17.12.2014 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги 991-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СҚ-453-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2014 й., 50-сон, 590-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2015 йил учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят бюджети, Жиззах шаҳри ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, вилоят бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳри ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят бюджети, Жиззах шаҳри ва туманлар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган солиқ ставкалари 7-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 8-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2015 йил учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси 976,2 млн сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қароридаги тегишли иловалар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона солиқ тўлови ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ер солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ва Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур ПҚ-2270-сонли қарорининг 25-иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун — мазкур қарорнинг 10-иловасига мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 11-иловасига мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АК томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (балансида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахсларни ўз ичига олган ҳолда) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига солиққа тортилмайдиган махсус инвестициявий қўшимча ҳақи бир кубометрига 400 сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур (ПҚ-2270) қарорининг 27-иловасига мувофиқ тақсимланган ҳолда, ойига 750,0 сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда вилоят, шаҳар ва туманларининг маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мобиль алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахсларнинг (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар ва туман ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда Давлат солиқ инспекцияларига Иқтисодиёт, Молия ва Давлат солиқ бошқармалари билан келишилган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ҳудуднинг субвенция олиш даражасини пасайтириш Дастурини ишлаб чиқиш ва вилоят ҳокимлигига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш, тушумларнинг қўшимча резервларини топиш ва тегишли ҳудудларда солиққа тортиладиган базани кенгайтириш бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субвенция олиш даражасини қисқартириш дастурини амалга оширишнинг бориши ва тегишли бюджетларнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш чора-тадбирларининг натижалари тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда вилоят ҳокимлигига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида вилоят ҳокимлиги, иқтисодиёт, молия ва солиқ бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ҳафта муддатда вилоятнинг субвенция олиш даражасини пасайтириш Дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш, тушумларнинг қўшимча резервларини топиш ва тегишли ҳудудларда солиққа тортиладиган базани кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субвенция олиш даражасини қисқартириш дастурини амалга оширишнинг бориши ва тегишли бюджетларнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш чора-тадбирларининг натижалари тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, маҳаллий бюджетларнинг даромадига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатларни сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметаси тузилаётганда биринчи навбатда иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловларга сарфланадиган харажатлар тегишли бюджетларнинг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида назарда тутилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларга юқори бюджетнинг нақд айланма касса маблағлари ҳисобига бюджет ссудалари олиш учун сўровнома билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки молия бошқармасига мурожаат қилинганда, уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг туман (шаҳар) марказий шифохоналарида хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, касалликлар йўналиши бўйича профиль ўринлар диапазонини белгилашни назарда тутувчи ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги ва бу тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бир ой муддатда ишлаб чиқилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вилоят Халқ таълими ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари Молия бошқармаси билан биргаликда республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг намунавий штатларини янада такомиллаштириш ишларини давом эттирсин, унда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика хонаси мудирлиги учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришни кучайтиришни ҳамда дастурчи муҳандис лавозимини мақбуллаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов миқдори 13-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун тўлов миқдорлари 14-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3, 4 ва 14-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган доимий муассасаларни ташкил этиб, фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тузилган шартномаларни амалга ошириш доирасида товарлар олиб кириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасининг 2013 йилги маҳаллий бюджетнинг асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетнинг даромадлари 674638,4 млн сўм, шундан, Республика бюджетидан ажратилган субвенция 309386,7 млн сўм, ўтказиб берилган ўзаро ҳисоб-китоблар 103844,0 млн сўм ва харажатлари 676376,6 млн сўм миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари вилоят Марказий банки Бош бошқармаси билан биргаликда 2015 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2014 йилги маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2014 йилги маҳаллий бюджет ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур (ПҚ-2270) қарорининг 36-иловасига мувофиқ 2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тегишли бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу қарор «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталарида эълон қилинсин ҳамда тегишли тартибда — www.jizzax.uz расмий веб-сайтда жойлаштирилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Кенжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.Ушбу қарор 2015 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг 2015 йилга асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2015 йилга истиқбол кўрсатгичлари

Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)

109,7

Саноат маҳсулотлари ҳажми

113,3

Қишлок хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми

105,8

Капитал қўйилмалар ҳажми

106,3

Чакана товар айланиши ҳажми

116,1

Пуллик хизмат

118,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг 2015 йилги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кўрсаткичлар

млн сўм

I. Даромадлар — ҳаммаси

414 887,9

1.

