Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида тузилган
Битим
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати,
1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг томонлари бўлгани ҳолда,
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида уқтирилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Атамалар
Атамалар
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:
a) «Чикаго Конвенцияси» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўз ичига қуйидагиларни олади: (I) 94-модданинг а)-бандига мувофиқ кучга кирган ва иккала Аҳдлашувчи Томонлар эътироф этган ҳар қандай тузатишни, ва (II) Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай Илова ва унга киритилган тузатишни, бундай тузатиш ва Илова иккала Аҳдлашувчи Томонга ҳар қандай вақтда қайси даражада кучга эгалигига боғлиқ.
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиациясининг Бош директорини ва Бирлашган Қиролликка нисбатан Транспорт вазирини, 7-модда мақсадларига кўра Фуқаро Авиацияси Маъмуриятини ёки ҳар иккала томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ёки шунга ўхшаш вазифани амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади.
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади.
d) «ҳудуд» атамаси Давлатга нисбатан Чикаго Конвенциясининг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган маънони англатади.
е) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона», «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.
f) «ушбу Битим» атамаси ўз ичига Иловани ва ушбу Битимга ёки Иловага киритилган тузатишларни ўз ичига олади.
2-модда
Чикаго Конвенциясининг қўлланилиши
Чикаго Конвенциясининг қўлланилиши
Ушбу Битимнинг қоидалари халқаро ҳаво қатновида қайси даражада қўлланилишига қараб Чикаго Конвенциясининг қоидаларига бўйсунади.
3-модда
Ҳуқуқлар бериш
Ҳуқуқлар бериш
1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга халқаро ҳаво қатновидан фойдаланиш чоғида унга тегишли бўлган қуйидаги ҳуқуқларни беради:
a) унинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
b) унинг ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш;
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битим давомида кўрсатилган, ушбу Битим Иловасига алоҳида киритилган бўлимда келтирилган йўналишларда халқаро ҳаво қатновидан фойдаланиш мақсадларида ҳуқуқлар беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён «белгиланган йўналишлар» ва «шартлашилган йўллар» деб аталади. Белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўлларда парвозларни амалга ошириш давомида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимнинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқларга қўшимча равишда ушбу Битим йўналишлар жадвалида келтирилган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тайёрага йўловчи, юк ва почта олиш ва тушириш мақсадида тўхташ ҳуқуқини беради.
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга олиб бориш учун йўловчилар, юк ва почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси ҳарбий ихтилоф, сиёсий тартибсизликлар, ўзига хос ёки ғайриоддий ҳолатлар оқибатида белгиланган йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон тегишли вақтинчалик йўналишларни ташкиллаш орқали бундай қатновнинг амалга оширилиши учун бор имкониятини ишга солади.
4-модда
Авиакорхонани тайинлаш ва унга ваколат бериш
Авиакорхонани тайинлаш ва унга ваколат бериш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма тарзда хабардор этган ҳолда бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш, бундай тайинлашни бекор қилиш ёки бошқасига алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарга парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 3-модда 2-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида бажарилиши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
5. Тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона ушбу Битимнинг қўлланилиши лозим бўлган талабларини бажариш шарти билан шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширишни бошлаши мумкин.
5-модда
Парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
Парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
1 Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимнинг 3-модда 2-бандида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишини бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш ёки ўша ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида қуйида келтирилган ҳолларда ўзи зарур деб билган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир:
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
b) тайинланган авиакорхона ўша ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонун ва қоидаларига риоя этмаса; ёки
c) агар тайинланган авиакорхона ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган парвозларни қайсидир сабабларга кўра амалга оширмаётган бўлса.
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, амалда тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун-қоидаларнинг бундан буён яна бузилишига зарурий огоҳлантириш деб топилмаса, бундай ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланиш мумкин.
