги ташувларга бўлган эҳтиёж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) келишиб олинган йўналишлари ўтадиган минтақаларда шу ташувларга бўлган эҳтиёж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) транзит ташувларга бўлган эҳтиёж.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ҳажмлар такрорланиши ва ҳаво кемаларининг турлари борасида ўзаро келишиб олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Авиакорхона(лар)нинг ҳар қандай келишиб олинган йўналишларда тарифлар барча тегишли омилларни, жумладан эксплуатация харажатларини, мантиққа мувофиқ фойдани, ҳавойўналишни тавсифномасини (масалан тезлик ва қулайлик) ва бошқа авиакорхона белгиланган маршрутнинг ҳар қандай қисми учун белгиланган тарифларни инобатга олган ҳолда мантиққа мувофиқ даражада тайинланиши мумкин. Ушбу тарифлар шу модданинг қуйида кўрсатилган шартларга мувофиқ тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган тарифлар, шунингдек тарифлардан олинадиган воситачилик ҳаққи миқдори белгиланган ҳар бир маршрут бўйича имконият борича шу маршрут бўлган ёки унинг бир қисмини эксплуатация қилувчи манфаатдор бўлган тайинланган авиакорхоналар ўртасида ўзаро маслаҳат орқали келишиб олиниши лозим. Ушбу тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмурлари розилиги асосида келишиб олинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар тайинланган авиакорхоналар ушбу тарифлардан бирортаси юзасидан келиша олмасалар ёки бошқа бирор сабабга кўра тариф шу модданинг 2-бандига биноан мослаштириб олинмаса Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ўзаро келишган ҳолда тарифни тайинлашга уриниб кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар авиацион маъмуриятлар ушбу модданинг 2-бандида тавсия этилган, ёки ушбу модданинг 3-бандига биноан бирорта тарифни тасдиқлаш мақсадида ўзаро келиша олмасалар, бу келишмовчилик ушбу Битимнинг 16-моддасига биноан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари томонидан тасдиқлангунча амалга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг низомларига биноан тайинланган тарифлар, шу модданинг шартларига биноан янги тарифлар тайинланмагунга қадар кучда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишиб олинган йўналишларда Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси томонидан эсплуатация қилинадиган ҳаво кемалари, шунингдек шу кеманинг борти ичидаги табелга оид мулки, ёқилғи запаслари (шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтда ва токи қайтиб кетгунга қадар, ушбу мулк, материаллар ва запаслар шу ҳаво кемаси бортида қолиши шарти билан барча божхона йиғимлари ва бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимлардан ташқари қуйидаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида, эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурияти билан белгиланган лимитлар чегарасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси келишиб олинган йўналишларда эксплуатация қилинадиган ҳаво кемаси бортида фойдаланиш учун олинган борт запаслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Томон ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон эксплуатация қиладиган келишилган йўналишларда ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ёки ремонти учун келтирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган йўналишларда эксплуатация қиладиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш материаллари, ҳатто шу запаслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди чегараси ичидаги маршрут қисмида, бортга олинган жойда ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-бандида қайд қилиб ўтилган материаллар божхона текшируви ёки назоратидан ўтишдан талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаво кемаларининг жиҳозлари, шу жумладан ҳаво кемасининг учиш фаолиятини таъминлайдиган материаллар Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига фақат Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятларининг рухсати билан келтирилиши мумкин. Шундай ҳолатларида улар эслаб ўтилган маъмурлар назоратида божхона қоидаларга мувофиқ реэкспорт ёки бошқа ҳаракат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхона(лар)га харажатлардан ортган даромад маблағини монесиз амалда бўлган битимлар асосида ўтказишга ҳуқуқ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай маблағ ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солувчи ўзаро келишув низомларига биноан амалга оширилиши лозим. Агарда бундай тартиб Битимда кўрсатилмаган бўлса, маблағ ўтказиш Аҳдлашувчи Томонларнинг валюта алмаштириш қоидаларига биноан расмий курс бўйича эркин алмаштирадиган валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси(лар)га келишиб олинган йўналишни эксплуатация қилишни таъминлаши учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига, Аҳдлашувчи Томонларнинг иммиграция қонунлар, қоидалар ва тажриба асосида зарур бўлган маъмурий, тижорий ва техник хизмат ишларига эга бўлган ваколатхоналар очиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маъмурий ва техник хизматлар учун тайинланган авиакорхона ўз истагига биноан ўзининг идора ходимларидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида иш олиб бораётган ва шу ҳудудда хизмат кўрсатишга ваколати бўлган бошқа ҳар қандай ташкилот, компания, ёки авиакорхона(лар) хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маъмурий ва техник хизматчилар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда қўлланилаётган қонун ва қоидаларига бўйсуниши лозим ва шу қонун ва қоидаларига мувофиқ ҳолда ушбу модданинг 1-бандига биноан идора ходимларини ишга олишга рухсатни, виза беришни ва шу каби ишларни дарҳол амалга оширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тайинланган авиакорхона(лари) ўз мамлакати фуқароларининг ваколатхонадаги сони Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ўртасида келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ҳуқуқларидан келиб чиқувчи ҳуқуқлари ва мажбуриятларига биноан Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига нисбатан фуқаро авиацияси хавфсизлигини ғайриқонуний мудохала актларидан ҳимоя қилиш, ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Халқаро ҳуқуқ борасидаги ўз ҳуқуқларини қўлланишини чекламаган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонлар ҳаво кемалари бортида қилинадиган жиноятлар ва бошқа баъзи бир актларга оид 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Конвенция