Тўғри солиқлар

177 051,7

1.1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

7 507,9

1.2

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

22 241,9

1.3

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича

27 620,9

1.4

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

96 220,4

1.5

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи

20 740,1

1.6

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

2 720,5

2.

Эгри солиқлар

156 229,9

2.1

Қўшилган қиймат солиғи

102 775,7

2.2

Акциз солиғи

9 562,3

2.3

Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ

43 891,9

3.

Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи

45 755,1

3.1

Мол-мулк солиғи

22 820,6

3.2

Ер солиғи

22 234,3

3.3

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

700,2

4.

Бошқа даромадлар

35 851,3

Харажатлар жами

814 441,7

1.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар жами

735 613,4

жумладан:

1.1

Маориф

490 895,3

умумий таълим

390 939,1

кадрлар тайёрлаш

99 956,1

1.2

Соғлиқни сақлаш

167 451,4

1.3

Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари

5 562,9

маданият ва оммавий ахборот воситалари

5 429,7

спорт

133,2

1.4

Фан

476,7

1.5

Ижтимоий таъминот

5 051,7

1.6

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар

65 668,0

1.7

Чернобиль фалокатини бартараф этишда қатнашганларни ижтимоий ҳимоялаш

2,0

1.8

Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар

5,9

1.9

Ижтимоий кўникма марказлари

295,6

1.10

Иситиш қозонхоналари ва коммунал хўжаликнинг иситиш тизимларини капитал таъмирлаш

203,9

2.

Иқтисодиётга харажатлар

32 293,6

жумладан:

2.1

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

5 135,1

2.2

Ободонлаштириш

27 158,5

3.

Марказлашган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

19 912,3

4.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш

11 502,1

жумладан:

4.1

Давлат бошқарув идоралари

11 502,1

5.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш

12 569,5

6.

Заҳира жамғармаси

976,2

7.

Бошқа харажатлар

1 574,6

жумладан:

7.1

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бошқа муассасалар ва тадбирлар

972,7

7.2

Қабуллар уйини сақлаш харажатлари

601,9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоят туманлари ва Жиззах шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағининг энг кам зарур
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(минг сўм)

Ҳудудлар номи

айланма касса маблағи миқдори

Арнасой

91 450,0

Бахмал

239 800,0

Ғаллаорол

259 850,0

Жиззах

296 430,0

Дўстлик

130 700,0

Зомин

276 150,0

Зарбдор

130 700,0

Зафаробод

110 420,0

Мирзачўл

110 420,0

Пахтакор

119 900,0

Фориш

189 930,0

Янгиобод

51 100,0

Жиззах ш

254 600,0

Вилоят бюджети

1 980 250,0

Ҳаммаси

4 241 700,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгиланган солиқларнинг базавий ставкалари ҳамда уларга тузатувчи коэффициентлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолият тури

Солиқ тўловчилар

Мазкур фаолият турини характерловчи физик кўрсаткичлар

Бир ойга бирлик кўрсаткич учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси (битта бирлик учун энг кам ойлик иш ҳақи кўпайтмаси ҳисобида)

Жиззах шаҳри

туманлар, қишлоқ жойлари қўшилган ҳолда

1.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун жойлар

юридик шахслар

эгаллаган майдон (1 кв.метр)

0,06

0,04

2.

Болалар ўйин автоматлари

юридик ва жисмоний шахслар

жиҳозланган ўринлари сони (бир бирликда)

2,0

1,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2015 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи (118 400 сум) миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда энг кам иш ҳақининг йил давомидаги ўзгариши давомида қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоблари тақдим этилганда, ҳисобга олинмаган бирлик кўрсаткичлари аниқланганда, бу ҳолат солиққа тортилувчи объектни яшириш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқларнинг базавий ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолият тури

Бир ойга бирлик кўрсаткич учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси (битта бирлик учун энг кам ойлик иш ҳақи кўпайтмаси ҳисобида)

Жиззах шаҳри

туманлар, қишлоқ жойлари қўшилган ҳолда

1.

Чакана савдо

озиқ-овқат товарлари билан

6,0

3,0

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан *

4,0

2,0

ноозиқ-овқат товарлари билан

6,5

3,0

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

3,0

0,5

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан (стационар нуқталардаги аралаш савдо )

6,5

3,0

2.

Маиший хизматлар

1,5

0,5

3.

Хусусий маҳсулот ишлаб чиқариш шу жумладан миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

1,5

1,0

4.

Бошқа фаолият турлари

1,5

1,0

5.

