28.08.1998 йилдаги 662-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

АФҒОНИСТОНДАГИ ВОҚЕАЛАР МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ БАЁНОТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистондаги воқеалар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Баёноти қабул қилинсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
662-I-сон

Афғонистондаги воқеалар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЁНОТИ

Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият ғоят кескинлашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси чуқур ташвишда эканлигини изҳор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз чегараларининг шундоққина яқинида бугунги кунда рўй бераётган воқеалар қўшни Афғонистондаги биродаркушлик урушининг янада кескинлашувига, хунрезликка олиб бориши мумкин. Тўхтовсиз давом этаётган уруш минтақадаги барқарорликкагина эмас, балки умуман қитъадаги хавфсизликка таҳдид этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бусиз ҳам қалтис вазиятни янада кескинлаштираётган ҳамда ҳарбий қарама-қаршиликни кучайтираётган ташқи кучларнинг аралашуви тобора зўрайиб бораётганлиги катта ташвиш уйғотмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ҳамиша Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишнинг энг изчил тарафдорларидан бири бўлиб келган ва ҳозир ҳам ана шундай бўлиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарадош мамлакатлар тариқасида тарихан ҳамиша тинч ҳамсоя бўлиб, бизнинг муносабатларимиз яхши қўшничилик, ҳурмат ва ўзаро манфаат асосига қурилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшни давлатдаги тинчлик ва тотувлик, чегараларимиздаги барқарорлик Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли рўёбга чиқаришнинг ҳамда халқимизни уруш келтириши мумкин бўлган қашшоқлик ва кулфатлардан сақлашнинг муҳим шартидир. Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб ва ўзининг бевосита жанубий сарҳадларида кучайиб бораётган таҳдидни эътиборга олиб, хавфсизликни таъминлаш ва ўз чегараларини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чоралар кўрмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Афғонистондаги тангликни тинч йўл билан бартараф этиш юзасидан аввал Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббусларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг энг фаол ёрдамидагина бу давлатда узоқ муддатли ва пухта тинчликка эришиш мумкин. Қуйидаги шартларни таъминлаш ғоят муҳимдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан. Барча жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан. Бу мамлакатга қурол-яроғ етказиб беришга эмбарго жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан. Ташқаридан бўладиган аралашишларни тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан. Этник гуруҳлар ва сиёсий оқимлар кенг вакиллиги иштирокида коалицион ҳукумат тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан. Тинчликни таъминлаш жараёнида барча манфаатдор мамлакатлар, энг аввало Афғонистон билан қўшни мамлакатларнинг фаол иштироки. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида тузилган «6+2» мулоқот гуруҳига Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга ҳамкорлик қилишнинг муҳим халқаро механизми тариқасида қараш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хунрезликка барҳам бериш ҳамда Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш йўлларини қидириш юзасидан ғоят шошилинч чоралар кўриш чақириғи билан БМТ ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат этади. 19 йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши Афғонистонни халқаро терроризм ва наркобизнеснинг, диний фанатизм ва экстремизм таҳдидининг хатарли манбаига айлантираётганлигига халқаро жамоатчилик кун сайин ишонч ҳосил қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис БМТ Афғонистондаги жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш учун ўз обрў-эътиборини ва таъсир кучини ишга солади деб ишонч билдиради.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 161-модда)