6-модда
Шартлашилган йўлларда парвозларни бошқариш принциплари
Шартлашилган йўлларда парвозларни бошқариш принциплари
1. Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасидаги шартлашилган йўлларда белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига ҳаққоний ва тенг имкониятлар берилади.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўллардан фойдаланаётганда худди шу йўналиш ёки унинг бир қисмида ундан кейин парвозларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам назарда тутиши лозим.
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширувчи тайинланган авиакорхоналарининг ташув ҳажми белгиланган йўналишлардаги ташувга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ келиши ва ҳар бир авиакорхона ўзини тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тайёрага чиқарилган ёки туширилган йўловчилар, юк ва почта ташишга бўлган эҳтиёжни қондириш учун етарли ҳажм таъминланишини ўз олдига биринчи даражали оқилона вазифа қилиб қўйиши лозим. Авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тайёрага олинган ва бошқа Мамлакатлар ҳудудидаги белгиланган йўналишлардаги манзилларда тушириладиган йўловчилар ва юк ҳамда почта ташиш талаблари умумий принциплар асосида амалга ошириши лозимки, бунда ҳажм:
a) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки ундан ташқарига ташилиши лозим бўлган эҳтиёжга;
b) шартлашилган йўллар ўтадиган ўлканинг ташувга бўлган эҳтиёжлари, бунда ўша ўлкани ўз ичига қамраб оладиган Мамлакатлар авиакорхоналари томонидан амалга ошириладиган бошқа транспорт хизматлари ҳам инобатга олинади;
c) авиакорхонанинг транзит ташувлари эҳтиёжларига мувофиқ келиши лозим.
7-модда
Тарифлар
Тарифлар
1. а) «Тариф» атамаси:
I) (почтани ўз ичига олмагани ҳолда) йўловчи, йўловчилар юки ва юк ташишга сарфланадиган қийматни;
II) бундай ташув билан бирга мавжуд бўлган ёки тасодифий ё бўлиши лозим бўлган қўшимча нарсалар, хизматлар ёки бошқа фойдалар;
III) ана шундай қўшимча нарсалар, хизматлар ёки фойдаларга тўланадиган қийматларни англатади;
ва бундай нарсалар, хизматлар ёки фойдаларнинг мавжуд бўлиши ёки яратилиши ва бундай қиймат қўлланилишини бошқариш қоидаларини ўз ичига олади.
IV) мунтазам ҳаво қатновида ташувларни амалга ошириш учун чипталар сотганлиги учун ёки йўналиш, ҳисоб қоғозларини тайёрлаганлиги учун агентга тўланган комиссион хизмат қийматини англатади;
b) қиймат ёки нархлар парвозлар амалга ошириладиган мавсум, ҳафтанинг куни ёки куннинг вақти, амалга ошириладиган парвознинг йўналиши ёки бошқа омиллар билан боғлиқ бўлган пайтда у тегишли маъмурларнинг ўз қоидаларини алоҳида киритган-киритмаганлигига қарамасдан ҳар бир фарқ қилувчи нарх ёки қиймат алоҳида деб саналади.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан уларнинг ҳудудлари ўртасида ташувларни амалга ошириш учун қўлланиладиган тарифлар Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланилиши лозим ва улар шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширишга сарфланадиган қийматни, фойдаланувчилар манфаатларини, оқилона фойдани ва бозор шароитларини ўз ичига олгани ҳолда барча тегишли омилларга асосланиб оқилона меъёрда ўрнатилиши лозим.
3. Ушбу модданинг 2-бандида келтирилган тарифлар тайинланган авиакорхоналар ўртасида маслаҳатлашувлар йўли билан тасдиқланиши лозим. Шунга қарамасдан, тайинланган авиакорхона бошқа тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарнинг розилигини ололмаса, мўлжалланган тарифни қўллашига ва авиация маъмурларининг буни тасдиқлашига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги лозим.