Автомобиль транспортида юкларни ташишга оид хизматлар:

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

2,0

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

3,0

8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

4,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Деҳқон хўжалигида парваришланган, ҳам тирик кўринишда, ҳам уларни сўйиб, хом ва қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотлари сифатида чорва моллари, қуёнлар, нутриялар, балиқ, паррандани, шунингдек натура ва қайта ишланган кўринишда асаларичилик ва деҳқончилик (гулчиликдан ташқари) маҳсулотларини сотиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлар учун фуқаролар томонидан унга ёки оиласига ажратилган ер майдонида ишлаб чиқарилганлигини жойдаги Давлат ҳокимияти органи, ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик бошқаруви, боғдорчилик-полизчилик уюшмалари томонидан берилган тегишли шаклдаги тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилганда солиқ тўловидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2015 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи (118 400 сўм) миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда энг кам иш ҳақининг йил давомидаги ўзгариши давомида қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир неча фаолият тури билан шуғулланса ҳар бир фаолият тури учун алоҳида солиқ тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат рўйхатидан ўтмаган ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган тақдирда, солиқ ҳудудлар ставкалари ўртасидаги ижобий фарқини олган ҳолда тўланади. Шунда ставкалар ўртасидаги ижобий фарқ тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтган ҳудудга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар томонидан Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб алоҳида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган тақдирда, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан фаолият турига белгиланган қатъий солиқ ставкалари бўйича бир йиллик миқдорида солиқ ундирилади, аммо жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб алоҳида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган вақтдан 30 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган холлар бундан мустасно. Бундай жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг бир йиллик миқдорини Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ шу даврдаги қатъий солиқ бўйича мажбуриятлар ҳисобидан 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорининг 8-иловасида кўрсатилган ставкалар (яъни жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар) бўйича солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРИЙ СТАВКАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Солиқ ва йиғим тури

Меъёрий ставкалар

1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8% и

2.

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ: *

транспорт воситалари учун бензин ёқилғиси

1 литр учун 290 сўм / 1 тонна учун
385 200 сум**

транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси

1 литр учун 290 сўм / 1 тонна учун
352 400 сум**

транспорт воситалари учун суюлтирилган газ

1 литр учун 200 сўм

транспорт воситалари учун сиқилган газ

1 куб метр учун 240 сўм

3.

Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензион йиғим ***

Алкоголли маҳсулотлар, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларни сотишни қўшган ҳолда

бир ойлик савдоси учун энг кам ойлик иш ҳакининг 5 баробари микдорида

қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар

бир ойлик савдоси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баробари миқдорида

4.

Автотранспорт воситаларини сақлаш жойларида кўрсатиладиган пуллик хизматдан йиғим ****

энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* кўрсатиб ўтилган ставкалар ҳажми Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Юридик ва жисмоний шахсларга бензин, дизел ёнилғиси ва газнинг ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали сотилганда транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ 1 литр ҳисобидан ҳисобланади, бошқа ҳолатларда 1 тонна ҳисобидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Йиғим ягона хисоб рақамга тушиб, ундан кейин Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибга асосан бюджетга ва ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари (махсус) хисоб ракамларига тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Йиғим миқдори вилоят марказида энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан, бошқа аҳоли пунктларида энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ягона солиқ тўлови ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар қўшилган ҳолда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тўловчилар

Солиқ солинадиган базага солиқ ставкаси %да

1.

Умумий овқатланиш корхоналари

10

улардан:

умумий таълим мактаблари, мактаб-интернатлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган корхоналар

8

2.

Чакана савдо корхоналари (5-бандни ҳисобга олинмаган ҳолда) жойлашувга қараб*

Жиззах шаҳри

4

Бошқа аҳоли пунктлари

2

Бориши қийин ҳамда тоғли ахоли пунктлари**

1

3.

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар (5-бандни ҳисобга олмаган ҳолда):

5

4.

«Шаробсавдо»нинг ҳудудий махсус базалари чакана ва улгуржа товар айланмаси бўйича

5

5.

Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи дорихоналар жойлашувига қараб:

Жиззах шаҳри

3

Бошқа аҳоли пунктлари

2

Бориши қийин ҳамда тоғли аҳоли пунктлари**

1

6.

