28.01.2000 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ УЧУН БЕРИЛАЁТГАН КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (ЕDCҒ) томонидан 150 лицей ва касб-ҳунар коллежини замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун берилаётган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси 25 йил муддатга, шу жумладан, 7 йил имтиёзли даврга йиллик фойдаси 2,5 фоиз бўлган 35,0 млн АҚШ долларига тенг миқдорда Корея вонидаги имтиёзли кредит ажратиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кредит бўйича қарз олувчи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази ижро этувчи агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни қайтариш, кредит бўйича воситачилик ҳақи ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири кредит олишга розилик нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Корея Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси кредити ажратилиши тўғрисидаги битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасидаги Кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Корея Ҳукумати томонидан ажратилаётган кредит маблағларидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш юзасидан Кореянинг Экспорт-импорт банки билан агентлик битими тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази Кредит битими имзолангандан кейин икки ҳафта муддатда мазкур Битим доирасида асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан белгиланган тартибда контрактлар тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган кредит битими доирасидаги импорт контрактлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасидаги кредит битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур кредит битими доирасида етказиб берилаётган ўқув-кўргазмали қўлланмалар, ўқитишнинг техник воситалари ва лаборатория асбоб-ускуналари божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона йиғимлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредитни қайтариш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жалб қилинаётган кредитдан ва унинг ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ижро этувчи агентликларнинг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакиллари ва фуқароларга тўлов ундирилмасдан виза берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлашдан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 28 январь,

30-сон