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида ташувларни амалга ошириш учун киритилиши тахмин қилинаётган, тасдиқланиши лозим бўлган тариф тайинланган авиакорхона томонидан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига шундай кўринишда тақдим этилиши лозимки, бунда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг авиация маъмурлари ушбу модданинг 1-бандида келтирилгани бўйича муфассалликни топа олишсин. У ҳақиқий жорий қилинишидан 30 кундан кам бўлмаган муҳлат (ёки Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари розилик берган бундан камроқ муддат) ичида тақдим этилиши лозим. Ҳар бир киритилиши тахмин этилаётган тариф бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ушбу тақдим тўғрисидаги хабарномани олган кундан биринчи Аҳдлашувчи Томондан тақдим этилди деб ҳисобланилади.
5. а) Ҳар бир янги тарифни Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари исталган бир вақтда тасдиқлашлари мумкин. Башартики, тариф тақдим этилгандан сўнг 20 кун ичида тахминий тарифнинг тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига ёзма хабарномани олмаган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томондан тариф тасдиқланганлиги тўғрисидаги хабарнома ҳам олинмаган бўлса ва бундай тасдиқ ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ юборилган бўлса, Аҳдлашувчи Томон тариф тақдимини олди деб саналган кундан сўнг 21 кундан бошлаб бошқа Аҳдлашувчи Томон тарифни жорий қилиши мумкин.
b) Ушбу модданинг 4-бандида келтирилган кўринишдаги, бироқ келтириб ўтилган энг кам мухлатга амал қилинмасдан тақдим этилган тахминий тариф бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан тақдим қабул қилинганининг 21 куни тасдиқланган деб ҳисобланилади, башарти,
(I) тақдим олингaн кундaн бошлаб 15 кун ичида авиакорхона тариф тақдим этишнинг энг кам муддатига амал қилгани ҳолда тахминий тарифни қайта тақдим этиши хусусида хабарнома олмаган бўлса, ёки
(II) тариф тақдим этган Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдимни қабул қилган кундан бошлаб 20 кун ичида ўзининг норозилиги тўғрисида ёзма билдириш бермаган бўлса.
6. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ҳар бир тариф тасдиғига унинг амал муддати якуни тўғрисидаги ўз фикрини қўшиб қўйиши мумкин.
7. Агарда ушбу модданинг 5-банди қоидаларига мувофиқ тариф тасдиқланмаганлиги тўғрисида билдириш олинган бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари уни ўзаро келишув асосида ҳал қилишлари мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тариф тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг 30 кун ичида маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиши мумкин, бундай маслаҳатлашувлар талаб тушган кундан эътиборан 30 кун ичида ўтказилиши лозим.
8. Авиация маъмурларининг бири томонидан ушбу модданинг 5-бандида келтирилганига мувофиқ тариф тасдиқланмаган бўлса ва авиация маъмурлари ушбу модданинг 7-бандига мувофиқ тарифларни белгилаш тўғрисида бир қарорга кела олмасалар, бу баҳс ушбу Битимнинг 14-моддасига мувофиқ ҳал этилади.
9. Ушбу модданинг 10-бандига биноан белгиланган тариф манфаатдор авиакорхона томонидан бекор қилинмагунча ёки янги тариф ўрнатилмагунча кучда қолади.
10. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро розиликлари асосида келишиб олган ҳолдан ташқари:
a) тариф 12 ойдан кўпроқ амалда бўладиган белгиланган муддатга эга бўлса;
b) бир ёки иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига янги тарифнинг белгиланишига оид билдириш берган кундан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муҳлатга эга бўлган ҳолда тариф муддати 9-моддага биноан узайтирилмайди.
