11.01.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дафн қилинган жойларни ва уруш ҳамда репрессия қурбонларининг хотирасини ўзаро сақлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ҳукуматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалок бўлган ва ўлдирилганлар дафн қилинган жойларни ва уларнинг ишлари ҳақидаги хотирани доим бош эгиб ва ҳурмат билан сақлаб келган халқларининг истакларини бажариб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудларида дафн этилган фуқаро ва ҳарбийларнинг абадий уйқуга кетган жойларини муносиб эсга олишни хоҳлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома моддаларидан келиб чиққан ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1949 йил 12 августдаги Женева конвенцияларининг тегишли моддаларига, ва шунингдек ушбу Конвенцияларга 1977 йил 26 сентябрдаги қўшимча протоколларга амал қилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала халқнинг ўзаро муносабатларидаги ҳали аниқланмаган «оқ доғлари»ни бартараф этиш мақсадида, маълумотлар билан эркин алмашиш тўғрисида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгаш ҳужжатларининг қоидаларида мавжуд бўлган тавсияларни эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала халқнинг яқинлашиш ва улар ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш фойдасига ҳаракат қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбийлар ва фуқаролар кўмилган жойларни қидириш, рўйхатга олиш, муносиб ҳолатда сақлаш ва келгусида сақланишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалаларни ҳал қилишда, ва шунингдек эксгумация бўйича мумкин бўлган ишларни қилишда ва топилган жасадларни қайтадан кўмишда ушбу Битимдаги принципларга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаровий ва ҳарбий маъмурларнинг ваколатли намояндалари орқали дафн қилинган жойларнинг қаердалиги, уларнинг миқдори ва ҳажми тўғрисида бор маълумот билан тўла алмашадилар ва ҳалок бўлган ва ўлдирилганларнинг шахслари ҳақида мазкур шахсларга тегишли ҳар қандай бошқа маълумотлар билан алмашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида айтилган маълумотларни таҳлил қилиш ва аниқлаш вақтида Аҳдлашувчи Томонлар дафн қилинган ва хотира жойларининг рўйхатини белгилаб оладилар ва ўз зиммаларига халқаро нормалар ва стандартлар ва шунингдек миллий ва диний урф-одатларга мувофиқ шу жойларни муносиб тартибда сақлаш масъулиятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дафн қилинган жойларнинг янги топилганларини Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири сақлаб туради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли намояндалари ўзаро розилик берганда бу жойлар расмий рўйхатларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири зиммаларига ўзининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳарбий ва фуқаролари дафн қилинган жойларга халқаро норма ва стандартларга мувофиқ ҳажмда васийлик қилиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳарбий ва фуқаролар дафн қилинган жойларга васийлик қилиш тадбирларига дафн қилинган жойларда ҳам диний ҳам миллий, эсдалик белгилари ўрнатиш, қабр ва қабристонларни кўкаламзор қилиш, ва шунингдек уларни муносиб равишда парвариш қилиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонларнинг розилиги билан, ҳалок бўлган ва ўлдирилганлар хотирасини абадийлаштирадиган бошқа усуллар ҳам қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар зиммаларига дафн қилинган жойларда барча юз берган вандализм воқеаларидан ваколатли намояндалар орқали бир-бирини дарҳол хабардор қилиш ва шунингдек уларга чек қўйиш ва келажакда унга йўл қўймаслик ва шунингдек вандализмнинг шу ҳаракатлари оқибатларини бартараф этиш ва айбдорларни жазога тортиш чораларини кўриш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида дафн қилинган жойларда қабрларга ёдгорликлар ўрнатиш ва ҳалок бўлган ҳамда ўлдирилганлар хотирасини абадийлаштиришнинг бошқа усулларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳарбий ва фуқаролар жасад қолдиқларини ватанида дафн қилиш мақсадида уларнинг эксгумацияси фақатгина бир Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари илтимосига кўра, ҳудудига дафн қилинган бошқа Аҳдлашувчи Томон маъмурларининг розилиги билан ва ўша шахсларнинг яқин қариндошлари истагига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳарбий ва фуқароларнинг жасад қолдиқларини эксгумация қилишга ва бошқа Аҳдлашувчи Томонга ўтказишга розилик олингандан кейин Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли намояндалари орқали эксгумацияни ўтказиш ва жасад қолдиқларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган тартиб ҳақида келишиб оладилар ва шунингдек бу ҳақда протокол тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мақсади ҳалок бўлган ва ўлдирилганларнинг жасад қолдиқларини Ватанида дафн