низомларига, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган ҳаво кемаларини ғайриқонуний босиб олиш билан курашиш Конвенциясига, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний актлар билан курашиш Конвенциясига, ва 1988 йил 28 февралда Монреалда имзоланган халқаро аэропортлардаги ғайриқонуний зўравонлик актлари билан курашиш Протоколига мувофиқ ҳолда ва амалда қўлланилаётган Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида битимларнинг низомларига, шунингдек келгусида улар ўртасида тузиладиган битимларга биноан иш тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ҳаво кемалари, уларнинг йўловчилари ва экипажлари, аэропортлари ва аэронавигацион воситалари хавфсизлигига қарши қаратилган, шунингдек фуқаро авиациясига қарши ҳар қандай бошқа таҳдиднинг олдини олиш учун қилинган мурожаатга зарур бўлган барча ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти тайинланган ва Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг иловалари билан кўзда тутилган авиацион хавфсизлик ва техник талабларга оид, Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан ушбу низом ва талаблар қўлланилиши мумкин бўлган даражада иш тутади, улар ҳаво кемалари регистрацияси эксплуатантлари ҳудудларида фаолият кўрсатувчи, ёки у ерда доимий равишда жойлашган ҳаво кемалари эксплуатантлари ва халқаро аэропортлар эксплуатантлари ҳудудидаги шу авиацион хавфсизлик низомлари ва талабларига мувофиқ иш олиб боришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемасининг шундай эксплуатантларидан ушбу модданинг 3-бандида эслатиб ўтилган, бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди чегараларида кириш, чиқиш ва туриш учун назарда тутган авиацион хавфсизликка оид низом ва талабларга риоя қилишни талаб қилишнинг мумкинлигига розилик берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз чегарасида ҳаво кемаларни йўловчиларни чиқаришга қадар ёки чиқариш вақтида ва юк ортиш вақтида йўловчиларни, экипажни, қўл юкини, багажни, юкни ва борт запасларининг ҳимояси учун керакли бўлган чораларни таъминлаб беради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муайян таҳдидга оид бўлган махсус хавфсизлик чоралари кўриш тўғрисидаги ҳар қандай мурожаатни хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаро ҳаво кемасини босиб олиш хавфи туғилган ҳолда ёки ҳаво кемасига, унинг йўловчилари ва экипажига, аэропортларга ва навигация билан таъминлаш воситаларига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа ғайриқонуний иш бўлганда, унинг хавфини тезликда ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда бартараф этиш учун Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига алоқа боғлашни енгиллаштириш ва тегишли чораларини кўриш орқали ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим тааллуқли бўлган яқин ҳамкорликни таъминлашга алоқали барча масалалар юзасидан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ўртасида вақти-вақти билан маслаҳатлар ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги Битимни ёки унинг Иловасини қўллаш ёки талқин қилишга оид ҳар қандай келишмовчиликлар тўғридан тўғри авиация маъмурий органлари ўртасида музокаралар ўтказиш билан ҳал қилинади. Агар мазкур маъмуриятлар келишувга етиша олмасалар, келишмовчиликлар дипломатик йўллар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимга ёки унинг Иловаларига ўзгартириш киритишни таклиф этса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ўртасида шу мўлжалланган ўзгариш юзасидан маслаҳатлар олиб борилади. Маслаҳатлар мурожаат қилинган кундан бошлаб олтмиш (60) кун давомида бошланиши лозим, агарда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари шу муддатни чўзишга келишиб олинган тақдирда. Ушбу Битимга оид ҳар қандай ўзгартириш дипломатик йўллар орқали ноталар билан алмашинувдан сўнг кучга киради. Иловалардаги ўзгаришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари ўртасидаги келишувга мувофиқ киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга тегишли тўлдиришлар Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти томонидан рўйхатга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон ушбу битимнинг кучга кирган кундан хоҳлаган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ўз ниятини дипломатик йўллар орқали ёзма равишда билдириши мумкин. Худди шундай ёзма билдириш шу вақтнинг ўзида Халқаро Фуқаро Авиация Ташкилоти (ХФАТ)га ҳам берилиши керак. Бундай ёзма билдириш юборилгандан ва бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олгандан сўнг, агарда ёзма билдириш кўрсатилган муддат тугагунга қадар Аҳдлашувчи Томонлар хоҳиши билан қайтарилмаган бўлса, қуйидаги Битим бир йил муддат ўтгач ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон бир-бирига ўз давлатларининг қонуний талаблари бажарилганлигини билдиргандан сўнг тўлиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни тасдиқлаш учун Ҳукуматлар томонидан берилган ваколат асосида ушбу Битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 16 декабрда Қоҳира шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди ва бунда барча матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-Секция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинлаган авиакорхона ёки авиакорхоналар иккала тарафлама эксплуатация қиладиган маршрутлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-маршрут
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги бандлар, оралиқдаги бандлар, Миср Араб Республикасида бандлар, ҳудуддан ташқари бандлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-Секция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миср Араб Республикаси томонидан тайинлаган авиакорхона ёки авиакорхоналар иккала тарафлама эксплутация қиладиган маршрутлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-маршрут
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миср Араб Республикасидаги бандлар, оралиқдаги бандлар, Ўзбекистондаги бандлар, ҳудуддан ташқари бандлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оралиқдаги бандлар ёки ҳудуддан ташқари бандлар эксплуатация Ўзбекистон Республикасида ёки Миср Араб Республикасида бошланган ёки тугатилган ҳолда парвоз вақтида тушириб қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оралиқдаги бандлар ва ҳудуддан ташқари бандлар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг авиацион маъмуриятлари билан белгиланади.