11 а) Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан учунчи Мамлакат ҳудуди ўртасида ҳар қандай йўналиш бўйича ташишда бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан қўлланиладиган тариф иккинчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига, кези келганда эса учунчи Мамлакатга тасдиқ учун тақдим этилиши лозим.
b) Бундай ташишни амалга оширишда тайинланган авиакорхона томонидан бу тарифни амалда қўллаш санасидан 45 кун олдин (ёки уларнинг авиация маъмурлари келишувига қараб бундан камроқ муддат бўлиши мумкин) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига ушбу модданинг 1-бандида келтирилган муфассалликни топа оладиган кўринишда тақдим этилмаган тахминий тариф тасдиқланмайди.
c) Бундай ташишга тарифни тасдиқлаган Аҳдлашувчи Томон ушбу тариф тасдиғини 90 кунлик муддат билан тарифни қўллаётган Аҳдлашувчи Томонга шу муддат тугаши билан бу тариф тасдиғи ўз амалий фаолиятини тўхтатиш шарти билан ўз тасдиғини бекор қилиши мумкин.
8-модда
Божхона солиқлари
Божхона солиқлари
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан халқаро ҳаво қатновини амалга оширишда фойдаланилаётган ҳаво кемаси қуйида келтирилган ҳолларда барча божхона солиқлари, давлат акциз солиқларидан ва шунинг сингари бошқа давлат йиғимларидан озод қилинади:
a) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига олиб кирилган қуйидаги буюмлар:
(I) созлаш, техник хизмат ускуналари ва таркибий қисмлар;
(II) йўловчилар мосламалари ва уларнинг таркибий қисмлари;
(III) юк ортувчи мосламалар ва уларнинг таркибий қисмлари;
(IV) хавфсизлик мосламалари ва уларга бириктириш учун таркибий қисмлар;
(V) ўқув қўлланмалари ва машқ мосламалари; ва
b) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига олиб кирилган ёки бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган пайтида етказиб берилган қуйида келтирилган нарсалар:
(I) хоҳ улар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кемага олинган, хоҳ олиб кирилган бўлишидан қатъи назар, (озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки сингари нарсаларни ўз ичига олгани ҳамда чекланмагани ҳолда) тайёра захиралари;
(II) ёқилғи, суртилувчи мойлар ва кундалик техник заруратлар захиралари;
(III) юргизиш мосламаларини ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар;
фақат ҳар бир ҳолатда юқорида номлари зикр этилган буюмлар тайёра бортида ишлатилиш ёки манфаатдор авиакорхона томонидан халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ёки амалга ошириб туришда халқаро тайёрагоҳ лимитлари даражасида бўлиш шарти билан.
2. Божхона солиқлари, давлат акциз солиқлари ва шунинг сингари йиғимлардан озод қилиш бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига (авиакорхоналарига) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кўрсатилган хизматлар қийматларига асосланган харажатларга асло тегишли эмас.
3 Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган анжомлар ва захиралар тегишли маъмурларнинг назорати остида жойлаштирилиши мумкин.
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа авиакорхона ёки авиакорхоналар билан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган нарсаларни қарзга олса ёки бир-бирига ўтказса, ўша авиакорхона ёки авиакорхоналар шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг солиқлардан озод қилиш ҳуқуқидан худди шу йўсинда фойдаланишга ҳаққи бўлганда юқорида зикр этилган авиакорхона ёки авиакорхоналар учун ушбу моддада кўрсатилган солиқлардан озод қилиш ўз кучини сақлаб қолади.
9-модда
Авиация хавфсизлиги
Авиация хавфсизлиги
1. Халқаро ҳаво қатнови парвозлари учун аввалги асосий талаб бўлиб, Фуқаро ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсизлигига комил ишончда бўлмоқ мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар (батафсилроқ, уларнинг Чикаго Конвенциясига мувофиқ мажбуриятлари, чунончи: 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция).