қилиш ҳисобланган эксгумацияни Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли намояндалари ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳалок бўлган ва ўлдирилганларнинг жасад қолдиқлари дафн қилинган давлат ҳудудидаги жой асосан фақат фавқулодда ҳолларда, дафн қилинган жой ҳудудида бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари қарорига мувофиқ ўзгартирилади, шунда ҳам дафн қилинган жойнинг ўзгартирилиши ҳақида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари зудлик билан хабардор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дафн қилинган жойни ўзгартириш мақсадида ўтказилаётган эксгумация иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари томонидан ўтказилади, бунда эксгумация жойи давлатида қабул қилинган тартибларга тўла риоя қилинади, тегишли ҳужжатлар тузиш ҳам шулар қаторига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳалок бўлган ва ўлдирилганларнинг шахсларига тегишли маълумотларни аниқлаш ва уларни абадийлаштириш билан боғлик бўлган тадбирларни ўтказиш ва шунингдек ушбу Битимда эслатиб ўтилган бошқа тадбирлар учун, уларни охирига етказиш учун зарур бўлган муддатга, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари вакил қилиб тайинлаган махсус ишчи гуруҳларини ўзининг ҳудудида қабул қилишга розилик беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг махсус ишчи гуруҳларига иш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб беришга, жумладан ишлаш учун хоналар, яшайдиган жой, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида ажнабий фуқароларнинг бўлиши тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ҳудуд бўйлаб эркин юриш, дафн қилинган жойлар тўғрисидаги барча маълумот олиш манбаларига кириш учун рухсат билан таъминлашга кафолат беради. Аҳдлашувчи Томонлар зиммаларига бу гуруҳларга ҳар қандай иложи бор ёрдамни бериш ва кўмаклашиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари бир-бирлари билан мазкур ишчи гуруҳларининг иш шароитлари, муддатлари ва миқдори ҳақида келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон махсус ишчи гуруҳларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида фаолият кўрсатиши учун асос ҳисобланадиган иш режалари шу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари билан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли маъмурларининг намояндалари, олдиндан хабар бермасдан, ўзларининг ҳудудларидаги ишчи гуруҳларининг иши билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар зиммаларига ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳалок бўлган ва ўлдирилган ҳарбий ва фуқаролари дафн қилинган жойларга васийлик қилиш ва жойларни сақлаш ва шунингдек уларнинг хотирасини абадийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларга маблағ ажратиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу битимнинг 2-моддасининг 2-бандида ва 3-моддасида эслатиб ўтилган тадбирларга маблағ ажратиш тартибларини Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир аниқ ҳолда мувофиқлаштирадилар. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг қилаётган молиявий ҳаракатлар ҳақини иккинчи Аҳдлашувчи Томон қисман ёки тўлиқ тўлаши ёки тенг бўла оладиган асосда ҳисоб-китоб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг 4-моддасида эслаб ўтилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий харажатларни ўша тадбирлар қайси Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўтказилса, ўша Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махсус ишчи гуруҳларининг йўл харажатларини ва тирикчилик харажатларини ўша гуруҳларни юборадиган Аҳдлашувчи Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига ҳудудидаги ҳалок бўлган ва ўлдирилган ватандошлари дафн қилинган ва хотира жойларига бемалол боришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар дафн қилинган ва хотира жойлари яқинида музей ва учрашув марказлари очиш ҳамда сақлашга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро шартномаларининг кучга киришига доир Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳар бирида амал қилаётган миллий қонунчилик кўзда тутган ҳуқуқий тартиб-қоидалар бажарилгани ҳақида ноталар билан алмашадилар. Охирги нота олинган сана ушбу Битимнинг кучга кирган санаси бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ноаниқ вақтга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири, бошқа Томонни дипломатик йўл билан огоҳлантириб, уни бекор деб эълон қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда ушбу Битим ўз кучини шундай огоҳлантириш олинганидан 6 ой ўтганидан кейин йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 11 январда Варшава шаҳрида ўзбек, поляк ва рус тилларида, ҳар бири иккита асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимнинг моддаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)