17.12.2014 йилдаги 115/27-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг қарори, 17.12.2014 йилдаги 115/27-сон
Кучга кириш санаси
01.01.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 2014 йил 22 октябрдаги 992-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ-454-II-сонли ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг «Вилоятда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 2014 йил 11 декабрдаги 186/35-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини атрофлича муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига биноан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 992-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ-454-II-сонли ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2014 йил 11 декабрдаги 186/35-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий мақсади ва моҳияти тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори П. Исаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013—2016 йилларга мўлжалланган дастурлар ижросини тўлиқ бажариш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрлари ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнеснинг ролини янада ошириш, қулай ишчанлик муҳитини яратишга, кичик бизнес субъектларининг кредит ва моддий-хом ашё ресурсларидан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ оилавий тадбиркорликни, анъанавий миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ва ишда банд бўлмаган аҳолини, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 ўқув йилида касб-ҳунар битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминлаш вазифалари топширилсин ҳамда ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банкларига касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг битирувчиларига олган ихтисослигига мувофиқ равишда ишга жойлашиш билан бир қаторда ўз ишини ташкил этиш ва юритиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш амалиётини давом эттириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор «Янгиобод тонги» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор 2015 йил 1 январидан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А. ҚЎЛДОШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиобод т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115/27-сон