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишини олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро Фуқаро Авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги Намуналарига мувофиқ иш кўрадилар; улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Ушбу бандда келтирилган авиация хавфсизлигига бўлган изоҳот манфаатдор Аҳдлашувчи Томон киритган ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бирорта ўзгаришни киритиш тўғрисидаги ўз хоҳишини олдиндан бошқа Аҳдлашувчи Томонга хабар қилиши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўзининг ҳудудида турган ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш, йўловчилар ва уларнинг олиб кетаётган буюмларини, экипаж аъзоларини, (йўловчилар қўл юкини ўз ичига олгани ҳолда) юк ва ҳаво кемалари захираларини юкланиш ёки туширишдан олдин ёки жараёнида экранли мосламаларда кўздан кечириб текшириб чиқиш учун самарали чоралар курадилар, токи бу чоралар уларга хавф туғилган пайтда унинг ўсишининг олдини олсин. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўзининг авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талаблар қўйилишига розидирлар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
10-модда
Статистика маълумотлари билан таъминлаш
Статистика маълумотлари билан таъминлаш
Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларининг илтимосига биноан ушбу модданинг аввалида келтирилган Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан шартлашилган йўлларда ташилган ҳажмни кўздан кечириб чиқиш мақсадида оқилона қўйган талабига биноан даврий ёки тасдиқ статистик маълумотларни беради. Бундай маълумотлар ўша авиакорхоналарнинг шартлашилган йўлларда ташиган йўловчилар ҳажми, уларнинг бориш-келиш манзилларини аниқлаш учун талаб қилинган барча ахборотни ўз ичига олиши лозим.
11-модда
Пул маблағларини ўтказиш
Пул маблағларини ўтказиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ишлаб топилган пул маблағларининг харажатлардан ортган даромад қисмини ўз қароргоҳига конвертациялаб ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Конвертациялаш ва пул маблағларини бундай ўтказишга ўша маблағларни алмашлаш ва ўтказиш жараёнида мавжуд бўлган уларнинг қиймати асосида чеклашларсиз рухсат берилиши лозим ва улар банкнинг бундай маблағларни ўтказишни амалга ошириш учун меъёрида олинадиган йиғимларидан ташқари бошқа харажатларга асос бўлмайди.
12-модда
Авиакорхона ваколатхонаси ва тижорат
Авиакорхона ваколатхонаси ва тижорат
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг парвозга, истиқомат қилиш ва иш билан таъминланишга тааллуқли қонун ва қоидаларига мувофиқ унинг ҳудудида шартлашилган йўлларда ҳаво қатновини таъминлаш учун ўз бошқарувчиси, техника ва тижорат ходимларига, ишчилар ва бошқа ҳаво қатновини таъминлашда зарурий бўлган мутахассис ходимларига эга бўлган ваколатхоналар таъсис этиш ва фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бевосита ёки авиакорхонанинг хоҳишига қараб, вакиллар орқали ҳаво қатновида авиаташувларни сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси маҳаллий валютага ҳам, эркин конвертацияланадиган валюталарга ҳам ана шундай ташувларни сотишга, ҳар қандай одам бундай ташувларни сотиб олишга ҳуқуқли бўлади.
13-модда
Маслаҳатлашувлар
Маслаҳатлашувлар
Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда ушбу Битимнинг бажарилиши, талқин қилиниши, қўлланилиши ёки унга тузатиш киритиш ёхуд ушбу Битимга риоя қилиш борасида маслаҳатлашувлар ўтказиш сўровини киритиши мумкин. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар бошқача тарзда муросага келмасалар, маслаҳатлар талаб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида ўтказилиши лозим.
14-модда
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низо биринчи навбатда бевосита музокаралар орқали ҳал этилиши лозим.