1 — 5-бандларда кўрсатилган корхоналар учун бажарилган хизматлар ҳажмидан пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар

ўрнатилган ставка 5 %га пасайтирилади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агарда улгуржи савдо корхоналарининг бошқа ҳудудларда алоҳида мустақил юридик мақомига эга бўлмаган савдо шохобчалари мавжуд бўлса, ушбу корхоналар ҳар бир савдо шоҳобчалари бўйича алоҳида товар айланмаси хисоб-китобини олиб, ушбу шоҳобчалар жойлашган ҳудудига белгиланган ягона солиқ ставкасини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Бориши қийин ва тоғли аҳоли пунктлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтган № 1868-сонли Йўриқнома асосида ва Жиззах вилояти Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати Давлат унитар корхонаси» томонидан тақдим этилган рўйхатда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар учун мулкни ижарага беришдан тушадиган ижара тўлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАВКАСИ ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тўловчилар

Белгиланган ставкаларни характерловчи ўлчов кўрсатгичлар

Бир ойга ижара тўловларнинг энг кам ставка миқдорлари (сўмда)

Вилоят марказида

Бошқа ҳудудларда

1.

Бино

Турар жой биноси

1 кв.м умумий майдон учун

2 000

1 000

Нотурар жой биноси

4 000

2 000

2.

Автомобиль транспорти

Енгил автомобиль (ҳайдовчи ўрнини қўшмаган ҳолда юкхона ва 8 та йўловчи ўриндиқдан кўп бўлмаган йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

220 000

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

430 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тўловчилар

Энг кам ойлик иш ҳақи кўпайтмаси ҳисобида

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш мажбурияти юкланган юридик шахслар

20

2.

Жисмоний шахслар

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари 2015 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи (118 400 сўм) миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ҳамда энг кам иш ҳақининг йил давомидаги ўзгариши давомида қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказиладиган давлат божлари, йиғимлари ва жарималари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

1.

Давлат божлари (алоҳида фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган лицензияларга давлат божлари ва патент божлари бундан мустасно)

2.

Солиқ органлари томонидан солинадиган жарималар

3.

Умумий юрисдикцияли судлар томонидан солинадиган жарималар

4.

Хўжалик судлари томонидан солинадиган жарималар

5.

Бошқа жарималар, 2 — 4*-бандларда кўрсатилганлардан ташқари

6.

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Давлат хизматининг ҳудудий бўлимлари томонидан ундириладиган йиғимлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Жиззах шаҳри бўйича тушумлардан ташқари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тушумларининг маҳаллий бюджет ва вазирлик ҳамда идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасидаги тақсимоти белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2014 йил 17 декабрдаги 297-сонли қарорига
13-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун ота-оналар бадали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Умумтаълим муассасасининг жойлашган жойи ва бир кунлик бола қатнови вақти

Ясли гуруҳлар

Мактабгача гуруҳларда

Таълим муассасасига қатнайдиган оиладаги бир бола учун

Таълим муассасасига оиладан биттадан кўп бола қатнаган тақдирда, ҳар бир бола учун*

Таълим муассасасига қатнайдиган оиладаги бир бола учун

Таълим муассасасига оиладан биттадан кўп бола қатнаган тақдирда, ҳар бир бола учун*

I.

Мактабгача тарбия болалар муассасаларида

5 кунлик иш куни бўлган мактабгача болалар тарбия муассасаларида

1.

Жиззах шаҳрида

болалар қатнови

1.1.

4-5 соатли

28000

20200

37400

27000

1.2.

9-10,5 соатли

74200

52700

98000

69600

1.3.

12 соатли

97000

69600

115700

83100

1.4.

24 соатли

97000

69600

127400

91100

2.

Туманлар маркази ва бошқа ҳудудларда

болалар қатнови

2.1.

4-5 соатли

19900

18000

26400

23900

2.2.

9-10,5 соатли

52600

48100

69300

63300

2.3.

12 соатли

69000

63200

81800

74900

2.4.

24 соатли

69000

63200

90100

81400

6-кунлик иш куни бўлган болалар мактабгача таълим муассасаларида

1.

Жиззах шаҳрида

болалар қатнови

1.1.

4-5 соатли

33300

23300

44200

30900

1.2.

9-10,5 соатли

88100

61900

116300

81700

1.3.

12 соатли

115000

82300

138200

98900

1.4.

24 соатли

115000

82300

151400

107600

2.

Туманлар маркази ва бошқа ҳудудларда

болалар қатнови

2.1.

4-5 соатли

23700

21200

31600

28100

2.2.

9-10,5 соатли

62300

56400

82500

74800

2.3.

12 соатли

81500

73400

97100

87300

2.4.

24 соатли

81500

73400

107700

98000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Таълим муассасасида бир оиладан биттадан кўп бола турли ҳил ёшдаги гуруҳларга қатнаганда, ҳар бир бола учун ота-оналар бадали тўлови бола ёшидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларга ажратиш орқали белгиланади.