ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2200-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 24 январдаги 2017-4, 7-сонли «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2200-7, 03.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарори (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 март,
2015-9-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 март,
16-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2015 йил 2 мартдаги 2015-9, 16-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўловларнинг умумий ставкаси — тегишли тоифадаги тўловчилар учун белгиланадиган ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ставка миқдори қабул қилинади.».
2. 15-банддаги «бюджет» деган сўз «Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиб тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш
НОРМАТИВЛАРИ
НОРМАТИВЛАРИ
|
Т/р |
Тўловчилар |
Умумий тушумларга нисбатан фоизларда |
| |
|
Давлат бюджети |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги |
| ||
|
1. |
Микрофирма ва кичик корхоналар |
27,9 |
72,1 |
|
|
2. |
1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар |
21,0 |
79,0 |
». |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 124-модда)