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага келмасалар, ўртадаги баҳсни ҳал этишни улар розилик берган бир неча киши ёки ташкилотга топширишлари лозим ёхуд бу баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан қуйида келтирилган тариқа бўйича таъсис этилган уч ҳакамдан ташкил топган ҳакамлар ҳайъатининг қарорига топширилиши мумкин:
a) ҳакамлар ҳайъатини тайинлаш тўғрисидаги талаб олингандан сўнг ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакамни тайинлашади. Икки ҳакамнинг келишувига мувофиқ учинчи Давлат фуқароси бўлган ва ҳайъатнинг Президенти сифатида иш кўриши лозим бўлган учинчи ҳакам иккинчи ҳакам тайинлангандан сўнг 60 кун ичида тайинланиши лозим.
b) Башарти, белгиланган муддат ичида ҳакамлардан ҳеч қайсиси тайинланмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири Халқаро Суд Президентидан зарурий ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлашни талаб қилиши мумкин. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, у ҳолда Президентнинг Аҳдлашувчи Томонлар ватандоши бўлмаган биринчи Муовини ҳакам ёки ҳакамлар тайинлаш вазифасини бажаради.
3. Ушбу моддада бундан буён келтирилганидан ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқача келишувидан мустасно ҳолатда ҳакамлар ҳайъати ўз юрисдикциясининг чекланишларини аниқлайди ва ўз жараёнини таъсис этади. Трибунал фикрига қараб ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига биноан ҳаққоний қарорни ҳукм қилмоқ ҳамда ундан кейинги махсус жараёнларни белгилаш учун мажлис трибунал тўла ташкил топган кундан 30 кундан кечикмай бўлиб ўтиши лозим.
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзгача келишишлари ҳамда трибуналнинг кўрсатмасини мустасно тутган ҳолатда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар қайсиси трибунал тўла ташкил топганидан сўнг 45 кун ичида унга меморандум ёзиб топширишлари лозим. Жавоблар эса 60 кундан сўнг қайтарилиши шарт. Трибунал Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига биноан ёки ўзининг фикрига қараб жавоблар берилиши лозим бўлган кундан сўнг 30 кунлик муҳлат ичида суд мажлисини ўтказади.
5. Трибунал суд мажлиси ўз ишини якунлаган кундан сўнг 30 кун ичида ёки, агарда у ўтказилмаган бўлса иккала меморандумга жавоб қайтарилган санадан бошлаб 30 кун ичида ўз қарорини ёзма равишда беришга ҳаракат қилади. Қарор кўпчилик овоз билан қабул қилиниши лозим.
6 Аҳдлашувчи Томонлар қарорни олганларидан сўнг 15 кун ичида уни қайтадан кўриб чиқиш тўғрисида талаб қўйишлари мумкин ва бу иш ўша талаб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида қайтадан кўриб чиқилиши лозим.
7. Трибуналнинг қарори иккала Аҳдлашувчи Томон учун мажбурият ҳисобланади.
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи тайинлаган ҳакам билан боғлиқ бўлган харажатларни ўзи кўтаради. Трибуналнинг бошқа харажатлари Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг бўлинади ва у ушбу модда 2 b-бандида кўрсатилган жараёнларни амалга оширишда Халқаро Суд Президенти ёки унинг Бош Муовини билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳам ўз ичига олади.
15-модда
Тузатишлар
Тузатишлар
Аҳдлашувчи Томонларнинг розилиги билан ушбу Битимга киритилган ҳар қандай тузатишлар Ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
16-модда
Битимга амал қилишнинг тугатилиши
Битимга амал қилишнинг тугатилиши
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ушбу Битимга амал қилишни тугатиш тўғрисидаги ўз қарорини бошқа Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда бериши мумкин. Худди шундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини олган кундан бошлаб бир йил ичида ушбу Битим амал қилиш муддатини дарҳол якунлайди, башарти-ки, агар ушбу муддат тугамасдан олдин Томонларнинг келишувига мувофиқ хабарнома орқага қайтиб олинмаса. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан сўнг ўн тўрт кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
17-модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
Ушбу Битим имзоланган кундан кучга киради.
Ушбуни тасдиқлаб ўз Ҳукуматларининг тегишлича ваколатига эга бўлганлар мазкур Битимни имзоладилар.
1993 йилнинг 24 ноябрида Лондон шаҳрида ўзбек ва инглиз тилларида икки нусхада тузилди, ҳар иккала матн бир хил кучга эгадир.
(имзолар)